Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.67K subscribers
42.6K photos
3.38K videos
64 files
13.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#эътибор

Бошқарма бошлиғи ўқувчи ёшлар учун 300дан ортиқ китобларни совға қилди

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов Қибрай туманидаги 14 умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни китобга ошно қилиш мақсадида 300дан ортиқ турли бадиий адабиётларни мактаб кутубхонасига совға қилди.

Мактаб маъмурияти ва ўқувчи ёшлар томонидан М.Мирсултоновга кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сарҳисоб

Жорий йилда ҳоким ёрдамчилари тавсиялари билан 711 нафар фуқароларга 19 млрд сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди

Ўтаётган 2023 йил давомида тумандаги ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 29 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси ажратилди.

Ҳоким ёрдамчиларининг саъй-ҳаракатлари билан фуқароларга имтиёзли кредит ажратиш орқали ўз-ўзини банд қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланишлар ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш борасида олиб борилгна амалий ишлар натижасида тумандаги 23 минг ишсиз фуқаролар доимий ва мавсумий ишларга жалб қилинган бўлса, 651 нафари касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлишлари учун махсус курсларда ўқитилди.

🔹Шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш лойиҳаларига асосан умумий қиймати 7.8млрд сўм бўлган 304 та
лойиҳани ишга тушириш орқали 1831та янги иш ўринлари яратилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#эътибор

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент совғаси топширилди

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов, сектор раҳбарлари, вилоят ва туман Мудофаа бўлими масъуллари биргаликда тумандаги "Маърифат" ва "Бойжигит" маҳалласида яшовчи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Надежда Иралиева ва Владимир Алексейковларга Президент томонидан тақдим этилган совға ва 2 млн сўм мукофот пулини топшириб, янги йил табриги ўқиб эшиттирилди.

Ҳозирда қарилик гаштини сураётган уруш қатнашчилари, кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрлик учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Уруш даврларини хотирлаган фахрийлар, ҳозирги тинч ва осойишта кунларнинг қадри нақадар улуғ эканлигини ўгит сифатида айтиб ўтдилар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках культурной программы неформального саммита СНГ ознакомился с дворцово-парковыми комплексами города Санкт-Петербурга.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #madaniyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter