Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.59K subscribers
39.7K photos
3.13K videos
60 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.
Саммитда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲнинг узоқ муддатли вазифалари борасида Ўзбекистон нуқтаи назарини тақдим этиши ва амалий шерикликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни илгари суриши кутилади.

18 декабря под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева пройдет заседание Совета глав государств СНГ в формате видеоконференции.
На саммите будут обсуждаться состояние и перспективы развития многоплановых отношений в рамках Содружества.
Глава нашего государства в своем выступлении обозначит видение Узбекистана долгосрочных задач СНГ и озвучит конкретные предложения по расширению практического партнерства.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Билдириш

Ҳурматли тенгдошлар, йигитлар, қизлар! Агар сизда муаммо, таклиф ва мулоҳазалар бўлса, @Yoshlar_aloqada_Bot орқали биз билан ўртоқлашишингиз мумкин. Мурожаатингиз албатта мутасаддилар назоратига олинади.

Унутманг, сиз билан биз бир кучмиз! Ватан эртаси эса кенг тафаккурли, билимли ёшлар билан янада порлоқ!

___

#Bildirish

Hurmatli tengdoshlar, yigitlar, qizlar! Agar sizda muammo, taklif va mulohazalar boʻlsa, @Yoshlar_aloqada_Bot orqali biz bilan oʻrtoqlashishingiz mumkin. Murojaatingiz albatta mutasaddilar nazoratiga olinadi.

Unutmang, siz bilan biz bir kuchmiz! Vatan ertasi esa keng tafakkurli, bilimli yoshlar bilan yanada porloq!

___
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
#Тезкор_йиғилиш

Коммунал соҳадаги тўловлар учун аҳолига қўшимча қулайликлар яратилади

⚡️Қибрай туман ҳокимлигида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Ш.Хакимов ва туман ҳокими М.Миркасимов бошчилигида маҳалла раислари,бюджет ташкилотлари ҳамда тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида коммунал йўналишдаги муаммолар ва қарздорликлар бўйича шошилинч йиғилиш ўтказилди.

🚚Хусусан,туманда электр,газ ва сув бўйича аҳолини эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда мавжуд қарздорликларни ундириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида,Тошкент вилояти худудий газ таъминоти филиали раҳбари А.Райимов ва туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Р.Раупхўжаевлар маълумот бериб ўтишди.

💹Тошкент вилояти худудий газ таъминоти филиали,туман электр тармоқлари корхонаси томонидан туман аҳолисини газ,электр энергияси ва сув билан узлуксиз таъминлаш учун қувватидан ортиқ босим остида ишлаётган трансформатор,ГРПларни таъмирлаш ҳамда хонадонларни газ,электр энергиясидан узиб қўйилишини олдини олиш,уларга қўшимча ноқулайликлар келтириб чиқармаслик мақсадида маҳалла раислари билан ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган вазифалар айтиб ўтилди.

💡Шунингдек,тумандаги "Ўнқўрғон","Обод" ва "Маданият" маҳаллаларида ўтказилган рейдларда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлик ҳолатлари учраётганлиги айтилди.

📟Йиғилишда маҳалла раисларининг хонадонларга ўрнатилган газ,свет ҳисоблагич(счётчик)лар борасида учраётган муаммолар бўйича берган саволларига,тегишли мутасаддилар ушбу муаммолар тез орада бартараф этилади дея таъкидлади.

🚐Йиғилиш сўнгида,аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида шанба ва якшанба кунлари белгиланган жадвал асосида маҳаллаларда сайёр кассалар ташкил этилиши белгилаб олинди.

Ҳурматли фуқаролар,электр энергияси ва газ учун тўловларни ўз вақтида тўлаб ноқулайликларни олдини олинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

@qibraytumaniaxborotxizmati
#Эълон

Ҳурматли туманимиз фуқаролари ДИҚҚАТИГА!

Хонадонингиздаги электр энергияси бўйича қарздорлигингиз,ҳисоб рақамингиздаги маблағ ва бошқа маълумотларни (онлайн) уйдан чиқмасдан олишинигз мумкин.

🖌Маълумот олиш бўйича йўриқнома!

1️⃣Аввал Сиз электр ҳисоблагичингиз (абонент) рақамига телефон рақамингизни улатишингиз зарур.

2️⃣Сизнинг электр ҳисоблагичингиз (абонент) рақамига телефон рақамингиз уланган бўлса сизнинг телефонингизга, ҳисобингиздаги маблағ миқдори камлиги ҳамда хонадонингиз электр тармоғидан узилиши тўғрисида бир кун аввал огоҳлантирувчи СМС хабар қисқа 2100 рақамидан юборилади.

3️⃣Сиз туман электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилмасдан ушбу 2100 қисқа рақамига СМС орқали “D” ҳарфини юбориб ҳисобингиз тўғрисидаги маълумотни ёки “P” ҳарфини юбориб логин ва паролинигизни олинг ва het.uz сайти орқали шахсий кабинетга кириб ҳисобингиз ҳамда ишлатилган электр энергияси бўйича маълумотларни олишингиз мумкин бўлади.

4️⃣Агарда сизнинг телефон рақамингиз электр ҳисоблагичга уланмаган бўлса у ҳолда, “1154” ёки 95/195-14-69 рақамига қўнғироқ қилиб улатишингиз зарур.

5️⃣Тўловдан сўнг электр энергияси ёқилмаса ушбу телеграм каналига мурожаатингизни ёзиб жавоб олишингиз мумкин. https://t.iss.one/Qibrayaskue

6️⃣Ҳурматли фуқаролар,электр энергияси бўйича тўловларни "CLICK"," PAYME" ҳамда ўзингизга яқин бўлган банкоматлар орқали амалга оширишингиз мумкин.

7️⃣Эслатма,электр энергияси бўйича тўловни амалга оширишда мавжуд қарзингизга нисбатан ошиқроқ маблағни тўлашингизни сўраймиз,бу сизнинг кейинги ноқулайликларингизни олдини олишда хизмат қилади.

Ҳурматли фуқаролар, вақтингизни тежанг ҳамда электр энергияси бўйича зарур маълумотларни исталган вақтда олинг.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇

/telegram/ /facebook/
#Қабул

Ҳоким қабулида фуқароларнинг айрим муаммолари жойида ҳал этилди

⚡️Қибрай тума ҳокими М.Миркасимов,туман ИИБ бошлиғи У.Жўраев ва ҳоким ўринбосарлари иштирокида ўтказилган қабулда 15 нафар фуқаролар билан суҳбатлашди.

📌Хусусан,фуқароларнинг уй-жой,кадастр,хусусийлаштириш,электр энергиясига ноқонуний уланишлар ва моддий ёрдам каби муаммоларини ҳал этиш учун тегишли масъулларга вазифа ва топшириқлар берилди ҳамда компенсация тўловлари юзасидан мурожаат қилган фуқароларга,туман ҳокими бу борада амалий ишлар олиб борилаётганлигини айтиб ўтди.

🖋Шунингдек,фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳокимлик қарорини олиш бўйича қилган мурожаатлари туман ҳокими томонидан шу ернинг ўзида имзоланиб ижрога қаратилиши белгилаб қўйилган бўлса,1 нафар фуқаронинг оиласи тинчлигини бузаётган овқатланиш шахобчаси юзасидан мурожаати туман ИИБ бошлиғи томонидан назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз,туман ҳокими фуқароларни хафтанинг жума куни ҳокимлик биносида қабул қилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

|telegram|
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди.
Мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева состоялся саммит СНГ в формате видеоконференции.
На заседании рассмотрено состояние сотрудничества в рамках Содружества, обсуждены приоритеты взаимодействия и определены совместные планы по укреплению партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства озвучил ряд предложений по расширению многопланового сотрудничества в рамках СНГ.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ёшлар_учрашув

Туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари туман ёшларининг таклиф ва муаммоларини ўрганмоқда

🔰Қибрай тумани 1-секторида жойлашган "Узумзор" маҳалласи ёшлари билан туман ҳокими М.Миркасимов бошчилигида,сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

📌Хусусан,туман ҳокими,сектор ва ташкилот раҳбарлари,учрашувда иштирок этган 16 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш,касб-ҳунарга ўргатиш учун ўқув курсларига йўлланма бериш,ҳунармандчилик йўналишида устоз-шогирд асосида иш ўрганиш,чорвачилик билан шуғулланишлари учун кредит ажратиш бўйича мурожаатлари юзасидан тегишли мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.

📃Учрашув давомида,1 нафар ёшнинг кредит олиш бўйича мурожаати туман Саноат қурилиш банеи Қибрай тумани филиали томонидан ижобий ҳал этилди.Шунингдек,туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 3 нафар қизларга ишга жойлашишлари учун йўлланма берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

|telegram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига бўлган кўплаб мурожаатлардан келиб чиқиб, чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келаётган хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари истисно тариқасида 50 000 сўмдан оширмаган ҳолда амалга оширилиши (паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда) белгиланди.

@koronavirusinfouz
#Китобхонлик
#Танлов

Вилоят босқичи забт этилди навбат республикага

📚Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон "Миллий тикланиш"партияси томонидан ташкил этилган "Энг яхши китобхон оила" кўрик танловининг вилоят босқичи якунланди.

♻️Туманлараро ўтказилган босқичда ғолиб бўлган 7 та оила орасида ўтказилган вилоят босқичида,Қибрай тумани номидан иштирок этган Юсуфжоновалар оиласи фахрли биринчи ўринга сазовар бўлиб,республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

🎁Танлов сўнгида ғолибларга қимматбахо ва эсталик совғалари топширилди.

Аввалроқ,тумандаги 48-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси У.Хужамиярова "Ustoz 2020" танловида ғолиб бўлиб,Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган форумда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

|telegram||facebook|