Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.67K subscribers
42.4K photos
3.36K videos
64 files
13.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Қибрай
#саховат

Қибрайда байрам олдидан эҳсон қилинди

Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов ва "Yagona go'sht baraka” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами олдидан 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда яшовчи 40 та "темир дафтар"га киритилган оилаларга эҳсон қилинди.

🥩Хусусан, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар, серфарзанд ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларга 3 килограммдан гўшт тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
ШИФОКОРЛАРИМИЗНИНГ ФИДОКОРОНА МЕҲНАТИ САБАБ ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ЮРТИМИЗДА БИРИНЧИ МАРТА СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 93 ФОИЗГА ЕТДИ

🎯 Шу йилнинг 28 август куни мамлакатимизда 376 ҳолатда касаллик қайд этилган.

🔴 Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида жами 747 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 823 нафар бемордан 37 947 нафари соғайди. Таъкидлаш жоизки, шифокорларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли пандемия даврида биринчи марта юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 фоизгача кўтарилди.

‼️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2573 нафар бемордан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
ҚИБРАЙ ТУМАН ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ИШИ

🇺🇿 2020 йилнинг 28 август куни Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ XI сессияси ҳокимликнинг катта мажлислар залида карантин талабларига риоя қилинган ҳолда бўлиб ўтди.

🎯 Сессиядаги асосий эътибор - аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ("Темир дафтар"), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлари тўғрисида туман ҳокими М.Миркасимовнинг ахбороти тингланди.

⁉️ Шунингдек, тумандаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йилини бошлаш мақсадида ота-оналар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари тўғрисида туман халқ таълими бўлими бошлиғи Э.Тожибоев ахборот берди.

🏥 Сессияда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Эргашев ва туман ДСЭОМ раҳбари Б.Бекназаровларнинг туманда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, шунингдек карантин чораларини юмшатиш доирасида фаолиятига рухсат берилган соҳалар, хусусан ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналарида санитария қоидаларига қатъий амал қилиниши, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти ҳам тингланди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Кибрай садоси 29 август.pdf
16.1 MB
#ОНЛАЙН_МУТОЛАА

Қибрай тумани ҳокимлиги ижтимоий-сиёсий нашри "Qibray sadosi" газетасининг 2020 йил 29 август № 27-28 сонлари босмадан чиқди:

♻️ Ушбу сонда Сиз:

- "Мустақиллик - буюк неъмат". Истиқлолимизнинг 29 йиллигига бағишланган,

- "Эл жафокашларни унутмайди" - 31 август қатағон қурбонларини ёд этиш кунига бағишланган,

- "Экологик қонунчиликни норма ижодкорлиги асосларида такомиллаштириш",

- "Халқ артисти Аҳмаджон Шукуров нега камнамо",

- "Коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар учун",

- "Ерлардан ким қандай фойдаланмоқда?",

- "Қандай оилалар кўп болали ҳисобланади?"

-"Сафингиз кенгайсин, билимдон ёшлар"

- "Гул қандни тоитб кўрганмисиз?"

сарлавҳали мақолалар билан танишишингиз мумкин

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
🎯 Шу йилнинг 29 август куни мамлакатимизда 337 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴 Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида жами 412 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 160 нафар бемордан 38 359 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2492 нафар бемордан 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
#САХОВАТ

МУРУВВАТ БОРИЧА БЕРМАКДИР

Куни кеча Қибрай тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Акмалжон Тиллаев Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан тумандаги болалар уйи тарбияланувчилари ҳузурида бўлди.

👫 А.Тиллаев тарбияланувчиларни байрам билан қизғин табриклаб, уларга совға-саломлар улашди. Жажжи болажонлар эса бундан беҳад хурсанд бўлишди.

📦 Шунингдек, туманнинг 4-сектор ҳудудидаги юз нафардан ортиқ кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ширинликлар етказиб берилди.

Қибрай туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
Қибрайда "темир дафтар"га киритилган оилаларга 3 килодан гўшт тарқатилди

🥩 Қибрай туманида мустақиллик арафасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар, серфарзанд ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларга 3 килограммдан гўшт тарқатилди.

👥 Қайд этилишича, туман ҳокимлиги ва маҳаллий тадбиркор томонидан "темир дафтар"га киритилган жами 40 та оилага эҳсон қилинган.

👉 Тошкент хабарлари