Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.56K subscribers
39.7K photos
3.14K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#жараён

Қибрай тумани прокурори Ф.Мирзаев 2-секторга қарашли Юқори юз маҳалласида бўлиб, маҳаллада куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ва маҳалладаги қозонхонани кўздан кечирди.

Сектор раҳбари, куз-қиш мавсумида кўп қаватли уйларни узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш ва амалга ошириш лозим бўлган барча зарур чораларни кўриш юзасидан масъулларга топшириқ берди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Мутасаддиларнинг навбатдаги сайёр қабули "Шарқ" маҳалласида бўлиб ўтди

Хусусан, сенатор Малика Кадирханова, Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов ва туман Прокурори Фахриддин Мирзаев ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири Жасур Хужаёровлар бошчилигида ўтказилган қабул давомида кўплаб мурожаатлар тегишли масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

🔸Очиқ ва самимй руҳда ўтган қабулда, фуқароларнинг ижтимоий соҳа объекти қурилиши ва таъмири, маршрутли транспорт, тиббиёт ва коммунал тизимига оид мурожаатлар атрофлича муҳокама қилиниб, камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди. Aҳоли мурожаатлари йўл харитасига киритилиб, масъул ижрочилар белгиланди.

Шунингдек, мутасаддилар фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини тизимли ҳал этиш борасида маҳалладаги бешлик томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларга ҳам тўхталиб ўтдилар.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#жараён

Туман сектор раҳбарлари куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонларини иссиқлик билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар

Жумладан, Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов ва туман прокурори Ф.Мирзаевлар Юқори юз маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашув давомида маҳалладаги 10та кўп қаватли уй ва 337та хонадонни иссиқлик билан таъминлош қувватига эга бўлган 4-қозонхонани кўздан кечирдилар.

Сектор раҳбарлари, янги қуриб битказилган ушбу қозонхонада куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни олдини олиш ва хонадонларни узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш учун қўшимча зарур чораларни кўриш юзасидан тегишли ма
съулларга аниқ вазифалар юкладилар.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/