Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.58K subscribers
39.7K photos
3.13K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Ўрганиш

"Халқпарвар" комиссияси фаолияти Олий Мажлис депутатлари назоратида

🔹Маълумки аҳолини уй-жой билан таъминлаш,уларнинг яшаш шароитни яхшилаш,ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида "Халқпарвар" комиссияси фаолият олиб бормоқда.

🔸Қибрай туман ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ходжаева комиссия фаолияти ҳамда туманда уй-жой қурилиши,ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун субсидия ажратиш юзасидан келиб тушган аризалар ва уларнинг ижроси билан танишди.

📌Ушбу комиссия фаолияти ва шаффофлиги Олий Мажлис депутатлар томонидан доимий назоратга олиниши таъкидланди.

🏗Маълумот учун жорий йилда тумандаги "Меҳнат" маҳалласида 100 хонадонга мўлжалланган бешта 5 қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#СOVID_19

Туманда 2 минг 500 нафарга яқин аҳоли коронавирус инфекциясига қарши эмланди

🔹Бугунги кунда Қибрай туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиника, барча оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокорлар пунктларида (собиқ ҚВП) эмлаш жараёнларининг 2-босқичи давом этмоқда.

Хусусан эмлаш жараёнларининг биринчи босқичида "AstraZeneca" ҳамда "ZF-UZ-VAC2001" вакциналари билан тумандаги 65 ёшдан катта ва "Д” назоратда турувчи 1020 нафар фуқаро, 1333 нафар тиббий ходим ҳамда 142 нафар таълим муассасалари ходимлари иштирок этган.

Коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар орасида салбий ҳолатлар қайд этилмаган.

Ҳурматли фуқаролар! Жамоат ва одамлар гавжум жойларда тиббий ниқобдан фойдаланишни унутманг.Ўзингиз ва ўзгалар соғлигини асранг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Жиноят

Бўстонлиқда 10 гектар ерни қарийб 2 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди


👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эътибор_кўмак

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак

🔹Халқимизга хос фазилатлардан бири эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш,уларга беминнат ёрдам кўрсатиш эканлиги барчамизга маълум.

♻️Қизил Ярим ой жамияти Қибрай туман бўлими ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари жамият қаромоғида бўлган 7 нафар якка ёлғизлар ҳамда маҳаллалардаги 9 нафар ижтимоий химояга муҳтож бетоб қариялар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Кўмак

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам берилди

🔹Қибрай туман ҳокимлиги томонидан "Аёллар датари"га киритилган, эҳтиёжманд,ишсиз, яшаш ва турмуш шароити оғир ҳамда имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Жумладан туман ҳокимлиги ташаббуси билан хайрли ишларнинг давоми сифатида «Аёллар дафтари»га киритилган 217 нафар хотин-қизларга бир марталик 980 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.

📌Халқ банки туман филиали ходимлари томонидан моддий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган дастлабки 80 нафар хотин-қизларга ушбу маблағлар етказиб берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Қибрайлик беш болали она ватанли бўлди. У яхшилар кўмагидан мамнун

Бу оиланинг осон бўлмаган тақдири ҳақида икки йил аввал ҳикоя қилгандик. Рамазон баҳона улардан хабар олганда, оила яхшилар кўмагида ватанли бўлганини кўрдик. «Яхши одамлар шунчалик кўп деб ўйламагандим», дейди беш нафар фарзандини тарбиялаётган Дилором опа.

👉Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳудудига ташриф буюрди.
– Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место закладки нового парка в Кибрайском районе Ташкентской области.
- С Божьей помощью приступаем к созданию в этом живописном месте парка площадью 104 гектара. Думаю, что начать эту благое дело во время нынешнего священного месяца, - добрый знак, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства вместе с общественностью высадил деревья.
Здесь же будет возведен комплекс «Истиклол» в честь 30-летия нашей независимости.

#Mirziyoyev #bog #YangiOzbekiston #Istiqlol

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter