Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#КОРОНАВИРУС

КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ:
ЕНГИЛЛАШДИМИ?....

Хабарингиз бор, Республика Махсус комиссиясининг қарори билан карантин чекловлари 2020 йил 10 майга қадар амал қилиши белгиланган эди.

👉 Шунга кўра айрим фуқароларда "11 майдан бошлаб карантин тугади" деган НОТЎҒРИ тушунчалар пайдо бўлмоқда.

📎Аслида, карантин чекловлари бутунлай бекор қилингани йўқ. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиш баёнига асосан, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди.

❗️Хабарингиз бор, коронавирус инфекцияси тарқалиши ва беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси тўғрисидаги маълумотлар таҳлили асосида ҳудудлар учта тоифага ("қизил", "сариқ", "яшил") ажратилди ва ҳар бир тоифа учун алоҳида чекловлар белгиланди.

📎Таҳлиллар мунтазам равишда амалга ошириб борилиб, олинган натижаларга кўра мазкур уч тоифага кирувчи ҳудудларнинг ҳар бирида чекловлар бекор қилиб борилади ёки кучайтирилади.

**************************

📌P/S: Шунга кўра, аниқ айтиш лозимки, карантин енгиллашди деб, ўзни бемалол қўйиб юбориш бу - нотўғри! Аммо Қибрай кўчаларида ҳам кўриб турибмиз, ниқобни юздан жағга тушириб, ёки умуман тақмай юришлар кўпайган. Жағга тушириб қўйиш билан, номига ниқоб тақиш, энг аввало ўзингизга зарар. Чунки, ҳаво-томчи билан айнан оғиз ва бурун орқали вирус юқади.

📌 Ижтимоий масофа сақлаш ҳақида гапирмасаям бўлади. Душанба кундан банклардаги навбатни кўриб, қўрқиб кетиш мумкин. Буни навбат деса нотўғри бўлади. Шунчаки тўпланиш!

⁉️Нега бизда ҳали ҳам карантин қоидалари шаклланмади. Ёки зерикдикми?! Ким билсин?! Лекин хавф, бизнингча буткул чекингани йўқ! Огоҳ бўлинг, қўлингизни ҳалиям совунлаб ювинг, юзингизга ҳар куни тоза ниқоб тақинг, қўлингизда албатта дизенфекцияловчи восита бўлсин!

Ўзингизни асранг, Ўзи асрайди!

⬇️ 🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

13.05.2020

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹Жами зарарланиш ҳолатлари 2612та (+65), тузалганлар 2076 нафар (+36), вафот этганлар 11 (+1) кишига етди

🔹Самарқандда Covid-19'дан илк ўлим юз берди. Тойлоқлик эркак (марҳумларнинг ёши очиқланмаяпти) 9 май куни реанимацияга ётқизилгач, текширувлардан сўнг коронавирус аниқланган.

🔹Беморлар сони ортаётгани карантин юмшатилиши билан боғлиқ эмаслиги айтилди.

🔹Ҳудудлараро транспорт алоқаси тикланиши режалаштирилмоқда. Шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ҳам ўрганиляпти.

🔹Пенсиялар нақд пулда бериладиган бўлди. Аҳоли ва тадбиркорларга навбатдаги имтиёзлар эълон қилинди.

🔹Самарқандда 34 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган шифокорга жиноят иши очилди.

🔹Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
❗️❗️❗️ХАЛҚ ДЕПУТАТИ ОЛИМ СУЛАЙМАНОВНИНГ ХАЛҚҚА ҚИЛГАН МУРОЖААТИ❗️❗️❗️

⚡️⚡️⚡️Қибрай тумани халқ депутати Олим Сулаймановдан тезкор таклиф👇👇👇

🔴 Мамлакатимизда коронавирус пандемияси авж олиб, тарқалиб кетмаслигини олдини олишимиз учун барча инсонлар санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлашни бошлайлик!

🔵 Хорижий давлатларга маҳаллий маҳсулотларимиз экспортини жадаллик билан оширишимиз керак!

🔴 Экспорт натижасида валюта тушумини ошириш орқали бюджетни тезроқ тўлдирайлик!

🔵 Карантин даврида дала ишларини тезроқ бошлашимиз ва оқилона давом эттиришимиз даркор!

🔴 Экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (савзавот, полиз экинлари) экиш ишларини тезликда якунлашни амалга оширайлик!

🔵 Ҳосилни йиғиб-териб, чет эл бозорларини эгаллаб, экспортдан келган хорижий валюта тушумини Ўзбекистонимизга тезроқ киритайлик!

🔴 Коронавирус хуружидан ваҳимага тушмасдан, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда тезроқ чиқайлик!

🔵 Биринчилардан бўлиб, карантинга тўлиқ риоя қилган ҳолда тартиб-интизом билан ишлашни тезроқ бошлайлик!

🔴 Биз Ўзбекистонликлар, энг интизомли, кўп миллатли аҳил халқмиз! Шунинг учун, янада якдил бўлайлик!

🔵 Шунингдек, барча Ўзбекистон халқидан илтимос қиламан:
тартиб сақлаган ҳолда ўз юртимизга, халқимизга ва Муҳтарам Президентимизга ҳаммамиз биргаликда бирлашиб, ёрдам берайлик, ишсизликни йўқ қилайлик, экспортни оширайлик, бюджет тушумини кўпайтирайлик, халқимиз фаровонлигини оширайлик!

🔴 Ким мен билан? Биз билан бирлашинг! Ота-боболаримиз айтганлар: "Бирлашган ўзади, бирлашмаган тўзади".

🙏 Ҳурмат ва эҳтиром ила Қибрай тумани халқ депутати Олим Сулайманов!

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
🎯 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил этмоқда.

📌 Ҳозирча Фарғона (99 фоиз), Бухоро (98 фоиз), Андижон (96 фоиз) вилоятларида энг юқори соғайиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда.

📌 Сўнгги кунларда Самарқанд вилояти коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар бўйича етакчилик қилаётган бўлса, Тошкент шаҳрида эса хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан тасдиқланган беморлар ҳисобига касалланиш кўрсаткичи ошиши кузатилган.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани
#саховат

📌Вилоятимизда саховат тадбирлари давом этмоқда. Қибрай туманида “Саховат ва кўмак” акцияси доирасида 336 нафар оила вакиллари керакли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб, 4 та эҳтиёжманд оилага бир бошдан қорамол топширилди.

📽Батафсил юқоридаги лавҳада👆

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹14 май куни
жами зарарланиш ҳолатлари 2645тага (+33), тузалганлар 2136 нафарга (+60) етди.

🔹ССВ ахборотига кўра, 13-14 май кунлари аниқланган 98 беморнинг барчаси – карантиндагилар бўлган. Лекин 14 май куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги тумандаги «Улуғбек» маҳалласида коронавирусга чалинганлар сони ортгани, ҳудуд тўлиқ ёпилганини маълум қилди.

🔹Фарғонада 158 беморнинг 157 нафари тузалиб, вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланди (беморлардан бири вафот этганди)

🔹«Яшил» ва «сариқ» ҳудудлардаги судларда барча тоифадаги ишлар кўрилиши бошланди. «Яшил» ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабулига рухсат берилди.

🔹65 минг ўзбекистонлик Россиядан қайтиш истагини билдирган.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Карантин 1 июнгача узайтирилди ва навбатдаги енгилликлар эълон қилинди

👉 https://kun.uz/11569790

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Тошкентда ҳам кун давомида автомобилда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилди

👉 https://kun.uz/30190732

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
✔️ 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

🔴қизил” тоифадаги ҳудудларда:

якка тартибдаги ҳунармандчилик;

автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;

электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;

ижара ва лизинг хизматлари;

бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;

🔶сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

хусусий бандлик агентликлари фаолияти;

меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;

парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;

❇️яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш)
ва полиграфия хизматлари;

музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

ветеринария хизматлари;

биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

‼️ Шунингдек 2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидагиларга РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

✈️ Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;

🚆 Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш.

✔️ Шу билан бирга авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

📌 Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

🚫 Мазкур вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

🚗 Шунингдек, шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич БЕКОР ҚИЛИШ юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

❇️яшил” тоифадаги ҳудудларда Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

🔶сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилсин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

🔴қизил” тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
🎯 Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил этмоқда.

📌 Бугун Фарғонада сўнгги бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган бўлса, Бухоро (98 фоиз) ва Андижон (95 фоиз) вилоятларида энг юқори соғайиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда.

📌 Тошкент шаҳрида эса бугун ҳам(+22) хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан тасдиқланган беморлар ҳисобига касалланиш кўрсаткичи ошиши кузатилган.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат

Сардобадаги 150 та уйни Тошкент вилояти таъмирлайди

🏘Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Сардоба сув омборида сув тошқини оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш мақсадида бугун 18 та қурилиш-пудрат ташкилоти вакилларидан иборат гуруҳ Сирдарё вилоятига жўнаб кетди.

👷‍♂️Гуруҳ таркибида 1200 та қурувчи, 20 та юк ташийдиган автомашина, махсус формалар, палаткалар, озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд.

👨‍⚕️Сирдарё вилоятига юборилган гуруҳда шифокорлар ҳам бўлиб, улар сафар давомида бунёдкорларнинг саломатлигини назорат қилишади. Тошкент вилояти қурувчилари жамоаси 150 та уйни таъмирлашда ўз ҳиссасини қўшишни ният қилишган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони 318 397 (+12 112)
⚡️Соғайганлар 76 886 (+6 781)
⚡️Вафот этганлар 3 276 (+133)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 252 245 (+9 974)
2. 🇧🇾 Беларусь 26 772 (+974)
3. 🇺🇦 Украина 16 847 (+422)
4. 🇰🇿 Қозоғистон 5 571 (+154)
5. 🇲🇩 Молдова 5 553 (+147)
6. 🇦🇲 Арманистон 3 860 (+142)
7.🇦🇿 Озарбайжон 2 879 (+121)
8.🇺🇿 Ўзбекистон 2 652 (+32)
9. 🇰🇬 Қирғизистон 1 111 (+32)
10. 🇹🇯 Тожикистон 907 (+106)

📎 Манба: Worldometers

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#томорқачилик

Нарх-наво асоссиз оширилишининг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан бозорларда маҳсулот нархлари барқарорлиги ва аҳолига қулай савдо шароитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🍅Қибрай туманидаги "Шерзод узум боғи" МЧЖда бугун иш қиғзин. Улар тумандан ташқари ҳудудларни ҳам сифатли сабзавот маҳсулотлари, жумладан помидор билан таъминлашмоқда.

📽 Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

***
В целях предотвращения необоснованного повышения цен Кибрайским районным отделением Департамента при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан по борьбе с экономическими преступлениями особое внимание уделяется мониторингу стабилизации цен на рынках и торговых точках и создания условий для потребителей.

🍅 На виноградниках ООО "Шерзод узум боғи" Кибрайского района сегодня работа кипит. Работники обеспечивают качественными овощами, в частности, помидорами не только покупателей района, но и других регионов.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Сардоба туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун янги уй-жой қурилиши режалаштирилган. Хусусан, Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этилади.
Давлатимиз раҳбари мазкур турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область.
Сперва глава государства посетил Сардобинский район и ознакомился с проводимой работой, осмотрел ремонтируемые дома, побеседовал с людьми.
Для жителей, дома которых стали полностью непригодными для проживания, запланировано построить новое жилье. В частности, в махалле Дустлик Сардобинского района будет построено 37 многоэтажных домов на 1480 квартир.
Глава государства сегодня заложил первый камень нового массива.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter