Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40K photos
3.16K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Ёшлар_учрашув

Уч нафар ёшнинг муаммоси сектор раҳбарлари билан учрашувда ҳал этилди

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар хамроҳлигида 2-сектор ҳудудида жойлашган "Дўстлик" ва "Хайдаробод" маҳаллаларидаги 13 нафар ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганди.

📌Хусусан 3 нафар ишсиз ёшнинг мурожаатига шу ернинг ўзида ечим топилиб бандлиги таъминланди.Шунингдек 1 нафар ёшнинг талаба кредити олиш бўйича мурожаатини ҳал этиш бўйича Халқ банкининг Қибрай туман бўлими мутасаддиларига топшириқ берилди.

Учрашув давомида ёшларнинг тадбиркорлик,оилавий корхона ташкил этиш,уй-жой,чорвачилик ва тикув машинаси учун кредит ажратиш каби кўплаб муаммо ва мурожаатлари бўйича сектор раҳбарлари томонидан тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилиб назоратга олинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇

/telegram/ /facebook//Instagram/
Эндиликда ҳокимликлар “E-qaror” электрон тизими орқали қарор қабул қилади

👉батафсил


Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан Президент сайловига тайёргарлик бошланади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан Президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланади. Бу ҳақда муҳокамага қўйилган 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида келтирилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Мазкур вазифани бажариш муддати этиб, 2021 йил 1 март санаси белгиланган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳунармандчилик

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов сектор раҳбарлари билан биргаликда, туманда ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланиб келаётган ҳунарманд Шавкат Юсуповнинг иш фаолияти билан танишди.

Асосий иш фаолияти ёнғоқ дарахти тахтасидан миллий ҳунармандчилик буюмлари (лаҳлар, лаганлар, шкатулка-қутичалар,мебеллар ва уларни миллий услубда ўйиб безаш ҳамда миллий услубда ўйиб безатилган айвонлар) ясаш билан шуғулланиб келаётган ҳунарманд "Ташаббус 2019" республика танловида “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” деб топилиб,Президент соврини “SPАRK” автомобилини қўлга киритган.

Туман ҳокими,ҳунарманднинг фаолиятини кенгайтириш ҳамда маҳаллий ёшларни ҳам ушбу йўналишга жалб этиш бўйича тегишли тавсиялар бериб ўтди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇

/telegram/ /facebook//Instagram/
#ЭЪЛОН

Ҳурматли
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!
Микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТИ” давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 26 февралдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг!!!
Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТИ” давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 26 мартдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг!!!
Мурожаат учун телефонлар: 71/202-86-77, 70/202-87-05

Қибрай туман Статистика бўлими

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter