Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.56K subscribers
39.8K photos
3.14K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Қурилиш_янги_бино

"Байтқўрғон" маҳалла биноси замонавий кўринишда қад ростламоқда

🔹Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов янгитдан барпо этилаётган, 4-сектор ҳудудида жойлашган "Байтқўрғон" маҳалла биносида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини кўздан кечирди.

♻️Аҳолиси 3 минг 676 нафарни ташкил этадиган ушбу маҳалла биноси давлат-хусусий шерикчилиги асосида замонавий кўринишда қад ростламоқда.

🔸Туман ҳокими якуний таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб, замонавий услубда қурилаётган маҳалла биноси ва унинг атрофида ходимлар ҳамда аҳоли учун барча қулайликлар яратилиши зарурлигини таъкидлади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!

Қибрай туман Электр тармоқлари корхонаси маълум қилади: Қибрай ТЭТК балансидаги 35 кВ хаво электр тармоқларига, иссиқхоналарга тегишли плёнкалари ўралашиб қолганлиги ва авария тиклаш ишларини амалга ошириш сабабли Салар шахарчаси "Фидокор"," Фаровон", "Маърифат", "Мирзо Улуғбек" ва "Янгийўл" маҳаллаларида соат 20:00 дан 21:00 гача электр энергия таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун Қибрай туман Электр тармоқлари корхонаси узр сўрайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪЛОН

Aҳолини рўйхатга олиш 2023: "Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўл! "

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023- йилнинг 1-25-ноябр кунлари ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021- йилнинг 1-25- ноябр кунлари Aндижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Шунингдек, Aҳолини рўйхатга олиш жараёни орқали ишончли маълумот, узоқ муддатли прогнозлар, давлатнинг ижтимоий–иқтисодий ривожланиши ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотларни олиб бориш учун муҳим ҳисобланади.

Қибрай тумани статистика бўлими

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Маҳаллага_эътибор

Тумандаги "Ибрат" маҳалла биноси тез кунда фойдаланишга топширилади

🔹Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов туман прокурори ҳамроҳлигида 2-секторда жойлашган "Ибрат"маҳалла фуқаролар йиғини биносида олиб борилаётган якуний таъмирлаш ишлар билан танишди.

♻️Давлат-хусусий шерикчилиги асосида қурилаётган янги маъмурий бинода, маҳаллада истиқомат қилувчи 1 минг 940 нафар аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилмоқда.

📌Туман мутассадилари қурувчиларга таъмирлаш жараёнларида эътибор қаратилиши лозим бўлган айрим тавсияларни бериб,бинонинг кириш қисмида имконияти чекланган аҳоли вакиллари учун қулайлик яратиш мақсадида қўшимча йўлак (пандус) ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Маълумот учун жорий йилнинг 6 ойи давомида 4 та маҳалла идораси янгитдан қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, йил якунига қадар яна 20 та маҳалла маъмурий биносини қуриб битказиш режалаштирилган.

#Спорт

Туман "Прокурори кубоги" ғолиблари аниқланди

♻️Қибрай туманидаги хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, уларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида туман ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида "Прокурор кубоги" спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

🏆Тумандаги 4-умумтаълим мактабида қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда иштирокчилар ўзларини нафақат жисмоний балки ақлий қобилиятларини ҳам намоён қилиб, спортнинг воллейбол,стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

🥇Мусобақа якунида воллейбол бўйича "Ўнқўрғон" маҳалласи,стол теннисидан "Гулистон" маҳалла хотин-қизлари биринчи ўринга сазовор бўлган бўлса, шахмат бўйича "Дўрмон" маҳалласи ғолибликни қўлга киритди.

Ташкилотчилар томонидан мусобақа ғолиб ва иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Сайёр_суд

⚖️Туманда аниқланган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр суд ўтказилди

▶️Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok