Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.56K subscribers
39.8K photos
3.14K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#билдириш

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман филиали маълум қилади.

⚡️"Тошкент сув таъминоти" МЧЖга қарашли УзНИИЖ сув иншоотида юзага келган носозлик сабабли Шалола ва Май маҳаллаларида ичимлик суви таъминотида узилиш бўлди.

Ҳозирда носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман филиали ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўрайди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Аҳоли учун электр нархи ҳам ошадими?

Бу саволга энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.

“Ҳозир эълон қилинган лойиҳада фақат юридик шахслар учун янги тарифлар белгиланиши назарда тутилган, лекин аҳоли учун нархлар ўзгартирилмаяпти.

Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошсаю, лекин яна электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз.

Агар узлуксиз электр етказиб беришни таъминлай олсакгина, аҳоли учун электр энергиясида табақалаштирилган тарифларни 2024 йилнинг 1 майидан жорий қилиш бўйича лойиҳани Ҳукуматга киритишни режалаштиряпмиз. Лекин бу айнан шу кундан нарх ошади, дегани эмас, ҳозирча барчаси лойиҳа холос.

Табақалаштирилган тариф деганда белгиланган “ижтимоий норма”дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир аҳолининг 15 фоизи ойига 300 kW•соатдан ортиқ электр энергиясини истеъмол қилади. 75 фоиз аҳолининг истеъмоли эса 200 kW•соатдан ошмайди”, — деди энергетика вазири.


Каналга уланиш:
@uzauz
#узумчилик

Туман сектор раҳбарлари узумчилик кластери фаолияти билан танишдилар

Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов, туман прокурори Ф.Мирзаев ва ИИБ бошлиғи И.Рашидовлар биргаликда "Ҳайдаробод" маҳалласида жойлашган, "Uzum uz" узумчилик оилавий кластерида бўлиб, у ерда узумни қайта ишлаш жараёнлари билан танишдилар.

Асосан узум етиштириш ва уни қайта ишлашга мослашган ушбу оилавий кластерида 8 усулда етиштириладиган 100 дан зиёд узум навларидан турли ҳил шарбатлар тайёрланади.

Шунингдек, сектор раҳбарлари фермер хўжалигида эко туризмни ривожлантириш ва хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида ташкил этилган манзарали боғлар ва замонавий меҳмонхонадаги шароитларни ҳам кўздан кечирдилар.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#Bilasizmi

🔰 Qonunchilikka koʻra, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar davlat bogʻchalari va maktablarga navbatga qoʻyilmasdan joylashtiriladi.

💰 Ularga texnikum, kollej, akademik litsey yoki OTMda oʻqiyotganda har oʻquv yilida 1 marotaba oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar) xarid qilish uchun BHMning 5 baravari (1 mln 650 ming soʻm) miqdorida subsidiya beriladi.

Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar oʻqishni davlat OTMlarida davom ettirganda ularga stipendiya 50 foizga oshirilgan holda toʻlanadi.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot_lotin
#билдириш

Қибрай туман электр таъминоти маълум қилади.

⚡️Қибрай тумани электр таъминоти балансидаги Ф. 6 Квда таъмирлаш ишлари сабаб, бугун, соат 16:00га қадар
Уймоут, Байтқўоғон,Кўприкбоши ва А.Навоий маҳаллаларида электр таъминоти тўхтатилади.

Ноқулайликлар учун Қибрай туман электр таъминоти узр сўрайди.

Диспетчерлик хизмати:
☎️70/202-07-15; 95/194-03-82, 95/194-01-83

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#учрашув

"Дўстлик" ордени соҳиби, Қибрай туманида жойлашган “Kanishka Fur” МЧЖ раҳбари Алексей Маньшаевнинг ҳаёт йўли ва ҳозирги фаолияти ўқувчи ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўқувчи ёшлар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
📊Toshkent viloyatida savdo, yashash va ovqatlanish xizmatlari sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?

2023- yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga ko‘ra, Toshkent viloyatida savdo, yashash va ovqatlanish xizmatlari sohasida 3 087,8 mlrd.so‘m miqdorida qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 4,7 % ga yuqori.

Rasmiy sahifalar👇

Facebook |Telegra
#билдириш

Қибрай туман электр таъминоти маълум қилади.

⚡️Қибрай тумани электр таъминоти балансидаги Ф.ТашДАУ-2 Х.Л 10КВда таъмирллш ишлари олиб борилиши сабабли, Бобур, Бунёдкор ва Наврўз маҳаллаларида бугун, соат 16:00га қадар электр тармоғида узилиш бўлади.

Ноқулайликлар учун Қибрай туман электр таъминоти узр сўрайди.

Диспетчерлик хизмати:
☎️70/202-07-15; 95/194-03-82, 95/194-01-83

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#жараён

Туман марказий кўчалари ва йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

🔹Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов, туман прокурори Ф.Мирзаев ва ИИБ бошлиғи И.Рашидовлар туман ҳудудидан ўтувчи Тошкент халқа автомобил йўли атрофидаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирмоқда.

Ўрганиш давомида, йўл чеккалари, йўлкалар, ариқ ва зовурларни ободонлаштириш, дарахтларга ишлов бериш ва кўкаламзорлаштириш каби ишларни амалга ошириш бўйича  вазифалар белгиланмоқда.Шунингдек,аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/