Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Спорт

Футбол мусобақасида ғолибликни Кимёгар жамоаси қўлга киритди

⚽️Туманда жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Қибрай туман ҳокимлиги ва туман қўриқлаш бўлими ҳамкорлигида Миллий Гвардия қўриқлаш бўлими бошлиғи кубоги учун 10-11 ёш тоифасидаги 8та жамоа ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

🥇Ёшларнинг ёзги таътилини унумли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақа финалида Қибрай туманининг "Ҳумо" ва Чирчиқ шаҳрининг "Кимёгар" жамоалари ўзаро беллашди.Муросасиз ўтган баҳсда ғолиблик чирчиқлик ёшларга насиб этди.

🏆Мусобақа якунида ғолиб ва иштирокчи жамоаларга Миллий Гвардия Қибрай туман бўлими томонидан кўчма кубок ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
Тошкент вилоятидаги таълим сифати юқори бўлмаган мактабларда фаолият олиб бораётган тоифага эга бўлмаган педагоглар аттестациядан ўтказилади
📑Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 3 июндаги қўшма қарори билан Тошкент вилоятидаги таълим сифати юқори бўлмаган давлат умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тоифага эга бўлмаган олий ва ўрта махсус маълумотли педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш Низоми ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Айтиш жоизки, Тошкент вилоятининг жами 891та мактабидан 174таси (19,5%) таълим сифати юқори бўлмаган мактаблар тоифасига киради. Шунингдек, Тошкент вилоятида жами ўқитувчилар сонида ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар улуши 14,9%ни ташкил қилса, республика кесимида ушбу кўрсаткич 12,9% ташкил қилади. Тоифага эга бўлмаган олий маълумотли ўқитувчилар эса 44,7%ни ташкил қилган.
Ушбу Низомга асосан аттестация икки босқичда амалга оширилади:
🔷Биринчи босқичда :

аттестациядан ўтувчиларнинг назарий билимлари ўз мутахассисликлари бўйича 40 та саволдан иборат малака (тест) синовлари орқали аниқланади, ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи учун 1,75 балл (максимал 70 балл) берилади, тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекциясининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилади.

Биринчи босқичда умумий балнинг 55 фоизи (38,5 балл) ва ундан юқори баллни тўплаганлар аттестациянинг иккинчи босқичига ўтган ҳисобланади, умумий балнинг 55 фоизи (38,5 балл) ни тўплай олмаганлар “аттестациядан ўтмаган” ҳисобланади ва иккинчи босқичга рухсат этилмайди.

🔷Иккинчи босқичда :

аттестация комиссиялари томонидан таълим тизимидаги ислоҳотлар, педагог ходимларнинг фаолияти самарадорлиги, касбий компетентлик бўйича 5 та саволдан иборат саволларга жавоб беришлари керак бўлади;

иккинчи босқич учун ҳар бир саволга 6 баллдан умумий 30 балл берилади, умумий баллнинг 55 фоизи (16,5 балл) ва ундан юқори балл тўплаганлар аттестациянинг иккинчи босқичдан ўтган ҳисобланади.

саволлар Республика таълим марказининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилади. Саволлар билети аттестациядан ўтувчи томонидан кўп вариантлилик асосида тузилган билетлар орасидан танлаб олиш йўли билан аниқланади.

📌Низом ва баҳолаш мезони тўғрисидаги маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
#Ўрганиш

Атроф муҳитни тоза сақланиши депутатлар назоратида

🔹Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ходжаева,Ўзбекистон Экологик партияси Қибрай бўлими мутасаддилари ҳамроҳлигида "Тузел" маҳалла ҳудудидан оқиб ўтган Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш ҳудуди ва унга туташ ҳудудларни кўздан кечирди.

Хусусан мутасаддилар ушбу ҳудудда жойлашган, тош майдалаш ва саралаш билан шуғулланувчи “NERUD SARMOYA” МЧЖ томонидан атроф муҳит,экологияни тоза сақланганлиги, аҳоли томонидан турли қурилиш ва маиший чиқиндилар ташлаш ҳолатларини олдини олиш борасида қилинаётган ишлар билан танишди.

📌Шунингдек ҳудудга кириш йўлларида ўрнатилган назорат постларида фаолият олиб бораётган ходимлар билан ҳудудга кираётган юк машиналарини тўлиқ назоратдан ўтказиш,турли чиқиндиларни тўкиш каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида суҳбатлашилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Ободонлаштириш

Туман марказий кўчалари ва йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

🔹Қибрай туман ҳокимлиги томонидан туман аҳолиси ва ташриф буюрувчи меҳмонлар учун қулайликлар яратиш,ёз фаслида озодаликни сақлаш мақсадида тумандаги марказий йўл чеккалари ва йўлкаларни ободонлаштириш, дарахтларга ишлов бериш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔸Хусусан туман ҳудудидан ўтувчи Тошкент халқа автомобил йўли( халқ тилида бетонка)да ҳам ободонлаштириш ишлари, ариқ ва йўл чеккаларида йиғилиб қолган турли маиший чиқиндилардан тозаланмоқда, пиёдалар йўлкаларида қурилган ноқонуний қурилма эгалари билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқаролар учун қулайликлар яратилмоқда.

♻️Шунингдек халқа йўли ёқасида илинган ташқи ёзувларнинг (пешлавҳалар, реклама ва эълонлар) давлат тили ва қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида эскирган пешлавҳалар (кўча банерлари) янгисига алмаштирилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Ташаббус_2021
#кўрик_танлов

Қибрайлик фермер Президент соврини учун курашмоқда

🔹Бугун,Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ташаббус 2021" кўрик-танловининг республика босқичига Ўзбекистон Ёшлар ижод саройида старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган кўрик-танловда, республикамизнинг энг яхши тадбиркор,ҳунарманд ва фермерлари 5 та йўналишда ғолиблик учун харакат қилишади.

Республика босқичида Қибрай туманидан "Садибек Атакент" фермер хўжалиги раҳбари Мирзабек Юлдашбаев вилоят шарафини ҳимоя қилмоқда.

Маълумот учун, "Ташаббус-2021" кўрик-танловининг ғолиби, Президент соврини "Nexia-3" автомобили билан тақдирланади.

Биз Мирзабек Юлдашбаевга омад тилаймиз!

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok