Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.61K subscribers
39.6K photos
3.12K videos
60 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#тиббиёт

"Соғлом авлод учун" хайрия фонди томонидан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бепул дори-дармонлар тарқатилмоқда

Хусусан, "Соғлом авлод учун" хайрия фонди вилоят бўлими томонидан Қибрай туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва Маданият ОШПда фуқаролар ултратовуш текширувдан ўтказилиб, касаллик турига қараб фонд томонидан ошқозон ичак хасталиклари, қон босим, хомиладор ва эмизикли аёлларга она ва бола саломатлиги учун қондаги гемоглабин миқдорини ошириш учун, нутриэнтларга бой витаминлар, кўзойнаклар ва суртма дори-джармонлар берилди.

Кўриклар давомида, саломатлик бўлими шифокори томонидан аҳолига тўғри-рационал овқатланиш ва жисмоний фаолликни оширишнинг афзалликлари ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Хайрия фонди томонидан ўтказилаётган тиббий кўрикларни 1 ой давомида тумандаги барча поликлиникаларда ўтказиш белгиланган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟩🟩

Chorshanba - investitsiya, eksport masalalarini o‘rganish va sanoat zonalarida olib borilayotgan ishlar bilan tanishish kuni.

Qibray tumani. Tuman hokimi sektor rahbarlari hamrohligida "Agro light business" gulchilik klasteri faoliyati bilan yaqindan tanishdi.

Bekobod tumani. Tegishli mutasaddilar ishtirokida "Nayman" mahalla hududida faoliyat yurituvchi eksportyor korxona "Nayman invest" mas'uliyati cheklangan jamiyatida ishlab chiqarish jarayonlari o'rganildi.

Piskent tumani. Turkiyalik investorlar bilan hamkorlikda "Suvti" mahallasidagi keng ko'lamli ishlar doirasida hududda joylashgan kichik sanoat zonasida yangi tekstil korxonasi bunyod etilishi rejalashtirilmoqda.

Nurafshon shahar. Bosh prokuratura tomonidan shakllantirilgan ishchi guruh a'zolari hududdagi tadbirkorlarni qo'llab-quvvatlash va investitsiyalarni jalb qilish borasida amalga oshirilayotgan ishlar holatini ko'zdan kechirdilar.

Oqqo'rg'on tumani. Tuman hokimi tegishli mas'ullar ishtirokida tumandagi "EGE" to'qimachilik korxonasi faoliyati bilan yaqindan tanishib, aholi bandligini ta'minlash borasida fikrlarini bildirib o'tdi.

Chirchiq shahar. Shahar hokimligi mutasaddilari hamda Tatariston Respublikasining "ТЕМПО" xolding ishlab chiqarish kompaniyasi vakillari bilan "Chirchiq metall tuzilmalari" zavodi hududini ko'zdan kechirib, ishlab chiqarish jarayonlari bilan tanishdilar.

Yangiyo'l tumani. Bosh prokuratura ishchi guruhi tomonidan tumandagi "GLOBAL KOMSCO DAEWOO" mas'uliyati cheklangan jamiyatining qog'oz sellyulozasini ishlab chiqarish faoliyatini kengaytirish bo'yicha loyihasi ko'zdan kechirildi.

Yuqori Chirchiq tumani. Tumandagi "Ahmad Yassaviy" mahallasida joylashgan "Sunny Land Production" korxonasi va "Fayzobod" mahallasidagi "Eco Agro Product" fermer xo'jaliklari aholiga sifatli oziq-ovqat mahsulotlari yetkazilishi yo'lida xizmat qilmoqda.

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

Солиқларни ўз вақтида тўлашни унутманг!!!
          
🔰Солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати 15 октябрь этиб белгиланган.

❇️Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида мол-мулк ва ер солиқларини «Soliq» мобил иловаси орқали уйдан чиқмаган ҳолда тўлаш имконияти яратилди. Шунингдек, «Click», «PayMe», “Upay” ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари ёрдамида ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

❇️Солиқларни ўз вақтида тўламаслик, солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратиш мақсадида судга ариза билан мурожаат этилишига ҳамда суд ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорнинг:

🔹эгалигидаги уй-жой, автомобиль ва бошқа мулклардан фойдаланишига таъқиқ қўйилиши;

🔹Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

🔹Шу билан бирга, солиқларни ўз вақтида тўламаслик натижасида солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам қарздордан (ижро йиғими, давлат божи, маъмурий жарима ва бошқа тўловлар) ундирилади.                                                                                                               
Ҳурматли фуқаролар!

📌Унутманг! Сиз тўлаган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, юртимиз аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжлари учун сарфланади. Шундай экан, мол-мулк ва ер солиқларини бугун тўлаб, ўз мажбуриятларингизни бажариш билан бирга Ватанимиз  ободлигига ҳисса қўшинг!

Қибрай туман солиқ инспекцияси

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФУҚАРОЛАР_ДИҚҚАТИГА

СОЛИҚЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАШНИ УНУТМАНГ!!!

Солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддатлари тенг улушларда 15 апрел ва 15 октябр этиб белгиланган.

15 октябр ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш мудатти яқинлашаётганлиги сабабли, фуқароларга қўшмимча қулайлик яратиш мақсадида Қибрай туман солиқ инспекцияси шанба ва якшанба кунлари дам олиш кунларисиз тўловларни қабул қилади.

Қибрай туман солиқ инспекцияси

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман раҳбари Меҳнат маҳалласида амалга оширилиши режалаштирилган ишларни фуқароларга очиқлади

♻️Хусусан, Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов, Меҳнат маҳалласида ўтказган сайёр қабули давомида маҳалладаги кўплаб муаммоларни бартараф этиш бўйича келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.

🔹Очиқ ва самимий руҳда ўтган қабул давомида аҳоли вакилларининг электр, ичимлик суви, транспорт ҳамда йўл таъмири каби турли йўналишдаги мурожаатлари юзасидан масъулларга вазифалар юклатилди.

Шунингдек, фуқароларнинг соғлигини назоратга олиш учун туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига ушбу маҳаллада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказишга кўрсатма берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#diqqat_eʼlon!!!

Hurmatli tadbirkor va eksportyorlar!

Joriy yilning 13-oktyabr kuni soat 10:00 da Nurafshon shahar, “Nurafshon business city” direksiyasida Toshkent viloyati hokimining tadbirkor va eksportyorlarning sohadagi mavjud muammolarini bartaraf etish, takliflarini oʻrganish yuzasidan ochiq muloqoti oʻtkaziladi.

Unda viloyat sektor rahbarlari, mutasaddilar, xususan, mazkur masalaga bevosita aloqador va dahldor tashkilot-idoralari rahbarlari ishtirok etishadi.

📍Muloqotga barcha tadbirkor va eksportyorlarni taklif etamiz.

Eslatma: Qabulda ishtirok etish uchun roʻyxatdan oʻtish soʻraladi. Roʻyxatga olish vaqti joriy yilning 13-oktyabr kuni soat 09:00ga qadar davom etadi.

☎️Murojaat uchun telefon:
+998993149353

Toshkent viloyati hokimligi

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
MIGRANTLAR BILAN ISHLASH BOʻYICHA YANGI ELEKTRON TIZIM MUHOKAMA QILINDI

Batafsil

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#сайёр_қабул

Туман ҳокими: Ўз олдимга қўйган асосий мақсадим аҳоли фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш.

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидовнинг жойларда ўтказаётган сайёр қабулларининг навбатдагиси "Тараққий" маҳалласида бўлиб ўтди.

Туман ҳокими фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларига эътибор қаратиб,улар томонидан билдирилган мавжуд муаммоларни тегишли маъуллар билан биргаликда ҳал этиш ва ечимини кутаётган кўплаб масалаларни тизимли равишда бартараф қилиш учун ўзи бошчилигидаги барча мутасадди раҳбарлар туну-кун меҳнат қилишга тайёр эканлигини билдириб ўтди.

Шунингдек, маҳалладаги бешлик томонидан аҳоли фаровонлиги таъминлаш, турмуш тарзини яхшилаш ва муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтган туман ҳокими, маҳалла инфратузилмасини яхшилашда ҳам уларнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлади.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/