Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.6K subscribers
39.6K photos
3.12K videos
60 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда "Тошкент" телерадиоканали ҳамкорликда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар натижаларини кенг оммага намойиш этишга қаратилган “Жонли мулоқот” кўрсатувини бошлади.

📌Унда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўртта сектор раҳбари иштирокида таҳлил қилинади. Кўрсатувнинг дастлабки сони жорий йилнинг 29 июнь куни соат 21:00да Янгийўл тумани сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилади.

📞Мавзу юзасидан саволларингизни (71) 214-16-98, 214-16-97 рақамига ҳамда (99) 798-14-02 телеграмм манзилига юборишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз: 29 июнь, соат 21:00 да “Жонли мулоқот” кўрсатувини ўтказиб юборманг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Кўрик_танлов

Туман 1-секторидаги адолатли қайноналар аниқланди

🔹Қибрай туман 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллардаги қайноналар ўртасида "Адолатли қайнона" кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

♻️Ўзбекистон “АдолатСДП Қибрай тумани Кенгаши ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ўтказилган кўрик-танловда 15 нафар аёллар турли шартлар бўйича ўзаро беллашди.

❇️Якунда "Шалола" маҳалласидан Шобекова Раҳбар ая ва "Хўжақўрғон" маҳалласидан Ғаниева Карима оналар ғолиб деб топилиб, туман босқичига йўлланма олдилар.Уларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
#Обод_маҳалла

"Хўжақўрғон" обод маҳаллага айланмоқда

🔹Қибрай тумани 1-секторига қарашли "Хўжақўрғон" маҳаллсида "Обод маҳалла" давлат дастури асосида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔸Хусусан маҳалладаги мавжуд 7 та кўчанинг 360 та хонадонини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 9 минг 500 метр масофадаги сув қувурлари янгисига алмаштирилди.

Шунингдек маҳалладаги 9 минг 600 метр ички кўчаларга қум шағал тўкилиб текисланди. Ҳозирда ушбу кўчалар асфалт ётқизиш учун тайёрланмоқда.

⚡️Кўчалардаги эскирган симёғочлар ўрнига янги темир бетон устунлар ўрнатилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Таълим

⚡️1-синфга электрон шаклда рўйхатдан ўтиш қай тартибда амалга оширилади?

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Семинар

Туманда "Аёллар дафтари" янгитдан шакллантирилади

♻️Қибрай туман ҳокимлигида "Аёллар дафтари"ни шакллантиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ва вилоят касаба уюшмаси вакиллари бошчилигида ўтган семинар давомида белгилаб олинди.

📌Туман ҳокимлиги, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази, Халқ банки Қибрай туман филиали, тиббиёт бирлашмаси, "Тадбиркор аёл" уюшмаси мутасаддилари ва маҳалла раисларининг оила,хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосарилари иштирокида ўтказилган семинарда, "Аёллар дафтари"нинг 2-босқичини шакллантиришда барча масъуллар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган бирламчи вазифалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Маълумот учун, 1-босқичда "Аёллар дафтари"га киритилган тумандаги 1 минг 602 нафар хотин-қизларга туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok