Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.58K subscribers
39.7K photos
3.13K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Қибрай_тумани

Кичик саноат зонаси: имконият, имтиёз ва самара

❇️Тошкент вилоятида ташкил этилган кичик саноат зоналари тизимли равишда тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиришга замин яратди.

🔰Қибрай туманида “Ҳудудларда кичик саноат зоналарига истиқболли лойиҳаларни жалб қилиш бўйича бажарилаётган ишлар, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ривожига кўрсатилаётган амалий ёрдам” мавзусида журналистлар учун ташкил этилган медиа-турда мазкур жараёнларнинг бугунги ҳолати билан танишилди.

📌Унда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан кичик саноат зоналари иштирокчилари амалга ошираётган лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Айни пайтда Қибрай тумани кичик саноат зонасида 12 та корхона фаолият юритмоқда. 150 нафарга яқин киши меҳнат қилаётган корхоналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 104 миллион сўмдан ортиқни ташкил қилади.

▶️Батафсил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентября примет участие в работе 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, которая пройдет в формате видеоконференции.
В выступлении на пленарной части сессии глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, а также обозначит приоритеты политической, социальной и экономической модернизации Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ўрганиш

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

♻️Тошкент вилояти прокуратураси, туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси томонидан, ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Хусусан, умумтаълим мактаблари, МТТ,ҚВП ва ХУЖМШларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди.

📌Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишили мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2020 йил 20 мартдаги 04-16-1851- сонли топшириғини ижросини таъминлаш борасида Газ хўжалигини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида барқорор ишлашга тайёрлашни таъминлаш, ахоли ва ижтимоий соха объектларини 2020- 2021 йиллар куз- қиш даврида узлуксиз табиий газ билан таъминлиш учун туман, шахаргаз бўлимлари балансида бўлган мавжуд фойданишдаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойихавий босимга кўтариб синаш, ер ости газ қувурларини химоя қобиғини махсус ускуна ёрдамида текшириш, ГТНларни белгиланган муддатда ва сифатли тафтишдан ўтказиш ишларини ташкил қилиш мақсадида, “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг 2020 йил 04 июн кунидаги 18-Ф сонли фармойишига асосан 2020 -2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан манзилли чора-тадбир режаси бўйича Қибрай туманини газ билан таъминловчи “Шарқий 1-4” ГТСдан йўналган юқори ва ўрта босим газ қувурлари зичликка ва мустахкамликка синаш ишларини олиб борилиши мақсадида 2020 йил 21 сентябр куни соат 08:00дан “Шарқий 1-4” ГТС тўлиқ ўчирилди. Газ таъминоти вақтинчалик ўчирилиши хақидаги огохлантириш хатлари қуйидаги МФЙ худудлари раисларига тақдим қилинган:
Хайдаробод МФЙ, Дўрмон МФЙ, Нурафшон МФЙ, Юқори юз МФЙ, Пастки- юз МФЙ, Бойжигит МФЙ, Маърифат МФЙ, Фаровон МФЙ, Ўткир МФЙ, Чинобод МФЙ, Истиқлол МФЙ, Наврўз МФЙ, Бунёдкор МФЙ, Ойбек МФЙ, Бобур МФЙ, Селекция МФЙ, Салар ГЭС МФЙ, Ўнқўрғон МФЙ, Янги Ўнқўрғон МФЙ, Янгийўл МФЙ, Обод МФЙ, Ёнариқ МФЙ, Гулистон МФЙ, Парвоз МФЙ, ГЭС Кадирия МФЙ.
Қайтадан газ қўйиш синов ишлари якуний натижаларига асосан бажарилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
Барча синфлар учун дарсликларнинг электрон шакли тақдим этилди!!!

Аксарият дарсликлар ҳажми 10 МБдан ошмайди, улар 7та тилда чоп этилган. Кўчириб олиш учун ҳаволалар қуйида:

📖 1-sinflar uchun
📖 2-sinflar uchun
📖 3-sinflar uchun
📖 4-sinflar uchun
📖 5-sinflar uchun
📖 6-sinflar uchun
📖 7-sinflar uchun
📖 8-sinflar uchun
📖 9-sinflar uchun
📖 10-sinflar uchun
📖 11-sinflar uchun


🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#Таълим

📌 Тошкент вилоятида бугун 21 сентябрдан бошлаб қуйидаги мактаблар анъанавий тарзда фаолиятини бошлади.

Aнгрен шаҳар: 5, 9, 11, 16, 18, 22, 25, 26, 28, 30, 31, 33, 35, 42 -сонли мактаблар.

Бекобод шаҳар: 1, 3, 5, 14, 17, 18, 19 -сонли мактаблар.

Нурафшон шаҳар: 13, 25 -сонли мактаблар.

Олмалиқ шаҳар: 1, 2, 3, 5, 6, 8, 11, 13, 16, 23 -сонли мактаблар.

Оҳангарон шаҳар: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 -сонли мактаблар.

Чирчиқ шаҳар: 2, 3, 5, 18, -сонли мактаблар.

Янгийўл шаҳар: 1, 2, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 11, 12 -сонли мактаблар.

Оҳангарон тумани: 2, 3, 4, 5, 7, 8, 9, 11, 14, 16, 17, 18, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 39, 40, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 59 -сонли мактаблар.

Бекобод тумани: 8, 9, 15, 16, 34, 35, 36, 50, 52, 54, 56, 57 -сонли мактаблар.

Бўка тумани: 1, 4, 30, 11, 12, 38 -сонли мактаблар.

Ўрта Чирчиқ тумани: 5, 6, 8, 12, 14, 15, 17, 18, 22, 23, 27, 28, 29, 30, 33, 35, 36, 37, 38, 42, 44, 46, 47, 49, 51, 53, 55, 60, 61, 63, 64, 66, 67, 68, 69, 70, 124 -сонли мактаблар.

Пискент тумани: 1, 4, 6, 7, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 18, 20, 23, 27, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 36, 37, 38, 40, 41 -сонли мактаблар.

Оққўрғон тумани: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 24, 27, 28, 29, 30, 31, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 78 -сонли мактаблар.

Янгийўл тумани: 2, 3, 4, 5, 10, 11, 12, 13, 14, 16, 21, 25, 24, 26, 30, 31, 34, 35, 37, 40, 43, 47, 48, 51, 53 -сонли мактаблар.

Қуйичирчиқ тумани: 3, 6, 12, 16, 21, 22, 27, 34, 42 -сонли мактаблар.

Чиноз тумани: 1, 2, 3, 5, 6, 7, 8, 10, 11, 12, 13, 16, 17, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47 -сонли мактаблар.

Бўстонлиқ тумани: 24, 25, 31, 32, 39, 41, 45, 49 -сонли мактаблар.

Юқори Чирчиқ тумани: 2, 4, 8, 9, 10, 12, 13, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 23, 24, 25, 27, 28, 29, 30, 31, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41 -сонли мактаблар.

Паркент тумани: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51 , 52, 53 -сонли мактаблар.

Қибрай тумани: 1, 2, 3, 4, 6, 7, 8, 9, 11, 14, 16, 17, 19, 20, 22, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 32, 33, 34, 37, 39, 40, 42 , 43, 46, 48, 49, 50 -сонли мактаблар.

Зангиота тумани: 9, 11, 15, 12, 13, 14, 17, 18, 19, 20, 32, 23, 24, 25, 26, 27, 33, 36, 39, 41 -сонли мактаблар.

Тошкент тумани: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19 , 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31-сонли мактаблар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Инвестиция

Тадбиркорлар учун кенг имконият

Қибрай тумани ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

♻️Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили О.Кудратов, туман ҳокими М.Миркасимов ҳамда ҳокимлик мутасаддилари иштирок этишди.

📊Туманда 60 гектар майдонга қурилиши режалаштирилган иссиқхона бўйича,тадбиркорлар ўзларининг инвестицион лойиҳалари ва таклифлари билан учрашув иштирокчиларини таништириб ўтишди.

📌Тадбиркорларнинг лойиҳалари билан танишиб,уларга зарур шароитларни яратиш учун барча тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер, член Сената Олий Мажлиса Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қурилиш
#Таълим

Тумандаги боғча қайта қурилмоқда

Туман ҳокими М.Миркасимов "Байтқўрғон" маҳалласида жойлашган 25-МТТда олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Давлат инвестиция дастурига асосан, ушбу мактабгача таълим ташкилотини қайта қуриш (реконструкция) учун 5 млрд 403 млн сўм пул ажратилган.

🏫Мактабгача таълим ташкилоти аввал 125 ўринли бўлиб,қайта қуришдан сўнг 210 нафар тарбияланувчиларни қабул қилишга мўлжалланган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Эзгу амал

Савоб ишни ҳар ким қилиши керак

❇️Туман ҳокими М.Миркасимов Қипчоқ маҳалласида қайта қурилаётган "Дарвеш ота" масжиди қурилиши билан танишди.

🕌Туман ҳокимлиги ташаббуси ва ҳомийларнинг хайрияси асосида қурилаётган ушбу масжид лойиҳасидаги ишлар амалга оширилгач, бир вақтнинг ўзида 3500 нафар намозхонни сиғдириши мумкин бўлади.

♻️Ушбу хайрли ишларни амалга оширишда фуқаролар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани

🏢Ўзбекистонда Россия Федерациясининг яна бир илғор олий ўқув юрти – Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилояти филиали иш бошлади.

📎Астрахань давлат техника университети нафақат Россияда, балки бутун дунё бўйича илғор тажрибага эга бўлган таълим муассасаси ҳисобланади.

🐟Асосан балиқ саноати бўйича малакали мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган мазкур университетнинг вилоятимиздаги филиали бу йил биринчи қалдирғочларини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

Филиални ташкил этишдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда балиқчилик саноатини илмий асосланган ҳолда ривожлантириш ҳисобланади. Жараёнда совуқсевар балиқлар юртимиз шароитига мослаштирилади ва етиштирилади, қайта ишланади. Бу эса мўмай даромад омили сифатида хизмат қилиши шубҳасиз.

📹 Видеолавҳа шу ҳақда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ЭЪЛОН

Бугун соат 11:15да "Ўзбекистон 24" каналида Халқаро пресс клуб кўрсатувининг, Қибрай туманига бағишланган сони 1 қисми эфирга узатилади.
Бугун кун қаҳрамонлари вилоят ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди

Пандемия билан курашиш фронтининг олд чизиқларида ўз жонини хатарга қўйиб, астойдил меҳнат қилаётган шифокорларнинг бир гуруҳи Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.

📎 Зангиота туманида жойлашган "Назарбек" сиҳатгоҳи айни пайтда қайта жиҳозланиб, коронавирус билан оғриган беморларни даволаш масканига айлантирилган.

🔹350 ўринли мазкур шифохона, таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан Covid-19 билан касалланганларни қабул қилиши учун қайта ихтисослаштирилган. Бу ерда беморларга беш маҳал иссиқ овқат берилади, малакали шифокор ва бошқа тор мутахассисликдаги врачлар даволаш амалиётида қатнашмоқдалар.

✳️Ўз навбатида, шифокорлар жамоаси инсон саломатлигини асраб-авайлаш бўйича янада ғайрат ва сабот билан меҳнат қилишда давом этишларини, кўзга кўринмас душман билан курашда халқимизнинг меҳри ва эътиборини ҳис қилиб турганларини билдиришди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa