#Семинар_тренинг
Тадбиркор аёллар рақамли иқтисодиёт тўғрисида маълумотга эга бўлишди
🔹Тошкент давлат аграр университетида тумандаги тадбиркор ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар учун "Шарқ аёли" халқаро аёллар жамоат фонди томонидан "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" мавзусида семинар ўтказилди.
♻️Тошкент вилояти ва Қибрай тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари О.Парпибоева,С.Салихова ҳамда тегишли мутахассислар иштирок этган семинарда, аёлларга электрон тижорат ва унинг афзалликлари тўғрисида фонд раҳбари С.Турсунбоева ва мутахассислар томонидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.
🔸Очиқ ва самимий руҳда ўтган семинар давомида тадбиркор аёлларга грант маблағлари ҳамда имтиёзли кредитларни ажратишда фонд томонидан кўрсатиб келинаётган амалий ва ҳуқуқий ёрдамлар тўғрисида маълумотлар берилди.
📋Семинар якунида фонд томонидан иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#COVID19
Республика махсус комиссияси қарори: Тошкент вилояти аҳолисини ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди
Мамлакатимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда масъул ташкилотларнинг таклифларига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан умумий эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди.
Унга кўра:
📌18 ёшдан катта бўлган Самарқанд ва Тошкент вилояти аҳолисини, шунингдек, имкониятдан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди;
📌 Юртимизда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди.
❗️Яна бир янгилик: коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

ССВ: Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.
— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.
Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.
Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.
Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.
Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?
Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.
Олдини олиш учун…
Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.
Қандай кийиниш керак?
Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

#Эълон
Ўқишга марҳамат!
🏢Қибрай туман касб-ҳунар мактаби(собиқ Агротижорат коллежи) умумтаълим мактабларининг жорий йилдаги 9-синф битирувчиларини 10 та йўналиш бўйича ўқишга таклиф этади.
✅Ўқиш давомида сиз "ВС" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам эга бўлишингиз мумкин.
🔹Шунингдек касб-ҳунар мактабида ўқувчилар учун ойлик стипендиялар жорий этиш режалаштирилган.
💻Касб-ҳунар мактабига хужжатларни https://www.kasb.edu.uz сайти орқали топширишингиз мумкин.
📞Батафсил маълумотни 70/957-24-00,97/744-46-86 телефон рақамлари ва Qibray2122 телеграм тармоғи орқали олишингиз мумкин.
ШОШИЛИНГ! Ўринлар сони чегараланган.
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
Ўқишга марҳамат!
🏢Қибрай туман касб-ҳунар мактаби(собиқ Агротижорат коллежи) умумтаълим мактабларининг жорий йилдаги 9-синф битирувчиларини 10 та йўналиш бўйича ўқишга таклиф этади.
✅Ўқиш давомида сиз "ВС" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам эга бўлишингиз мумкин.
🔹Шунингдек касб-ҳунар мактабида ўқувчилар учун ойлик стипендиялар жорий этиш режалаштирилган.
💻Касб-ҳунар мактабига хужжатларни https://www.kasb.edu.uz сайти орқали топширишингиз мумкин.
📞Батафсил маълумотни 70/957-24-00,97/744-46-86 телефон рақамлари ва Qibray2122 телеграм тармоғи орқали олишингиз мумкин.
ШОШИЛИНГ! Ўринлар сони чегараланган.
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маънавият_фестивали
🔰Қибрай туманида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида ўтказилган Маънавият фестивали "O‘zbеkiston24" телеканали лавҳасида.
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
🔰Қибрай туманида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида ўтказилган Маънавият фестивали "O‘zbеkiston24" телеканали лавҳасида.
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳлик
Ҳурматли фуқаролар ва азиз ёшлар!
🏊♂️Юртимизда кузатилаётган ёзнинг жазирама иссиқ кунлари фуқаролар айниқса ёшларимиз табиий ва сунъий сув ҳавзалари,канал,денгиз ва дарё бўйига шошилади.
🎞Қуйидаги видеолавҳа орқали сиз ва фарзандларингиз томонидан эътибор қаратилиши лозим бўлган сувдадги хавфсизлик қоидалари тўғрисида танишишингиз мумкин.
Ўзингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигига беэътибор бўлманг!
Зарурат бўлмаганда уйдан ташқарига чиқманг.Ўзингнизни қуёшдан асранг,кўп сув (суюқлик) ичинг.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим_муваффақият
Aбдуюсупов Давлатшоҳ АҚШда ўқиш имкониятини қўлга киритди
🔹Қибрай туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф битирувчиси Aбдуюсупов Давлатшоҳ инглиз тилидан IELTS сертификати учун имтиҳонда 8 балл тўплаб, 69 минг долларлик грант соҳиби бўлди.
🔸Хусусан ушбу грант орқали Давлатшоҳ АҚШнинг Пенсилвания штатида жойлашган "Bucks County Community Сollege" олий мактабида 3 йил давомида бепул ўқиш, яшаш ва суғурта сертификатига эга бўлди.
Аввалроқ тумандаги 46-мактаб битирувчиси Ахмаджонов Иброхим Ўзбекистон-Корея ҳалқаро университети(KIUF)нинг 6 минг 400 доллар миқдоридаги таълим грантини қўлга киритган эди.
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/

Ўзбекистон “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббусига расман қўшилди
Мазкур ташаббусни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида амалга оширади. Бунда Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлик қилади.
Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/358
Каналга уланинг
👇👇👇
@AOKBToshvil
Мазкур ташаббусни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида амалга оширади. Бунда Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлик қилади.
Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/358
Каналга уланинг
👇👇👇
@AOKBToshvil
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Ишга_марҳамат
#Эълон
Тошкент вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
🔹Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси:
—IT технологиялар ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассиси.
—Хусусийлаштириш ва бошқа манбалардан тушган маблағларни ҳисобини юритиш шўъбаси мудири.
🔹Қуйи Чирчиқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
—Бошлиқ ўринбосари.
🔹Нурафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
—Давлат ветеринария хизматини мувофиқлаштириш ва назорат бўйича бош мутахассиси.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 июлдан 10 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

⚡️Тезкор хабар
ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.
📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.
❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

ССВ: 1 АВГУСТДАН БОШЛАБ ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ 50 КИШИДАН КЎП БЎЛМАГАН ҲОЛДА ЎТКАЗИШ БЕЛГИЛАНДИ
Республика махсус комиссияси томонидан масъул ташкилотларнинг тегишли таклифлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.
❗️Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди.

#Маҳалла_университет
#ҳамкорлик
Тошкент давлат аграр университети ҳамда маҳаллалар ҳамкорлиги ўз самарасини бермоқда
♻️Маълумки Тошкент давлат аграр университети Қибрай туманида жойлашган "Салар" ҳудудидаги 10 та маҳалла билан ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.
🔹Хусусан маҳалла ёшларини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш,уларни университетда фаолият олтб бораётган турли фан,спорт тўгаракларига жалб этиш борасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.
🎞Юқоридаги лавҳада университет ва маҳаллалар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида сўз боради👆
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
#ҳамкорлик
Тошкент давлат аграр университети ҳамда маҳаллалар ҳамкорлиги ўз самарасини бермоқда
♻️Маълумки Тошкент давлат аграр университети Қибрай туманида жойлашган "Салар" ҳудудидаги 10 та маҳалла билан ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.
🔹Хусусан маҳалла ёшларини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш,уларни университетда фаолият олтб бораётган турли фан,спорт тўгаракларига жалб этиш борасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.
🎞Юқоридаги лавҳада университет ва маҳаллалар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида сўз боради👆
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
#Саёҳат
Тумандаги 100 нафар хотин-қизлар учун Самарқандга саёҳат уюштирилди
🔹Туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ҳам моддий ҳам маънавий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.
🚍Хусусан Қибрай туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида тумандаги "Темир дафтар" "Аёллар дафтари"га киритилган ҳамда кам таъминланган,эҳтиёжманд оилаларнинг навбатдаги 100 нафар хотин-қизлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
🕌Кўҳна шаҳарга ушютирилган икки кунлик саёҳат давомида хотин-қизлар Самарқанд шаҳридаги зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларда бўлиб, улар тўғрисида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.