Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.58K subscribers
39.7K photos
3.13K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#ўрганиш

Ҳоким ёрдамчилари хизмат фаолиятини бошлади

🔰Маълумки Президентимиз томонидан маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш мақсадида жорий этилган ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимлар иш фаолиятларини бошлади.

Жумладан республика ишчи гуруҳ вакиллари Ш.Абдувахидов, Н.Туйчиев ва А.Тайманов, туман ҳокимлиги вакиллари "Ўнқўрғон" маҳалласига тайинланган ҳоким ёрдамчиси И.Аъзамов ҳамроҳлигида маҳалладаги тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг хонадонида бўлиб,уларнинг фаолияти билан танишди.

♻️Шунингдек ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги мавжуд 67 та маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятининг дастлабки босқичида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан улар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#сўз_мўъжизаси✍️
#ҳайрат

Мумтозликнинг мангу марваридлари

Бобур Мирзонинг ушбу байтини дастлаб ўнгдан чапга, кейин чапдан ўнгга қараб ўқинг ва ажиб шеърий мўъжизадан баҳраманд бўлинг:

Балодур манга ҳажринг, даводур манга васлинг,
Итобинг манга офат, ҳадисинг манга дармон...

Энди тескарисига ўқиймиз. Мана бундай шакл юзага келди, тўғрими:

...Дармон манга ҳадисинг, офат манга итобинг,
Васлинг манга даводур, ҳажринг манга балодур...

Сўз ўйинини қаранг! Иккинчи шаклда аввалги маъно йўқолмай, аксинча, янада кучайди. Офарин, дейиш мумкин, холос...

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.
Шавкат Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.

"Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим.

Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
Toshkent viloyatida yangi qurilgan IES quvvat uzatishni boshladi

Toshkent viloyatidagi quvvati 240 MVt bo‘lgan yangi issiqlik elektr stansiyasi respublikaning yagona elektr tarmog‘iga quvvat uzatishni boshladi. Bu haqda Energetika vazirligi matbuot xizmati xabar qildi.

👉 https://kun.uz/uz/80282116

➡️ Toshkent viloyati xabarlari
Президент аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини қўйди.

Бу ишларни, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлаш кераклиги, улардаги йўлларни шағаллаштириш, симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда 6 миллионга яқин доимий ва мавсумий иш ўрни яратиш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.

Айни пайтда мутасаддилар йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ҳисобот бермоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эътибор
#2021_йил

3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги 42-сонли таянч-ҳаракатида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб- интернатида "Инсон қадри учун" шиори остида ўтказилган тадбир.

03.12.2021йил


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#ўрганиш

Туман солиқ инспекцияси бошлиғи аҳоли муаоммаларини ўрганди

Қибрай туман Давлат солиқ инпекцияси бошлиғи Ш.Халматов сектор ҳудудидаги маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчилари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларида бўлди.

♻️Жумладан сектор ҳудудига қарашли "Дархан" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда эҳтиёжманд оилалар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#тезкор
#яхши_хабар

⚡️Диққат: эртадан «Nurafshon TV» ўз дастурларини бошлайди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Диққат

"МУСАФФО ОБИ ХАЁТ" МЧЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ томонидан, Тошкент вилояти Қибрай тумани "БУНЁДКОР" маҳалласи "Ибн Сино" ва "Бобур" кўчалари оралиғидаги Д-100 мм ли тармоққа сув ўлчагич ўрнатилиши муносабати билан "Фитрат", "Хуррият" ва "Беруний" кўчалари аҳолисининг ичимлик сув таъминоти 2022 йил 17 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача тўҳтатилади.
Ёндош кўчаларда сув босими пасайиши ва узилишлар кузатилиши мумкин.

Сув ўлчагич ускуналари ўрнатиш ишлари якунлангач, ичимлик сув таъминоти тикланади.
Зарур ҳолатларда ичимлик суви махсус автоулов орқали етказиб берилади.
Мурожаат учун ☎️ 78/129-03-33; 95/194-38-60.

Ноқулайликлар учун "Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ аҳолидан узр сўрайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/