Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#жараён

Туман ҳокими бошчилигида барча раҳбарлар туну-кунлик иш тизимида фаолият олиб бормоқда

Хусусан, Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов тунги вақтларда ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг бир меъёрда ишлаш ҳолатини кўздан кечириш мақсадида умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим ташкилотларидаги ҳолат билан танишди.

Ўрганишлар давомида, масъулларга таълим масканларидаги қозонхоналар ва синф хоналардаги иссиқлик тизимини узлуксиз ишлашини доимий назорат қилиш, аниқланган камчиликлар бўйича тезкорлик билан туман раҳбарларига ахборот бериш лозимлигини таъкидлади.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали берилган танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Қибрай тумани ҳокими томонидан бюджет ташкилотлари ходимларини мажбурий обуна бўлиши, металлом топшириши ва дарахт кўчатларини суғориш ишларига жалб қилиш тўғрисида ижтимоий соҳа раҳбарлари билан шу кунга қадар йиғилиш ёки учрашувлар ўтказилмаган ва бу ҳақида уларга оғзаки ёки ёзма топшириқ берилмаган ҳамда ҳеч қандай тазийиқлар ҳам ўтказилмаган. Танқидий мақолада аниқ далил ва исботлар (ташкилот номи) келтирилмаган бўлсада, келгусида ҳам бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун ташкилот раҳбарлари, қўл остидаги ходимларни мажбурий обуна, металлом йиғиш бўйича ноқонуний топшириқлар бермаслик тўғрисида огоҳлантирилдилар.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#билдириш

Ҳурматли фуқаролар!

Маълумки туманда куз-қиш мавсумини беталаофат ўтказиш аҳолининг коммунал соҳалардаги муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Айрим ҳолларда, туман фуқаролари томонидан йўлланган мурожаатларни бартараф этиш мақсадида тегишли соҳа ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилганда асоссиз мурожаат эканлиги, бу ҳолат ҳақиқий носозлик юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда қийинчиликлар туғдираётганлиги маълум қилиб, сизлардан бу каби ҳолатларга йўл қўймаслигингизни сўраймиз.

Изоҳ: Суратдаги ҳолат, Ойбек маҳалласида олинган бўлиб, фуқаро ичимлик сувида носозлик бўлганлиги ҳақида нотўғри маълумот берган.

✍️Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
FVV OGOHLANTIRADI❗️

⚡️Hurmatli fuqarolar, tashkilot, korxona va muassasalarning rahbarlari

Ob-havo haroratining pasayib borishi natijasida gaz va boshqa turdagi muqobil yoqilg‘i isitish moslamalaridan foydalanishga bo‘lgan ehtiyoj ortib boradi. Bunday paytlarda isitish moslamalaridan noto‘g‘ri foydalanish oqibatida ko‘ngilsiz hodisalar sodir bo‘lishi hamda insonlar is gazidan zaharlanishi mumkin. Batafsil...
————————————
МЧС ПРЕДУПРЕЖДАЕТ❗️

⚡️Уважаемые граждане, а также руководители предприятий, организаций и учреждений

Понижение температуры воздуха является причиной увеличения использования газовых и других отопительных приборов работающих на альтернативном топливе. При этом неправильная эксплуатация данных приборов может привести к пожарам, а также к отравлению угарным газом домовладельцев. Подробно...

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | Twitter
#билдириш

Куннинг кескин совуши оқибатида тумандаги Бўстон маҳалласида табиий газ босимининг тушиб кетиши юзасидан мурожаат ўрганилганда, маҳаллага кирувчи юқори босимли ГБСнинг кириши қисмидаги зулфи (задвижка) аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан сиқиб қўйилиши натижасида маҳалланинг айрим кўчаларида газ босими тушиши ҳолати кузатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат "Қибрайтумангаз" газ таъминоти туман бўлими ходимлари томонидан бартараф этилиб, газ босими меъёрга келтирилди.


✍️Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Қибрай туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳолининг коммунал соҳалардаги муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ташкил этилган марказий штабига жорий йилниг 12 декабр куни келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг бартараф этиш ҳолати юзасидан Ботир Сирожиддинов иштирокида брифинг

✍️Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#Тезкор

❗️Ортиқча электр ишлатганлар тармоқдан узилмайдиган бўлди

Маълум қилишларича, xонадонда электр ускуналаридан ортиқча фойдаланганда автоматик тарзда ўчириб қўйиш амалиёти вақтинча тўхтатилди

Xаво ҳароратининг совуқ кунларида истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу норма вақтинча бекор қилинди.

Яъни, хонадон эгаси электр энергиясидан белгиланган меъёрдан ортиқча фойдаланганда, ҳисоблагич автоматик тарзда ЎЧИРИБ ҚЎЙИЛМАЙДИ.

https://t.iss.one/+IZG-2o7ESO9lOGYy
#жараён

Об-ҳавонинг кескини совуши оқибатида аҳоли хонадонларида электр эрнергиясига бўлган талабнинг ортиши сабабли аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, келиб чиқаётган носозликларни (авария) тезкорлик билан бартараф этиш учун Қибрай тумани электр тармоқлари корхонаси ходимларидан иборат тезкор гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, тезкор гурурҳлар томонидан юзага келаётган носозликлар бартараф этиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

Диспетчерлик хизмати тел:

☎️70/202-07-15; 95/014-11-54

✍️Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/