Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.56K subscribers
39.8K photos
3.14K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#қарор

📑Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланди


👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим_тарбия

Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида замонавий педагогик усуллардан фойдаланиб таълим-тарбия берилмоқда

🔹Катталарни эъзозлаш,қадрлаш онага,опа-сингилларга нисбатан меҳр кўрсатишни болаликдан уларнинг онгига сингдириш мақсадида турли қизиқарли машғулотлар ўйин тарзида олиб борилмоқда.

🏫🎞Тумандаги 20-МТТда ўтилган "Болаларни меҳрга чорлайлик" мавзусида ўтилган намунавий машғулот ҳақида батафсил "O'zbekiston 24" телеканали лавҳасида

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

"Қибрайтумангаз” газ таъминоти бўлими ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ҲудудгазТошкент” ГТФ нинг 2021 йил 18 март санасидаги 20-Ф сонли фармойишига асосан, филилалнинг балансида бўлган газ қувурлари ва ундаги қурулмаларни 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида узлуксиз табиий газ билан таъминлаш учун филиал тасарруфидаги мавжуд фойдаланишдаги юқори ва ўрта босим газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб синаш, ер ости газ қувурларини ҳимоя қобиғини махсус ускуна ёрдамида текшириш, ГТНларни белгиланган муддатда сифатли тафтишдан ўтказиш ишларини ташкил қилиш мақсадида 2021 йил 9 июнь санасидан 11 июнь санасигача “Бўстонлиқ” ГТСидан йўналган юқори ва ўрта босимли газ тармоқларида герметикликка синаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган .

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда 2021 йил 9 июнь куни соат 08-00 дан Хўжақўрғон, Пўлат қадам, Тарақий, Илғор, Шарқ, Туркистон, Май,Маданият,(СВТ дала ховлилар Май,Фарход,Расвет,Май шамоли) МФЙлари ҳудудида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўҳтатилади.

📌Газ таъминоти бўйича керакли чораларни кўрилиши хақида МФЙ раисларига огоҳлантириш хатлари тақдим қилинди.
Қайтадан газ қўйиш, таъмирлаш ишлари натижасига асосан бажарилади.

"Қибрайтумангаз" газ таъминоти бўлими ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
#Эътибор

Тумандаги 30 нафар болалар "Анҳор Локомотив" паркида бўлди

🔹Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси томонидан тумандаги 30 нафар кам таъминланган,эҳтиёжманд оила фарзандлари учун истироҳат боғига саёҳат ташкил этилди.

🎡Тошкент шаҳридаги "Анҳор Локомотив" истироҳат боғида болалар барча аттракционлардан бепул фойдаланиб,вақтларини чоғ ўтказишди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
2017-2020 йилларда Ўзбекистон банк-молия сектори ривожланиш динамикаси

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими Халилуллоҳ Ҳамидовнинг тизимдаги туб ўзгаришлар тўғрисидаги шарҳи:

📌 БАТАФСИЛ

〰️〰️〰️
Обзор динамики развития финансово-банковского сектора Узбекистана за 2017-2020 годы

О кардинальных изменениях в финансово-банковской системе Республики Узбекистан за четыре года реформ в исследовании Халилуллоха Хамидова, главного научного сотрудника ЦЭИР:

📌 ПОДРОБНО

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Covid_19_вакцинация

Туманда 3587 нафар фуқаро Covid-19га қарши эмланди

♻️Бугунги кунга қадар тумандаги 3587 нафар фуқаро Россия ва Хиндистонда ишлаб чиқарилган "Sputnik" ва "AstraZeneca", ҳамда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида тайёрланган "ZF-UZ-VAC2001" вакциналари билан эмланди.

Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси томонидан эмлаш пунктлари ва мобил бригадалар ташкил этилган бўлиб,уларда вакциналарни сақлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган.

Ҳозирда:
🔹65 ёшдан катта- 1234 нафар;
🔹Сурункали касаллаги мавжуд- 141 нафар;
🔹Тиббиёт ходимлари - 1624 нафар;
🔹Халқ таълими тизимида- 299 нафар;
🔹Мактабгача таълим тизимида- 89 нафар
ҳамда 200 нафар ҳарбийлар юқоридаги вакциналар билан эмланган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
​​#Эълон

Шошилинг, вақт оз қолди!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;

материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Изоҳ: Танлов материаллари 2021 йил 1 апрелдан кейин эълон қилинган бўлиши керак!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эълон

Шошилинг!

🔰 2021 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 338-сонли қарори қабул қилинди.

📌Қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-кизларга танловда иштирок этиш ва тавсиянома олиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги куни.

Эслатма! Ҳужжатлар aziz-ayol.uz сайти орқали электрон шаклда расмийлаштирилади

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Расмий_муносабат

🌏Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда Тошкент вилояти Қибрай тумани “Май” МФЙ ҳудудидаги экин майдонида катта ёнғин чиққанлиги таъкидлаб ўтилган.

⚡️Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганда “Май” МФЙ ҳудудида жойлашган “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖга қарашли 20 гектар дон маҳсулотларини етиштириш майдони ҳамда унинг атрофидаги 10 гектар бўш ер майдонидаги қуруқ ўтлар ёнганлиги аниқланди.

❗️Жорий йилнинг 6 июнь куни Тошкент вилояти ҳудудида кучли шамол эсиб, электр симлари узилганлиги натижасида қисқа туташув содир бўлган натижада мазкур дала майдонидаги қуруқ ўтлар ёниши кузатилган.

📌Ҳолат туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан бартараф этилган.

✍️Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманидаги "Чингелди" маҳалласида электр энергияси таъминотидаги узулишлар юзасидан туман Электр тармоқлари корхонасининг муносабати

Қибрай тумани Янгиобод қишлоғи, Чингелди махалласидаги электр таъминтидаги узулишлар об-хавонинг ноқулай келиши (кучли шамол) сабабли содир бўлди.
Юқоридаги вазиятлар сабаб Қибрай ТЭТК томонидан жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари хамда авария тиклаш ишлари вақтида ходимларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр энергия таъминоти вақтинчалик муддатга тармоқдан ажратиб турилди. Ҳозирги кунда ушбу ҳудудга электр энергия таъминоти узлуксиз етказиб берилмоқда.
Тумандаги электр трансформаторларни янгисига алмаштириш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун Қибрай туман электр тармоқлари корхонаси узр сўрайди.
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА 2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИ ЯКУНЛАНГАНИ, ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРИМИЗНИНГ ЁЗГИ ТАЪТИЛГА ЧИҚИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ОТА-ОНАЛАРГА МУРОЖААТИ

Батафсил маълумот:
https://bit.ly/3cpOfyZ


📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook | Youtube
Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерлари 10 йил муддатга ижарага берилиши айтилди.
Паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Чорвачиликда мингдан ортиқ, балиқчилик йўналишида 317 та лойиҳани ишга тушириб, гўшт етиштиришни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения через развитие сельского хозяйства и предпринимательства, а также увеличения производства продовольственной продукции.
Безработному населению будут выделяться в аренду сельскохозяйственные земли сроком на 10 лет.
Определены новые механизмы по поддержке птицеводства. Поставлена задача реализовать более тысячи проектов в животноводстве, 317 проектов в рыбоводстве, увеличить заготовку мяса.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter