Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.8K photos
3.14K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#таълим

Туманда яна бир давлат-хусусий шериклик асосида янги оилавий боғча фаолиятини бошлади

Қибрай туманининг олис ҳудудида жойлашган, 1-секторга қарашли "Май" маҳалласида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади.

🔹"Аноргул" номи билан фаолиятини бошлаган ушбу маскан 50 нафар болаларга (рус гуруҳи мавжуд) таълим-тарбия беришга мўлжалланган бўлиб, тарбияланувчилар учун турли фан ва спорт тўгараклари ҳам йўлга қўйилган.Шунингдек, таълим масканида қўшимча 5та янги иш ўрни яратилди.

🔸 Байрамона ўтган очилиш маросимда иштирок этган кекса-нуронийлар, аҳоли вакиллари ва ота-оналар у ерда болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, илиқ фикрларини билдириб ўтдилар.

Маълумот
ўрнида, бугунги кунда туманда 38 та давлат мактабгача таълим ташкилот, 47 та оилавий боғчалар сони ҳамда 10 та хусусий мактабгача таълим масканлари фаолият олиб бормоқда.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#тиббиёт

"Соғлом авлод учун" хайрия фонди томонидан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бепул дори-дармонлар тарқатилмоқда

Хусусан, "Соғлом авлод учун" хайрия фонди вилоят бўлими томонидан Қибрай туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва Маданият ОШПда фуқаролар ултратовуш текширувдан ўтказилиб, касаллик турига қараб фонд томонидан ошқозон ичак хасталиклари, қон босим, хомиладор ва эмизикли аёлларга она ва бола саломатлиги учун қондаги гемоглабин миқдорини ошириш учун, нутриэнтларга бой витаминлар, кўзойнаклар ва суртма дори-джармонлар берилди.

Кўриклар давомида, саломатлик бўлими шифокори томонидан аҳолига тўғри-рационал овқатланиш ва жисмоний фаолликни оширишнинг афзалликлари ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Хайрия фонди томонидан ўтказилаётган тиббий кўрикларни 1 ой давомида тумандаги барча поликлиникаларда ўтказиш белгиланган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟩🟩

Chorshanba - investitsiya, eksport masalalarini o‘rganish va sanoat zonalarida olib borilayotgan ishlar bilan tanishish kuni.

Qibray tumani. Tuman hokimi sektor rahbarlari hamrohligida "Agro light business" gulchilik klasteri faoliyati bilan yaqindan tanishdi.

Bekobod tumani. Tegishli mutasaddilar ishtirokida "Nayman" mahalla hududida faoliyat yurituvchi eksportyor korxona "Nayman invest" mas'uliyati cheklangan jamiyatida ishlab chiqarish jarayonlari o'rganildi.

Piskent tumani. Turkiyalik investorlar bilan hamkorlikda "Suvti" mahallasidagi keng ko'lamli ishlar doirasida hududda joylashgan kichik sanoat zonasida yangi tekstil korxonasi bunyod etilishi rejalashtirilmoqda.

Nurafshon shahar. Bosh prokuratura tomonidan shakllantirilgan ishchi guruh a'zolari hududdagi tadbirkorlarni qo'llab-quvvatlash va investitsiyalarni jalb qilish borasida amalga oshirilayotgan ishlar holatini ko'zdan kechirdilar.

Oqqo'rg'on tumani. Tuman hokimi tegishli mas'ullar ishtirokida tumandagi "EGE" to'qimachilik korxonasi faoliyati bilan yaqindan tanishib, aholi bandligini ta'minlash borasida fikrlarini bildirib o'tdi.

Chirchiq shahar. Shahar hokimligi mutasaddilari hamda Tatariston Respublikasining "ТЕМПО" xolding ishlab chiqarish kompaniyasi vakillari bilan "Chirchiq metall tuzilmalari" zavodi hududini ko'zdan kechirib, ishlab chiqarish jarayonlari bilan tanishdilar.

Yangiyo'l tumani. Bosh prokuratura ishchi guruhi tomonidan tumandagi "GLOBAL KOMSCO DAEWOO" mas'uliyati cheklangan jamiyatining qog'oz sellyulozasini ishlab chiqarish faoliyatini kengaytirish bo'yicha loyihasi ko'zdan kechirildi.

Yuqori Chirchiq tumani. Tumandagi "Ahmad Yassaviy" mahallasida joylashgan "Sunny Land Production" korxonasi va "Fayzobod" mahallasidagi "Eco Agro Product" fermer xo'jaliklari aholiga sifatli oziq-ovqat mahsulotlari yetkazilishi yo'lida xizmat qilmoqda.

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

Солиқларни ўз вақтида тўлашни унутманг!!!
          
🔰Солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати 15 октябрь этиб белгиланган.

❇️Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида мол-мулк ва ер солиқларини «Soliq» мобил иловаси орқали уйдан чиқмаган ҳолда тўлаш имконияти яратилди. Шунингдек, «Click», «PayMe», “Upay” ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари ёрдамида ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

❇️Солиқларни ўз вақтида тўламаслик, солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратиш мақсадида судга ариза билан мурожаат этилишига ҳамда суд ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорнинг:

🔹эгалигидаги уй-жой, автомобиль ва бошқа мулклардан фойдаланишига таъқиқ қўйилиши;

🔹Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

🔹Шу билан бирга, солиқларни ўз вақтида тўламаслик натижасида солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам қарздордан (ижро йиғими, давлат божи, маъмурий жарима ва бошқа тўловлар) ундирилади.                                                                                                               
Ҳурматли фуқаролар!

📌Унутманг! Сиз тўлаган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, юртимиз аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжлари учун сарфланади. Шундай экан, мол-мулк ва ер солиқларини бугун тўлаб, ўз мажбуриятларингизни бажариш билан бирга Ватанимиз  ободлигига ҳисса қўшинг!

Қибрай туман солиқ инспекцияси

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФУҚАРОЛАР_ДИҚҚАТИГА

СОЛИҚЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАШНИ УНУТМАНГ!!!

Солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддатлари тенг улушларда 15 апрел ва 15 октябр этиб белгиланган.

15 октябр ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш мудатти яқинлашаётганлиги сабабли, фуқароларга қўшмимча қулайлик яратиш мақсадида Қибрай туман солиқ инспекцияси шанба ва якшанба кунлари дам олиш кунларисиз тўловларни қабул қилади.

Қибрай туман солиқ инспекцияси

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман раҳбари Меҳнат маҳалласида амалга оширилиши режалаштирилган ишларни фуқароларга очиқлади

♻️Хусусан, Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов, Меҳнат маҳалласида ўтказган сайёр қабули давомида маҳалладаги кўплаб муаммоларни бартараф этиш бўйича келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.

🔹Очиқ ва самимий руҳда ўтган қабул давомида аҳоли вакилларининг электр, ичимлик суви, транспорт ҳамда йўл таъмири каби турли йўналишдаги мурожаатлари юзасидан масъулларга вазифалар юклатилди.

Шунингдек, фуқароларнинг соғлигини назоратга олиш учун туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига ушбу маҳаллада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказишга кўрсатма берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/