Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.82K subscribers
43.7K photos
3.5K videos
66 files
14.3K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Спорт

Қибрайлик ўқувчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

🔹Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида ўқувчи ёшларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш,ёш авлодни жисмонан бақувват,маънан етук этиб тарбиялаш мақсадида Қибрай туманида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан,Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан Тошкент вилояти прокуратураси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг кураш, баскетбол,шахмат турлари ва қувноқ стартлар бўйича “Бош прокурор кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.

🤼‍♀️Тумандаги 2 та умумтаълим мактаби ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақаларда 200 нафардан ортиқ ёш спортчилар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.Шунингдек қизғин бахсларга бой ўтган кураш мусобақасида спортчилар 7 та вазн тоифасида кураш олиб бордилар.

Мусобақа якунида ғолиб спортчилар, ташкилотчилар томонидан эсталик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.👇👇👇
#Диққат_эълон

❗️ОАВ вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик диққатига!

🔰2021 йил 11 март куни соат 11:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан “Тошкент вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти мутасадди вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади.

Тадбирда:

аҳолини электр энергияси билан таъминлаш;

АСКУЭ тизимига тўлиқ ўтиш, истеъмолчиларни ушбу тизимга улаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш;

aҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Кун тартиби:
11:00-11:30 масъуллар ҳисоботи;
11:30-12:30 савол-жавоб;
12:30-13:30 тушлик.

🌐ОАВ ва аҳоли вакиллари онлайн тарзида қатнашишлари ҳам мумкин.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади. @hokimga_murojaatBOT

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
https://us02web.zoom.us/j/88368217103?pwd=bVhhWVVZTmJORnU4RXZKWkV4V28xUT09
(Код: 2328076)

☎️ +99871 232 80 24
+99894 664 00 23

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Мурожаат_натижа

Собиқ ўқувчи коллежни тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломини 4 йилдан сўнг олди

🔹Қибрай туман ҳокими ва сектор раҳбарлари билан 1-сектор ҳудудидаги "Туркистон" маҳалласида ўтган учрашувда мурожаат қилган Устабоева Умиданинг муаммоси ҳал этилди.

Умида 2017 йил тумандаги касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлсада шу кунга қадар диплом олмаганлигини айтиб,мутасаддилардан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мутасаддиларнинг ёрдами билан 4 йил аввал касб-ҳунар коллежини тамомлаган Умидага ўрнатилган тартибда, тегишли ҳужжатларга асосан диплом расмийлаштириб берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

|telegram||facebook||Instagram|
#Тезкор #Расман
⚡️Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг тор доирадаги музокараси бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолади. Турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилинди.
Мулоқотда минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Кўплаб масалалар бўйича томонларнинг позицияси бир хил экани намоён бўлди.

Состоялись переговоры Президентов Узбекистана и Кыргызстана в узком формате.
Главы государств дали высокую оценку современному уровню двусторонних отношений. Лидеры обсудили широкий спектр вопросов дальнейшего развития сотрудничества в различных областях.
Состоялся также обмен мнениями по региональной и международной повестке, в ходе которого стороны подтвердили совпадение позиций по большинству актуальных вопросов.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
Музокараларда асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Переговоры Шавката Мирзиёева и Садыра Жапарова продолжились с участием официальных делегаций двух стран.
Основное внимание уделено вопросам дальнейшего развития торгово-экономического сотрудничества, развития транспортно-транзитных коридоров, укрепления межрегиональных связей, расширения культурно-гуманитарного обмена.
Достигнуты договоренности о реализации конкретных проектов промышленной кооперации в разных отраслях экономики.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давра_cуҳбати

🔹Қибрай туманидаги 4-умум таълим мактабида OzLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан давлат–хусусий шериклик бўйича амалиётни ўрганиш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

🔸Тадбирда,Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари,туман ҳокимлиги мутасаддилари, тадбиркорлар, савдо-саноат палатаси,тижорат банклари,туман молия бўлими,тадбиркорлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

🎥 Батафсил "Yoshlar" телеканали лавҳасида

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

|telegram||facebook||Instagram|
13-март куни Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Азал-азалдан юртимизда ҳашар аҳоли вакиллари билан биргаликда ҳамжиҳатлик ва уюшқоқликда амалга ошириб келинади.

Ҳурматли тумандошлар!

Сизларни ҳукумат фармойиши билан 13-март куни юртимизда ўтказиладиган умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Яшаб турган маҳаллангиз,кўча ва қабристонлар ободлиги учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

|telegram||facebook||Instagram|
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.
Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи бўлди, дейиш мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Садыр Жапаров высадили дерево на Аллее почетных гостей в резиденции Куксарой.
Церемония стала символом начала новой эпохи в узбекско-кыргызских отношениях и крепнущей дружбы народов наших стран.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Иккита дўст халқ бу ташрифдан жуда катта натижалар кутяпти
--
Шавкат Мирзиёев: Два братских народа ждут больших результатов от этого визита

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter