Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.54K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#учрашув

Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўқувчилар ўртасида тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаолликни ошириш мақсадида "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи" умуммиллий ҳаракати доирасида 26-умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда, кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош инфекционисти, фтизиатрия мутахассиси ҳамда Аҳолига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаолликни ошириш бўлинмаси шифокор методисти томонидан ўқувчи ёшларга тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини юритмаслик оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ОИВ ва сил касаллиги ва бунинг оқибатлари тўғрисида кўплаб маълумотлар берилиб, мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

✍️
Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#тарғибот

Туманда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Хусусан, ойлик доирасида Фавқулодда вазиятлар туман бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги таълим масканлари ва аҳоли хонадонлар ҳамда қурилиш объектларида ёнғин хавфсизлигини олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, тумандаги 10-умумий ўрта таълим мактабида туман ФВБ томонидан ёнғин келиб чиққан ҳолатларда уни бартараф этиш бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказилиб, ўқувчи ёшларга махсус техникалар ва улардан фойдаланиш бўйича бирламчи тушунчалар берилди.

Шунингдек, маҳаллалар ҳудудида жойлашган кўп қаватли хонадонлар, ижтимоий соҳа объектлари ва якка тартибдаги уйларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик,иситиш тизимларининг созлик ҳолати,дуд-бўронларни тозалаш, газ плиталаридан тўғри фойдаланиш орқали ёнғин хавфсизлигини олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#яшил_макон

Тумандаги кўп қаватли уйлар атрофи кўкаламзорлаштирилмоқда

Маҳаллаларда жойлашган кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, бўш ер майдонларига турли дарахт кўчатларини экиш орқали қаровсиз майдонлар кўкаламзорлаштирлмоқда.

Хусусан, Файзобод маҳалла раиси бошчилигида аҳоли билан ҳамжиҳатликда ҳашар уюштирилиб, кўп қаватли уйлар атрофига 40 тупдан ортиқ арча кўчатлари ўтказилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#билдириш

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман филиали маълум қилади.

Қибрай туманидаги Улуғбек ва Қибрай марказий ҳамда Стадион сув иншооти вақтинчалик ўчирилганлиги сабабли, Ғофур Ғулом, Ифтихор, Соҳибкор, Шодлик, Беруний, Зебунисо, Янгиобод ва Уймоут маҳаллларида бугун, соат 14:30дан 16:00гақадар ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман филиали ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўрайди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#билдириш

Қибрай тумани Истиқлол маҳалласидаги ичимлик суви қувурида юзага келган носозлик сабаб, “Қодирия” сув кўтариш иншооти вақтинча ўчирилди.
Шу сабабдан Мустақиллик, Ўткир, Илғор, Меҳнат, Маданят, Тараққий, Зиёкор, Қурилиш, Янги ҳаёт, Ёнариқ, Гулистон, Парвоз, Бўстон, Истиқлол, Чинобод, Узумзор, Оқ-олтин, Пўлат қадам, Хўжақўрғон, Шалола ва Май маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти тўхтатилди.


Ҳозирда таъмирлаш ишларини тезкорлик билан якунлаш ва аҳолига белгиланган муддатларда ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида зарур чоралар кўрилиб, барча куч ва воситалар жалб қилинган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#жараён

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов Қипчоқ маҳалласида бўлиб, фуқароларнинг мурожаатларини яқиндан ўрганиш мақсадида Қипчоқ маҳалласида бўлди.

Туман ҳокими маҳалланинг Абай кўчасини кўздан кечириб, ёғингарчилик кунларда юзага келадиган ноқулайликларни олдини олиш ва фуқароларга қулайлик яратиш учун зарур чоралар кўрилишини айтиб ўтди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#жараён

Мутасаддиларга “Ёшлар боғи”ни белгиланган муддатда бошлаш учун кўрсатма берилди

Аввалроқ,тумандан оқиб ўтувчи "Бўзсув" канали атрофида "Яшил макон" умуммилий лойиҳаси доирасида “Ёшлар боғи”ни барпо этиш режалаштирилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Бугун, Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов туман қурилиш бўлими масъуллари билан биргаликда ушбу ҳудудда лойиҳага асосан
амалга ошириладиган ишларни кўздан кечириб, жараёнларни белгиланган муддатларда бошлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида,
мазкур боғда, 100 ўринли амфитеатр, эко боғ ва яшил ҳудуд барпо этиш режалаштирилган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/