Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.67K subscribers
42.5K photos
3.38K videos
64 files
13.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#жараён

Туман ҳокими кўп қаватли уйлар атрофидаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди

Қибрай тумани ҳокими
Музаффар Рашидов, Зебунисо маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофидаги ободонлаштириш ишлари билан танишиб, уйларни қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек,аҳоли ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш учун мавжуд кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш, уйлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида уйлар атрофиша мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, болалар ўйингоҳини таъмирлаш ҳамда ёшлар боғини ташкил этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга лойиҳа таклифини тайёрлашга кўрсатма берди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#билдириш

Қибрай туман электр таъминоти маълум қилади.

⚡️ГЭС15дан чиқувчи ХL
6kВ Ф.Абдувалида таъмирлаш ва дарахт шохлари кесилиши сабабли, эртага, 8 ноябр куни соат 08:00дан 18:00га қадар Кўприкбоши, Байтқўрғон ва А.Навоий маҳаллаларида электр таъминотида узилиш бўлади.

Ноқулайликлар учун Қибрай туман электр таъминоти узр сўрайди.

Диспетчерлик хизмати:
☎️70/202-07-15; 95/194-03-82, 95/194-01-83

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
#учрашув Туман ҳокими: Энг асосий вазифамиз аҳолининг кўплаб соҳалардаги муаммоларини тизимли ҳал этишдир. 🔹Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов маҳалла раислари билан учрашиб, аҳоли фаровонлиги ва турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим…
#эътироф
#йиғилиш

Туман ҳокими ўз ваъдасига кўра маҳалла раисларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади

Аввалроқ, Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов бошчилигида ўтган йиғилишда, аҳолидан ер, мол-мулк солиғини ундиришда фаоллик кўрсатган маҳалла раисларини тақдирлаш тўғрисида айтиб ўтган ваъдасига асосан, Наврўз, Истиқлол ва Олмазор маҳалла раисларининг бу борадаги меҳнатлари эътироф этилиб, уларга сектор раҳбарларининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида туманда “Яшил макон” лойиҳасига асосан амалга оширилаётган ишлар ҳамда ичимлик суви бўйича қарздорликни ундириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, камчиликлар юзасидан масъулларга қўшимча вазифа ва топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял бывшего Премьер-министра Государства Катар, основателя ряда крупных инвестиционных и индустриальных холдингов страны Хамада бин Джассима Аль Тани.

#Mirziyoyev #qabul #Qatar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Aдлия полковниги Зайитов Улуғбек Aбдурахманович мурожаати.

Ҳазонларни ёқиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликлар тоифасига киради.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#билдириш

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман филиали маълум қилади.

Қибрай туманидаги Улуғбек ва Қибрай марказий сув иншооти вақтинчалик ўчирилганлиги сабабли, Ғофур Ғулом, Соҳибкор, Шодлик, Беруний, Янгиобод ва Уймоут маҳаллларида бугун, соат 12:00га қадар ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман филиали ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўрайди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/