Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.56K subscribers
39.7K photos
3.14K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Давлат_хизматлари_регламент

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга компьютер хариди бўйича истеъмол кредити фоизларини қоплаб бериш тартиби

⚠️ Хизмат:
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар (31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили).

💰Истеъмол кредити миқдори – ариза берувчига компьютер (шу жумладан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган (8 млн 250 минг сўмгача) миқдорда.

📂 Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (pdf форматда);
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (pdf форматда).

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1️⃣ Ариза берувчи тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали сертификатни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

2️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги (ваколатли орган) ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 5 иш куни давомида сертификатни верификациядан ўтказади.

3️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган маълумотнома ҳамда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини муваффақиятли тугатганлиги ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёшлар компьютер ҳариди учун шартнома асосида ишловчи дўкон топадилар.

4️⃣ Кредит расмийлаштириш учун АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда АТ “Алоқабанк”дан бирига мурожаат қилишлари мумкин.

🔰Банклар томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

▫️ Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
▫️ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотнома;
▫️“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқув курсларини тугатганлиги ёки ИТ-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлганлиги тўгрисидаги сертификат нусхаси;
▫️ Вакил ҳамда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
▫️ Компьютер ёки ноутбук хариди учун дўкон билан тузилган шартнома нусхаси.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш кунида.

♻️ Хизмат нархи: Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (617-сон, 04.10.2021 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#фермерлар_куни

Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов, туман прокурори Ф.Мирзаев ва ИИБ бошлиғи И.Рашидовлар фермер хўжаликлари ва ҳудуд раҳбарлари билан учрашиб, келгуси йил ҳосили учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни муҳокама қилди.

Хусусан, ҳосилдан бўшаган ер майдонларига бошоқли дон ва бошқа мавсумий экинларни экиш ишларини жадаллаштириш борасида фермер хўжаликлари ва ҳудуд раҳбарларига вазифа ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, фермер ҳўжалиги раҳбарлари ҳамда ҳокимлик мутахассисларига ер майдонларини такрорий экинлар (сабзовот ва тўқсонбости экинлар) экишга тайёрлаш, такрорий экин майдонларини эҳтиёжманд аҳолига адолат мезонлари асосида ажратиб берилишини назоратга олиш юзасидан вазифалар берилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/