Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.6K subscribers
39.6K photos
3.12K videos
60 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимидаги нутқидан муҳим фикр ва ташаббуслар

Facebook|Instagram|Twitter
#Қибрай_тумани

"Ватан остонадан бошланади"

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 4-сон умумтаълим мактабида "Ватан остонадан бошланади" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида ўқувчи ёшларга Ватан остонадан, ўзи туғилиб ўсган гўшани асраб-авайлаши,она заминига бўлган меҳр-муҳаббати ва садоқатини вужудига сингдириб бориши ҳақида фикр юритилди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан турли бадиий кўринишдаги чиқишлар, ватанни улуғловчи шеър ва қўшиқлар айтилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Ис гази – ундан сақланиш учун қандай чоралар кўриш лозим?

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади ҳамда IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с деятельностью IT-парка в Ташкенте и реализуемыми проектами в области информационных технологий, а также проведет видеоселекторное совещание по приоритетным задачам развития сферы IT и цифровизации государственного управления.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Yoshlar ovozi
#gazeta

🗞 BEPUL OBUNA: “Yoshlar ovozi” gazetasining 53-soni!

🟢 Yoshlarga 444 milliard soʻmlik yordam koʻrsatilgan

🟢 "Yonariq"ning yoniq yetakchisi

🟢 10 yil yemay-ichmay ishlash kerak

🟢 Yosh tarjimonlar ijodi ayrim kamchiliklardan xoli emas

🟢 Metrodagi "yigit"lar

🟢 404 – Not found

📥 Yuklab olish

Maqolalar yuzasidan fikr-mulohaza va takliflaringizni @yoshlarovozigazetasibot ga yozib qoldirishingiz mumkin!

👋
Bizni kuzatib boring:
Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қабул

Ҳоким ўринбосари Маданият маҳалласи фуқаролари билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади

Хусусан, Қибрай туман ҳокими ўринбосари Ф.Бойматов, фуқароларининг ичимлик суви, электр энергияси ва бошқа соҳаларлаги муаммо ва мурожаатларини батафсил ўрганиб, мурожаатлар ечими юзасидан масъулларга вазифа ва тавсиялар берди.

Шунингдек, фуқароларнинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларини бевосита жойларда кўздан кечириб, тегишли ташкилотларга носозликларни бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари жаҳон иқтисодиёти шиддат билан ўзгариб бораётган шароитда ҳеч бир соҳани рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлади. "Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар - коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар", деди Президент.

Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда:

- таълим, банк, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология, кадастр каби соҳаларни рақамли трансформация қилиш доирасида 100 та дастурий лойиҳа ишлаб чиқилди;

- 500 дан зиёд янги IT компаниялари ташкил этилиб, соҳага 475 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди;

- йил якуни билан IT хизматлари ҳажми 10 триллион сўмга етиши (2022 йилга нисбатан – 1,5 баробар кўп), экспорти эса 300 миллион доллардан ошиши (2 баробар) кутилмоқда.

Лекин соҳани янада ривожлантириб, халқаро даражага олиб чиқиш бўйича қилинадиган ишлар ҳали жуда кўп, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Бу йил IT соҳаси экспорти Тошкент вилоятида – 100 мингдан 4,4 миллион долларга, Самарқандда – 700 мингдан 3,2 миллионга, Андижонда 60 минг доллардан 2,8 миллион долларга ошиб, юқори суръатларда ўсди. Сурхондарё ҳам илк бор IT хизматлари экспортини йўлга қўйиб, 1 миллион доллардан оширди.

Лекин, экспорт Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган ва Сирдарёда 500 минг долларга ҳам етмайди.

Ҳудудларда 20 мингдан ортиқ ёшлар IT билан мустақил шуғулланиб, халқаро онлайн платформалар орқали яратган маҳсулотини четга сотаяпти.

Масалан, фарғоналик ёш дастурчи Брайл алифбосини таржима қиладиган дастур яратиб, АҚШ, Мексика ва Бразилияга 150 минг долларга сотган.

Facebook|Instagram|Twitter