Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.67K subscribers
42.5K photos
3.38K videos
64 files
13.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Ободонлаштириш

Таъмирталаб маҳалла ички кўчаларига асфальт ётқизилмоқда

Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан белгиланган режага асосан таъмирталаб бўлган маҳалла ички кўчаларига босқичма-босқич асфальт ётқизиши ишлари олиб борилмоқда.

🔸Хусусан тумандаги "Селекция" маҳалласи "Универстиет" кўчасининг мактабгача таълим ташкилотига олиб борувчи йўл ва "Янгийўл" маҳалласи "Мустақиллик" кўчасига асфальт ётқизиш ишлари якунига етказилди.

🔹Шунингдек ушбу амалий ишларнинг давоми сифатида бугун,туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Май" маҳалласи Фусункор кўчасининг 265 метрига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

📌Аввалроқ туман ҳокими "Хўжақўрғон" маҳалласидаги ички кўчаларга асфальт ётқизиш ишларини тез кунларда амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/
telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_фестивали

🔹Туманда ўтказилган "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" фестивали туманимиз ёшлари учун хотираларга бой бўлди.

🎞Ёшлар фестивали жараёнлари "MY5" телеканалининг "НUDUD" информацион дастури лавҳасида

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Ташаббус_2021
#кўрик_танлов

Қибрайлик фермер вилоят шарафини республикада ҳимоя қиладиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ташаббус-2021 кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ниҳоясига етди.

♻️Йилнинг энг яхши ҳунарманди,тадбиркори ва фермерини аниқланлаш мақсадида ўтказилган кўрик-танловда иштирок этган қибрайлик фермер ва ҳунарманд фахрли ўринларга сазовор бўлди.

🥇Хусусан тумандаги "Садибек Атакент" фермер хўжалиги раҳбари Мирзабек Юлдашбаев вилоят босқичида йилнинг энг яхши фермер номинациясида ғолибликни қўлга киритиб,республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди.

🥈Шунингдек танловниниг энг яхгши ҳунарманди йўналишида 2-ўрин қибрайлик ҳунарманд уста-заргар Юсупов Ибратга насиб этди.

🎁Кўрик-танлов ғолиблари ва иштирокчиларига махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Сайёр_ёшлар_учрашуви

Сектор раҳбарлари маҳалла ёшлари билан учрашди

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар биргаликда тумандаги "Оққовоқ" ҳудудида жойлашган маҳалла ёшлари билан учрашиб,уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглади.

📌Сектор раҳбарлари ҳар бир ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини тегишли масъуллар иштирокида атрофлича ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар берилди.

📌Хусусан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими,туман бандликка кўмаклашиш маркази,савдо-саноат палатаси туман бўлими ҳамда тижорат банкларига ёшларнинг тадбиркорлик,ишга жойлашиш,кредит ажратиш каби кўплаб мурожаатларини белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича топшириқ берилиб,ушбу топшириқлар ижроси назоратга олинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Бузатов_фест
#ғалаба

💪Тошкент вилояти нуфузини ҳимоя қилиш мақсадида Бўзатовга келган янгийўлликлар ишончни оқлади.

🔴🥇1-ўрин, Aнъанавий ижро ҳамда бахшичилик йўналиши:
Турсунов Элдор 50 миллион сўм (5-сонли Мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси);

🔴🥉 3-ўрин. Опера йўналиши:
Петросян Киристина 15 миллион сўм (22 мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси).

🤝Тошкент вилояти ҳамда янгийўлликларга ғалаба ва совринлар муборак бўлсин!

⚡️Яна бир гап. Фестивалда иштирок этган барча ёшлар 5 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Вилоятнинг 7 та йирик марказларида "Cити"лар қурилади

👇Бу ҳақда батафсил 18:00 да ушбу ҳавола орқали томоша қилинг

🎥https://youtu.be/-ZFZpCvIq0c

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Учрашув

🔹Тумандаги"Дўрмон" ёзувчилар ижод уйида Тошкент вилоятидаги барча туман,шаҳар ҳокимларининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмалари ходимлари иштирокида "Тил-Миллат маънавиятининг кўзгуси" мавзусида семинар ўтказилди.

🎞Батафсил "O'zbekiston24" телеканали лавҳасида

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Дайжест

❗️10 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент.
Ёшлар шахмат турнири: ким шоҳу ким мот?.

*Қуйи Чирчиқ. Пахта толасини қайта ишлаб чиқаришга мулжалланган йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилади.

*Бекобод. Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

*Зангиота. Болажонлар учун янги таълим маскани.

*Ўрта Чирчиқ. "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

*Чиноз. Мутасаддилар маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

*Юқори Чирчиқ. Туманда қанча майдонда уруғлик ғалла парваришланмоқда?

*Паркент. "Ёшлар дафтари"да турган ёшлар ўқув курсларини мувофақиятли тамомлади.

*Нурафшон. "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

*Олмалиқ. 2-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди.

*Бекобод шаҳри. 14 нафар аёл доимий даромадга эга бўлади.

*Тошкент туман. Миришкорлар хирмонига барака тилаб...

*Бўстонлиқ. Зараркунандаларга қарши ўзига ҳос тажриба амалга оширилмоқда.

*Янгийўл шаҳри. Ёшлар фестивалига тайёргарлик авжида.

*Қибрай. Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

*Оққўрғон. Прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa/24533

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Обод_қишлоқ

Топшириқлар ижроси режага асосан ўз вақтида таъминланмоқда

🔹Маълумки тумандаги "Хўжақўрғон" маҳалласи "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида обод маҳаллага айлантирилмоқда.

Хусусан Қибрай туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ушбу маҳалла ҳудудидаги эскирган 18 дона ёғоч симёғочлар ўрнига темир бетон таянчлари ўрнатилмоқда.

📌Шунингдек жорий йилда туман электр тармоқлари корхонаси томонидан алмаштирилиши режалаштирилган 1минг 200 дона бетон симёғочларлардан, шу кунга қадар 300 донаси белгиланган режага асосан ўрнатилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok