Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.8K photos
3.15K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
“АСАКА” БАНКДАН МАҲОРАТ ДАРСИ

Спикер:

🎯 Отабек ТЎЛҚИНОВ, 1⃣2⃣ ёшли вундеркинд, IQ=176
Қибрай туманидаги 3-сонли ўрта мактаб 6-синф ўқувчиси, ЯИМ бўйича ёш эксперт. Ўзбекча, русча, инглизчада бемалол гаплаша олади. Орзуси, келажакда машҳур иқтисодчи бўлиш.

Вебинар давомида ўзини улғайтирган муҳит (оила, мактаб) ҳақида. Халқаро интернет танловларида қандай қатнашгани, катталар орасида ғолиб бўлгани, IQ сини қандай ўлчатгани, ўзи IQ нима?

💰Пул борасидаги фикрлари, пул ўзи нима? Болаларга бола тилидан тушунча. ЯИМ ҳақида, иқтисод-молия соҳасидаги билимини ошириш учун қандай манбалар билан танишган, қайси китобларни ўқиган?!

‼️ Шулар ҳақида батафсил 12 июнь соат 16:00да 1⃣2⃣ ёшли вундеркинддан онлайн маҳорат дарсини биз билан кузатинг!

❗️Вебинарда фаол қатнашган иқтидорли болаларга банк томонидан муносиб совғалар тақдим этилади!

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#сессия

ҚИБРАЙ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ СЕССИЯ

🇺🇿 Жорий йилнинг 28 май куни Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг навбатдаги Олтинчи чақириқ VII сессияси карантин талабларига риоя қилинган ҳолда бўлиб ўтди.

🎯 Сессиядаги асосий эътибор - туманда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, шунингдек, карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга қаратилди ва ушбу масалалар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

❇️ Сессияда туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Алимовнинг "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти ҳам тингланди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли шифохона қурилиши билан танишди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 та комплекс қурилмоқда. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.
Давлатимиз раҳбари бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Шифохонадан оқилона фойдаланиш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством многопрофильной больницы в Зангиатинском районе.
Общая стоимость проекта составляет 504 миллиарда сумов. На площади в 33 гектара строятся 2 комплекса. Больница рассчитана на 2000 коек, при необходимости может быть расширена до 4000 мест.
Глава государства ознакомился с созданными здесь условиями, отметил важность эффективного использования нового объекта, стимулирования медицинских работников.

#Mirziyoyev #safar #Zangiota #shifoxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди.
Замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилган уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.
Давлатимиз раҳбари Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с 16-этажным домом, построенным в Сергелийском районе.
Дом, возведенный по современным стандартам, с соблюдением требований сейсмостойкости, состоит из 80 двух- и трехкомнатных квартир, которые были предоставлены малообеспеченным и нуждающимся в жилье семьям.
Глава государства побывал в гостях у семьи Шарофиддина и Шахнозы Джурабаевых, побеседовал с ними.

#Mirziyoyev #safar #Sergeli #uy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🎯 2020 йилнинг 29 май куни мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 44 ҳолатнинг 32 нафари карантин муассасаларидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 8 нафари (Тошкент шаҳри 4, Самарқанд вилояти 4) эса аҳоли орасидан аниқланди.

❗️Кун давомида 34 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

‼️ Айни пайтгача касалликка чалинган 3488 нафар бемордан 2728 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 746 нафар бемор юртимизнинг 7 ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 7 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️ Шу куни мамлакатимизда уй карантинига 1199 нафар фуқаро олиниб, 1383 нафар фуқаро чиқарилди.

📌 Стационар карантинга эса 671 нафар фуқаро олиниб, 1484 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Президент пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган ҳужжатлар ижроси оқсаётганини танқид қилди

Ҳокимлар ва вазирлар ҳар ойда бир марта президент қарорлари ижроси бўйича брифинг ўтказади.

👉 https://kun.uz/27667076

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Карантинни юмшатганимизни касаллик тугади деб қабул қилишяпти. Ўзбекистон ҳудудида ҳали карантин тугамади»

«Касаллик тугагани йўқ. Карантин нормаларига қаттиқ эътибор қилмасак, ҳамма кўрган чораларимиз, сарф-харажатларимиз, қилган тизимимиз барбод бўлади», деди президент.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская