Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар_тренинг

Тошкент Давлат Аграр универститетида Агросаноат вакиллари учун семинар тренинг ўтказилди.

🎞 Батафсил "O‘zbekiston 24" телеканали лавҳасида

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Эълон

Туманда марказлашган иссиқлик таъминоти 7 апрелдан ўчирилади

Қибрай тумани Уй-жой ва комунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳамда туман "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш бўлими туман ҳудудидаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари жорий йилнинг 7 апрель кунидан иссиқлик таъминотидан ўчирилишини маълум қилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Ўрганиш

Туман 1-сектор ҳудудидаги 3 та маҳалла биноси янгидан қурилади

🔹Хусусан Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов 1-секторда жойлашган "Ёнариқ" ва "Зафаробод" ҳудудларидаги маҳалла биноларининг ҳозирги ҳолатини кўздан кечирди.

🔸Шунингдек туман ҳокими туман "Шалола", "Меҳнат" ва "Ёнариқ" маҳаллаларида давлат-хусусий шерикчилиги асосида барпо этиладиган янги маҳалла биноси қуриш бўйича тадбиркорлар билан суҳбатлашиб,уларнинг режалари билан танишди.

Ҳозирги кунда тумандаги кўплаб маҳалла бинолари давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий кўринишда қад ростламоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
​​#Эълон

Диққат, танлов!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;
материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Ташриф

Вилоят ҳокими "Қодирия" ГЭСининг фаолияти билан танишди

⚡️Тошкент вилояти ҳокими Д.Хидоятов Қибрай туманида жойлашган "Қодирия" ГЭСига ташриф буюриб, соатига 15,34 МВт электр ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган қурилмаларнинг ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишди.

📌Ташриф давомида вилоят ҳокими корхона атрофидаги ободонлаштириш ишларини ҳам кўздан кечириб, айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
📌 Келиб тушган мурожаат юзасидан Қибрай тумани Халқ таълими бўлими мудири Улуғбек Имомалиев тумандаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Ўрганиш натижасида мактабдаги бошқарув тизимида йўл қўйилган хато ва камчиликлар борлиги, ижтимоий маънавий мухитни соғломлаштириш кераклиги, хусусан халқимизни ишончини оқлаш йўлида барча куч ғайратимизни сарфлашимиз кераклиги таъкидланди.

Қолаверса, ушбу мактаб жамоаси олдига қўйилган мақсад, яъни таълим сифатини кўтариш борасида катор ишлар амалга оширлиши кераклиги, ғийбат бор жойда барака бўлмаслиги тушунтирилди.

Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади дейилгани бежиз эмас.
Илм орқали бугун жамиятни ривожлантирмас эканмиз, давлат равнақ топмайди.

Мактаб ўқувчиларини қонунга итоаткорлик рухида тарбиялашимиз шарт ва зарур!
Қонунни бузиш давлатни, аввало, ўзимизни алдаш демакдир.

Шунингдек, ушбу мактабда 2019-2020 ўқув йилида бирорта хам битирувчи ОТМ га кира олмагани, мактаб қизил рўйхатга тушиб қолгани танқидий кўриб чиқилди.

Қибрай туман Халқ таълими бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_бандлиги

Тумандаги ишсиз фуқаролар учун имконият ва шароитлар яратилмоқда

🔹Қибрай туманида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган аҳоли вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,уларни бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

🔸Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш макркази томонидан жорий йилнинг 1-чорагида ишсиз бўлган 161 нафар ёшлар ва 203 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлса, 98 нафар тегишли маълумотга эга бўлмаган ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди.

📌Шунингдек томорқа ер егаларидан 16 нафарига 114 млн 170 минг сўм субсидия маблағи ажратилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Forwarded from Hoja Hoja
Ижтимоий соҳа йўналишидаги қайси туман ташкилотлари ёки бўлимларининг фаолиятини юқори баҳолайсиз?
Anonymous Poll
39%
- Туман Халқ таълими бўлими
41%
- Туман Мактабгача таълим бўлими
16%
- Туман Тиббиёт бирлашмаси
5%
- Туман Санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази
#Китобхонлик

Боғчадаги кутубхона фондини бойитишда ота-оналар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди

Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси Қибрай тумани 8-мактабгача таълим ташкилотида “Оммавий китобхонлик ойлиги” муносабати билан “Бувижоним ўгитлари” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🔹Жумладан тадбир давомида болажонларнинг бувижонлари иштирокида тарбиявий аҳамият касб этувчи турли ривоят ва хикоялар асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

🔸Шунингдек таълим-тарбия масканида “Фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида ўтказилган “Бир фарзандга уч-китоб” акциясида ота-оналар боғча кутубхонасига китоблар совға қилишди.

Тадбир сўнгида вилоят бошқармаси томонидан тарбияланувчилар учун китоблар тўплами топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/