Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.4K photos
3.06K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#open_budget

"Бунёдкорда" бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда

Айни дамда, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2-мавсумида ғолибликни қўлга киритиган Бунёдкор маҳалласида (1 млрд 2300 млн сўмлик) қурилиш ишлари бошланиб, Фитрат ва Ибн Сино кўчаларининг 2.5кмга яқин масофасини асфалтлаштириш ва 2300 метр саломатлик йўлакчасини барпо этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, маҳалла раисининг ташаббуси ва ҳомийларнинг кўмаги билан кўча четларига бетон ариқлар ва 700 метр ичимлик сув қувурлари ўрнатилмоқда.

Маълумот ўрнида, лойиҳанинг 2 мавсумида туман бюджетидан 7 млрд 847 млн сўм ажратилган бўлиб
, энг кўп овоз ТошДАУ (6583 та ) кейинги ўринларда, ТошДАУ қошидаги Академик лицей (5330), Гулистон МФЙ (4447) Астрахан давлат техника университети Тошкент вилоят филиали (4305) Фидокор МФЙ (4261) ва Бунёдкор МФЙ (4252та) овоз тўплаб ғолиб бўлган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#E'lon

Bugun soat 15:30 da "Nurafshon"  telekanalida "Toshkent suv ta'minoti" mas'uliyati cheklangan jamiyati direktori bilan jonli efirda ochiq muloqot o‘tkaziladi.  Muloqotda o‘zingizni qiziqtirgan savollar bilan ishtirok eting.

Telefonlar:
+998 71 214 19 32;
+998 71 214 12 72
___
#Эълон

Bugun соат 15:30 да "Нурафшон"  телеканалида "Тошкент сув таъминоти" масъулияти чекланган жамияти директори билан жонли эфирда очиқ мулоқот ўтказилади.  Мулоқотда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан иштирок этинг.

Телефонлар:
+998 71 214 19 32;
+998 71 214 12 72
___
#Объявление

Сегодня в 15:30 на телеканале "Нурафшон" состоится открытый диалог с директором предприятие "Тошкент сув таъминоти". Просим жителей Ташкентской области принять активное участие в открытом диалоге и получить ответы на все интересующие и актуальные вопросы.

Телефоны:
+998 71 214 19 32;
+998 71 214 12 72

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ишга_марҳамат

“Ўзсувтаъминот” АЖга қарашли “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати (канализация) учун аҳолидан пул йиғувчи - назоратчи-инспектор лавозимига ишга таклиф қилади:

- Ойлик маош (оклад) - 1.273.280 минг сўм.
СМК – Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бўйича маош - 8.329.280 сўмгача кўтарилиши белгиланган.

- Меҳнат дафтарчаси юритилади.

📞 Мурожаат учун: 78/150-66-01 (154) / 97/701-08-50

"Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖнинг бош биноси манзили: Тошкент шаҳар. Юнусобод тумани. Боғишамол кўчаси, 151-уй. (Мўлжал: "Ботаника" боғи)

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#тарғибот

"Сув текин эмас"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 17-ноябрь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида "Иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари" муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишида илгари сурилган сувни тежаш тўғрисидаги топшириқлари ижроси юзасидан тарғибот ишларини кенг кўламли ва самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида, Қибрай туманидаги 10-умумий ўрта мактабида туман "Нуроний" жамғармаси раиси С.Темиров ҳамда бўлим Васийлик кенгаши аъзолари биргаликда тумандаги Олмазор, Хосилдор ва Қипчоқ маҳаллалари раислари ва фаоллари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда маҳаллаларда аҳоли ўртасида ҳамда таълим муассасаларида "Сув текин эмас" деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Манба:
"Нуроний" жамғармаси Қибрай туман бўлими

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#диққат_эълон

Ҳурматли фуқаролар!

Маълумки, бугунги кунда аҳолининг маиший чиқиндиларини олиб кетиш бўйича "Rahnamo servis" МЧЖ томонидан тумандаги 44 та маҳаллага хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Фуқароларнинг ушбу соҳадаги муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида таклиф ва мурожаатларни қабул қилиш учун телеграм гуруҳи ташкил этилганлигини маълум қиламиз.

Энди сиз ушбу телеграм гуруҳи орқали маиший чиқиндиларни ташиш бўйича барча мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкин.

Гуруҳ силкаси
👉 https://t.iss.one/qibrayrahnamoservis

☎️Қўшимча маълумот учун телефон:99/207-44-44

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#эътибор

“Инсон қадри ҳар нарсадан улуғдир”

Меҳр-мурувватга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларнинг давоми сифатида бугун, 3-сектор ҳудудидаги ногиронлиги бўлган 24 нафар фуқароларга реабилитация техник жиҳозлари топширилди.

Қибрай туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан тақдим этилган ногиронлик аравачаси, қўлтиқ таёқ, кўзи ожизлар ва юриш имконияти чекланган фуқаролар учун қўлтиқ таёқ ҳамда эшитиш мосламаларини туман ИИБ бошлиғи
И.Рашидов ва марказ раҳбари Д.Исломовлар ўз эгаларига топширдилар.

Маълумот учун, марказ томонидан тумандаги жами 105 нафар имконияти чекланган фуқароларга реабилитация техник жиҳозлари етказиб берилади.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#ўқув_машғулот

Тошкент давлат аграр университетида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Қибрай тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ўқув машғулот давомида ёнғин ўчириш автомобиллари ва қутқарув техникалари жалб қилиниб, талабаларга фавқулодда вазиятлар юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ёнғин содир бўлганда уни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари орқали тезкорлик билан бартараф этиш, фуқароларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш машқлари амалий тарзда кўрсатиб берилди.

Шунингдек, талаба ёшлар қутқарувчиларнинг махсус кийим ва техникаларидан фойдаланиш бўйича бирламчи билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website