Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.53K subscribers
40.7K photos
3.23K videos
60 files
13.3K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Қабул

Мурожаатлар ижроси туман ҳокими ўрнибосарлари назоратига олинди

Қибрай туман ҳокими ўринбосарлари ва корхона-ташкилот масъуллари иштирокида ўтган қабулда аҳоли вакиллари томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти уй-жой,моддий ёрдам ажратиш,бандлик,тиббиёт, кредит олиш ва коммунал соҳалардаги муаммолар юзасидан бўлди.

📌Фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилиб, уларга мурожаатлари юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш ва зарур чоралар кўриш бўйича тегишли мутасаддиларга вазифа ва топшириқлар берилиб,ижроси ҳоким ўринбосарлари назоратига олинди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Таълим

Тўққизинчи синфдан кейин профессионал таълим муассасаларида кимлар ўқиши мумкин?

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Тарғибот_тушунтириш

Тумандаги ташқи эълонлар ва пешлавҳалар тартибга солинмоқда

🔹Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан хусусий тадбиркорларга тегишли ташқи эълонлар таҳтаси( банерлар) пешлавҳаларни тартибга солиш,улардаги ёзувларни лотин алифбосига ўзгартириш мақсадида тадбиркорлар орасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

🔰Хусусан туман ҳокимининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Эргашев ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Усмоновалар биргаликда ушбу йўналиш бўйича туман марказий кўчаларига яқин ҳудудда жойлашган тадбиркорлик субъектлари эгалари билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

📌Шунингдек уларга бу борада эътибор берилиши лозим бўлган баъзи жиҳатлар тўғрисида тушунтиришлар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Муваффақият

Собиров Ботир вилоятнинг энг яхши маҳалла раиси деб топилди

🔹Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ўтказилаётган "Энг яхши маҳалла раиси" Республика танловининг вилоят босқичида Қибрай тумандан иштирок этган "Бунёдкор" маҳалла раиси Собиров Ботир фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди.

🔸Ушбу босқичида иштирок этган 1 минг 50 нафар вилоятнинг энг фаол маҳалла раислари танлов низомига кўра,уларнинг соҳадаги фаолиятлари ҳам да иш самарадорлиги 9 та йўналиш бўйича баҳоланди.

Республика босқичига йўлланма олган Ботир ака туманимиз шаънини ҳимоя қилиш билан бирга, танловнинг бош соврини "GENTRA" автомобилини қўлга киритиш имкониятига ҳам эга бўлди.

Биз маҳалла раисига омад ва зафарлар тилаймиз!

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди.

Шавкат Мирзиёев: Нам вместе предстоит превратить Центральную и Южную Азию и весь наш Евразийский континент в стабильное, экономически развитое и процветающее пространство.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Академик лицейларга кириш имтиҳонлари қолдирилди

Махсус комиссия қарорига кўра, оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонлари жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Имтиҳоннинг аниқ санаси ҳақида қўшимча хабар берилади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

📝Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 5 июлдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги ЎРҚ-699-сонли Қонуни ҳамда коронавирус инфекцияси авж олган даврда Қурбон ҳайитини ўтказиш юзасидан Қибрай тумани бош имом хатиби Зиятдинов Зокир иштирокида брифинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Сovid_19
#инфографика

Туманда COVID-19 вирусига қарши эмланганлар сони 9 минг 147 нафарни ташкил этмоқда

💉Бугунги кунга қадар тумандаги 9 минг 147 нафар фуқаролар "AstraZeneca", "ZF-UZ-VAC2001" ҳамда "Sputnik V" вакциналари билан коронавирус инфекциясига қарши эмланган.

Шу кунга қадар туманда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар орасида салбий ҳолатлар қайд этилмаган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди. Ўрнига уйда Зуҳо намози ўқиш тавсия этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирусга доир вазият юзасидан фатвоси эълон қилинди.

Ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилмоқда.

Қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этиш буюрилди.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Муваффақият

Таълим йўналишида навбатдаги муваффақият

♻️Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган "Йилнинг энг яхши тарбиячиси" касбий кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

🔹Ўртачирчиқ туманида ўтказилган кўрик танловда иштирок этган тарбиячилар 5 та йўналиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

🔰Кўрик танловда иштирок этган Қибрай туманидаги 21-мактабгача таьлим муассасасининг олий маьлумотли тарбиячиси Тожиева Мариям "Моҳир қўл устаси" номинациясида фахрли 2 ўринни эгаллади.

Танлов якунида ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда диплом билан тақдирландилар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/