Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев вылетел в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, ремесленничества, текстильного и кожевенно-обувного производства, с проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов
1сектор

#кирил
1.Савол: Алишер Навоийнинг онаси ҳакида қайси шоир ажойиб ва мазмунли шеър ёзган?
2.Савол: Алишер Навоий қаерда ва қачон ҳоким бўлган?
3.Савол: "Бобурнома” асари неча маротаба қайси тилларга ўгирилган?

#lotin
1.Savol: Alisher Navoiyning onasi haqida qaysi shoir ajoyib va mazmunli she'r yozgan?
2.Savol: Аlisher Navoiy qayerda va qachon xokim bo'lgan?
3.Savol: "Boburnoma" asari necha marotaba qaysi tillarga o'girilgan?

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/
Қибрай туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Халматов
4-сектор

#кирил
1.Савол: Заҳириддин Муҳаммад Бобур нечанчи йилда ва нима учун Андижонни ташлаб кетишга мажбур бўлган?
2.Савол: Заҳириддин Муҳаммад Бобур Хиндистонга неча маротаба юриш қилган?
3.Савол: А.Навоий мактаб даврида севиб ўқиган ва ёд олган асарлари?

#lotin
1. Savol: Zahiriddin Muhammad Bobur nechanchi yili va nima uchun Andijonni tashlab ketishga majbur bo'lgan?
2. Savol: Zahiriddin Muhammad Bobur Xindistonga necha marotaba yurish qilgan?
3.Savol: Alisher Navoiy maktab davrida sevib o'qigan va xatto yod olgan asarlari?

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/
#Эслатма

🔹Ҳурматли иштирокчилар, 3та саволнинг жавобини бир мартада жўнатинг ҳамда жавоблар нечинчи сектор раҳбарининг саволига тегишлилигини кўрсатиб ўтинг.

🔸Танлов шарти: туман сектор раҳбарлари томонидан икки буюк шоир ижодидан берилган 3 та саволга тўғри жавоб берган иштирокчи сектор раҳбарларининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

🔖Эслатма,барча саволларга биринчи бўлиб тўғри жавоб ёзган иштирокчилар ғолибликни қўлга киритади.

Жавобларни 99/846-80-62 телефон рақамига телеграм орқали юборасиз.

Омадингизни синаб кўринг!

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди.
40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган кооперацияда ёшларга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ер ажратиб берилган.
Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашиб, ўқиб-ўрганиш, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Фергану началась с посещения виноградарской кооперации «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.
В кооперации, где разбиты виноградники на 40 гектарах и интенсивные сады на 90 гектарах, выделены наделы молодым людям, в том числе вернувшимся из-за рубежа трудовым мигрантам.
Глава государства побеседовал с ними, дал совет больше учиться и совершенствовать свою деятельность.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪЛОН

Aҳолини рўйхатга олиш 2023: "Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўл! "

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023- йилнинг 1-25-ноябр кунлари ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021- йилнинг 1-25- ноябр кунлари Aндижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Шунингдек, Aҳолини рўйхатга олиш жараёни орқали ишончли маълумот, узоқ муддатли прогнозлар, давлатнинг ижтимоий–иқтисодий ривожланиши ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотларни олиб бориш учун муҳим ҳисобланади.

Қибрай тумани статистика бўлими

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Амалий_семинар

Корхона раҳбарларига солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар тушунтирилди

🔹Қибрай тумани давлат солиқ инспекцияси ташаббуси билан 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида "Солиқчи тадбиркорга кўмакчи" лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди.

⚖️Тадбир давомида Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси масъуллари ва туман давлат солиқ инспекцияси раҳбар ходимлари,туманда фаолият юритаётган 60 дан зиёд корхона раҳбарлари ва ҳисобчиларига солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.

Қибрай туман давлат солиқ инспекцияси

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Ишлаб_чиқариш_экспорт

Корхона ўн миллион долларлик шартнома имзолади

🔹Қибрай туман ҳокими ўринбосари Х.Бекмуродов "Истиқлол" маҳалласида жойлашган,ойига 112 минг доллар бўлган 36 тонна маҳсулот ишлаб чиқараётган "Shafoat Fayz" корхонасидаги иш жараёни билан танишди.

🏦"Давр" банк томонидан ажратилган 144 минг доллар ва 300 миллион сўм кредит маблағи эвазига ишга туширилган ушбу корхона пахта толасидан дока ишлаб чиқаришга мўлжалланган.Корхона 30 нафар маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаган.

🏭Ўтган йилда фақатгина ички бозор учун маҳсулот ишлаб чиқариб 1 млрд сўм даромад олган корхона жорий йилда Россия Федерацияси билан 10 млн долларга тенг бўлган шартнома имзолаган.

Корхона раҳбари Бегзод Эркинов келгусида корхона фаолиятини кенгайтириш,ишчилар сонини икки баробарга оширишни ҳамда Украина давлатига тиббиётда фойдаланиладиган боғлама(эластик бинт ва дока) маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирган.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ /Instagram/