Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
#жараён Туман ҳокими олис ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг ҳолати ва муаммоларини ўрганди Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов, Янги авлод маҳалласидаги кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиб, мавжуд мавжуд…
#топшириқ_ижро

Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидовнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган, Янги авлод маҳалласидаги коммунал ва бошқа соҳадаги мавжуд муаммолар кўрсатмага асосан тизимли равишда бартараф этилмоқда.

Хусусан, туман электр таъминоти томонидан маҳалладаги эскирган симёғочлар ўрнига темир-бетон устунлар ўрнатилмоқда.


Шунингдек, туман СЭОМ томонидан етказиб берилган дарахт кўчатлари, кўп қаватли уйларнинг қаровсиз ер майдонларига экилиб, уйлар атрофи кўкаламзорлаштирилмоқда.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мунозара

Республикамиз ҳудудида 15 ноябрдан 15 декабрга қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ва экология бузилишининг олдини олишда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилаётган дараҳтларнинг ўрни мавзусида Тошкент” телеканалининг “Сиз нима дейсиз?” ток-шоусининг “Келажакка ўт қўйманг” мавзусида ўтказилган навбатдаги сонида Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов иштирок этиб, бу борадаги ишлар юзасидан ўз таклиф ва фикрларини билдирди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#жараён

Туман ҳокими 3-ГЭС иш фаолияти билан танишди

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов, Қодирия ГЭСлар Каскади унитар корхонасида бўлиб, куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида кўрилган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.

Умумий қуввати 15,3 МВт электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур 3-ГЭС, 2020 йил фойдаланишга топширилган
бўлиб, тумандаги кўплаб маҳаллаларни электр энергияси билан таъминлайди.

Туман ҳокими, корхона фаолияти билан танишиш давомида электр энергияси етказиб беришда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни эрта бартараф этиш лозимлигини таъкидлади.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Президент олтин ва уран корхоналари ходимларини табриклади

👉 https://xabar.uz/3sp8

📲Каналга қўшилинг:
https://t.iss.one/xabaruzofficial
#яшил_макон

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ташаббуси билан марказий кўча атрофига 800 туп терак кўчатлари экилди

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган ҳашар давомида ходимлар томонидан тумандаги марказий кўчалардан бири Қорамурт кўчасидаги бўш ер майдонларини кўкаламзорлаштириш мақсадида терак кўчатлари ўтказилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️⚡️ 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:

- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.


Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5% га ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13% ни ташкил этди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#байроқ_32

Тумандаги таълим масканларида Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда

Бугун, Маданият маҳалласида жойлашган 32-умумтаълим мактабида 18 ноябр - Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб "Муқаддасдир ватан байроғи" шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди.

🔹Байрам тадбирида мактабнинг 2-синф ўқувчилари томонидан озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли бўлган давлат байроғини ифода этувчи куй-қўшиқлар ва шеърлар ижро этилиб, барчага бирдек она Ватанга бўлган меҳр ва ҳис-туйғуларини янада ортишига сабаб бўлди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#йиғилиш

Туман ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Қибрай тумани ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссия аъзолари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокидан ўтган навбабатдаги йиғилишда 14 нафар вояга етмаган болаларнинг турли йўналишдаги масаллари муҳокама қилинди.

Йиғилишда, мактабдан мактабга кўчириш, мактаб ички тартиби ва юриш туриш қоидаларига риоя этмаган ҳамда ўзаро келишмовчилик оқибатида ўқувчилар ўртасида юзага келган низолар уларнинг ота-оналар ва мактаб раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида, комиссия аъзолари ва туман ички ишлар бошқармаси тегишли ходимлари билдирилган мурожаатлар, фикр ва таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/