Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.6K photos
3.1K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлатимиз раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Абдуразоқов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Депутатлар номзодни Наманган вилоятининг ҳокими этиб тасдиқлади.

В Намангане с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит внеочередная сессия областного кенгаша народных депутатов.
На сессии рассмотрен организационный вопрос. Глава государства рекомендовал на должность хокима области Шавката Абдуразакова, исполняющего обязанности главы региона с сентября 2020 года.
Депутаты утвердили кандидатуру в должности хокима Наманганской области.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Китобхонлик_акция

Сектор раҳбари кўчма кутубхонага бадиий китоблар совға қилди

🔹Қибрай туман 4-сектор ҳудудидаги "Ифтихор" маҳалла фуқаролар йиғини биносида туман давлат солиқ инспекцияси ташаббуси билан Қибрай тумани Aхборот-кутубхона маркази,Республика Маънавият ва Маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси ҳамкорлигида "Бир раҳбарга 10 китоб" акцияси ўтказилди.

📚Маҳаллада ташкил этилган кўчма кутубхонанинг китоб фондини ошириш мақсадида ўтказилаётган акция доирасида 4-сектор раҳбари Ш.Халматов,Қибрай туман газ таъминот,Тоза худуд туман бўлими,маҳалла профилактика инспектори ҳамда маҳалладаги фаол фуқаролар томонидан жами 200 дона янги бадиий китоблар тўплами топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/
#Семинар

Барча ҳужжатлар электрон тизим орқали назоратга олинади

🔹Ижро интизоми самарадорлигини ошириш ҳамда ортиқча қоғозбозлик ишларини кескин камайтириш мақсадида янги тизим жорий этилмоқда.

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ва туман ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи ҳамкорлигида электрон ҳужжатлар алмашиш, "Коллектив" идоравий иш юритиш дастури бўйича семинар ташкил этилди.

💻Семинарда иштирок этган туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, бош мутахассислар,корхона- ташкилотларнинг масъул ходимларига ушбу тизимдан фойдаланиш ва унинг афзалликлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими ортиқча қоғозбозликни қисқартириш,электрон хужжат алмашиш тизимига ўтиш юзасидан топшириқ берган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Учрашув_қабул

Икки нафар ёшга учрашувдан сўнг 0,25 сотихдан ер ажратилди

🔹Қибрай туман сектор раҳбарлари,тегишли ташкилот ҳамда Халқ қабулхонаси вакиллари 3-секторда жойлашган "Бирлик" ва "Янги Арғин" маҳалласининг ҳозирда ишсиз бўлган ёшлари билан учрашиб,уларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганди.

🔸Мутасаддилар ёшларнинг ишга жойлашиш,касбга ўқитиш,ер ажратиш, тадбиркорлик ва чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит олиш каби мурожаат ва муаммоларини атрофлича ўрганиб,айрим мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Хусусан кредит ажратиш юзасидан мурожаат қилган 2 нафар ёшларга тадбиркорлик йўналишида дастлабки билимга эга бўлиш учун ҳафталик ўқув машғулотига таклиф берилган бўлса,1 нафар ёшга касбга ўқиш ҳамда 1 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган Қосимов Қудрат ва Жалилов Олимга бугуннинг ўзида 0,25 сотихдан ер ажратиб берилди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/