#қабул
Фуқаролар туман ҳокими қабулида бўлди
🔹Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов белгиланган режага кўра, бугун, тумандаги бўлим ва ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаат ва муаммолари ўрганди.
✅Қабул давомида аҳоли вакилларининг уй-жой,кадастр, кредит, моддий ёрдам, хусусийлаштириш, коммунал соҳадаги муаммолари ва бошқа кўплаб мурожаатлари туман ҳокими томонидан атрофлича ўрганилди ва тегишли масъулларга вазифа ва топшириқлар бериб, аниқ муддат белгиланди.
Фуқароларнинг мурожаатлари тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижрога қаратилди.
✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

#тарғибот
🔰Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси томонидан тумандаги 25-умумтаълим мактабида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди.
♻️Тадбирда, РМММ туман бўлинмаси раҳбари З.Мирзаюсупов, туман ички ишлар бўлими вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор, психолог Д.Маҳкамовлар томонидан юқори синф ўқувчиларига ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг салбий оқибатлари ҳақида ҳамда ёшларнинг таълим олиши учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида ҳам атрофлича маълумот ва тушунчалар берилди.
✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ facebook/ Instagram/ Website

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режаларни хавф остида қолдираётгани таъкидланди.
Бундай шароитда ҳар бир ҳоким ва тармоқ раҳбари маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва экспортга янги бозорларни топиш учун ҳар куни бош қотириб, қаттиқ ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Қайси вилоят, туман ҳокими ўзи корхоналар билан ишлаб, муаммосига ёрдам бериб, ҳаракат қилаётган бўлса, ўзгариш бўлаётгани қайд этилди.
Facebook|Instagram|Twitter

Президентимиз йиғилишда ўтган етти ойда юртимизда саноат маҳсулотлари ҳажми 5,7 фоизга ўсиб, 345 триллион сўмга етганини таъкидлади.
Бу кўрсаткич электротехника саноатида 46 фоизни, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 16 фоиз, қурилиш материалларида 12 фоиз, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришда 11 фоизни ташкил қилиб, юқори суръатларда ўсди.
Мисол учун, мисни қайта ишлаш 30 фоизга ва юқори қўшилган қийматли маиший техникалар ҳажми 36 фоизга ошиши ҳисобига жами 12,5 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Уларнинг экспорти 25 фоизга кўпайиб, 550 миллион доллардан ошди.
Facebook|Instagram|Twitter
Бу кўрсаткич электротехника саноатида 46 фоизни, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 16 фоиз, қурилиш материалларида 12 фоиз, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришда 11 фоизни ташкил қилиб, юқори суръатларда ўсди.
Мисол учун, мисни қайта ишлаш 30 фоизга ва юқори қўшилган қийматли маиший техникалар ҳажми 36 фоизга ошиши ҳисобига жами 12,5 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Уларнинг экспорти 25 фоизга кўпайиб, 550 миллион доллардан ошди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Жойларда ишлар тўғри йўлга қўйилгани боис 25 та туман ва шаҳарда саноат ҳажми 10 фоиздан кўпайган.
Бўзатов, Кегейли, Қўнғирот, Хўжайли, Андижон, Олот, Шофиркон, Ғаллаорол, Китоб, Нишон, Конимех, Чортоқ, Оқдарё, Булунғур, Иштихон, Пахтачи, Олтинсой, Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Паркент, Бувайда, Учкўприк туманлари, Каттақўрғон ва Нурафшон шаҳарларида саноат юқори суръатда ўсган.
Жумладан, тўқимачилик корхоналарини кўпайтириш орқали, саноат кўрсаткичини Бандихон 45 фоизга, Қизириқ 18 фоиз, Олот ва Бувайда 15 фоиздан, Кегейли 14 фоиз, Оқдарё ва Бойсун 13 фоиздан, Андижон тумани 10 фоизга оширган.
Facebook|Instagram|Twitter
Бўзатов, Кегейли, Қўнғирот, Хўжайли, Андижон, Олот, Шофиркон, Ғаллаорол, Китоб, Нишон, Конимех, Чортоқ, Оқдарё, Булунғур, Иштихон, Пахтачи, Олтинсой, Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Паркент, Бувайда, Учкўприк туманлари, Каттақўрғон ва Нурафшон шаҳарларида саноат юқори суръатда ўсган.
Жумладан, тўқимачилик корхоналарини кўпайтириш орқали, саноат кўрсаткичини Бандихон 45 фоизга, Қизириқ 18 фоиз, Олот ва Бувайда 15 фоиздан, Кегейли 14 фоиз, Оқдарё ва Бойсун 13 фоиздан, Андижон тумани 10 фоизга оширган.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мавжуд конларни ўзлаштириб, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига саноат ҳажми Китобда 19 фоизга, Қўшработда 10 фоизга ўсган.
Умуман, йил бошидан республика бўйича 2 мингта янги саноат лойиҳаси ишга туширилиб, йил якунигача қўшимча 1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкони яратилди.
Мисол учун, “Пистали” олтин конида янги металлургия заводини муддатидан олдин ишга тушириш ҳисобига шу йил қўшимча 840 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Заводдаги қарийб 50 миллион долларлик ускуналар саноат кооперацияси асосида ўзимизда ишлаб чиқарилган. Бу ҳам саноат ҳажмини оширишга қўшимча туртки бўлди.
Шу билан бирга, 34 та туман ва шаҳарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан пасайган. Айрим тармоқларда, шу жумладан фармацевтика, чарм-пойабзал, тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларининг ўсиш суръати секинлашган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#учрашув
Умида опанинг тадбиркорлик фаолияти ёшларда қизиқиш уйғотди
Қибрай тумани Бунёдкор маҳаласидаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу соҳада ютуқларга эришиб келаётган, тумандаги "MISS LIGHTING" МЧЖ раҳбари Умида Рахмонова билан учрашув ташкил этилди.
Юртимизда тадбиркорларга берилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, бугунги кунда 75 нафар йигит-қизларни доимий иш билан таъминлаган мазкур корхонада, йилига 200 млрд сўмлик 256 минг дона лед лампалар ва қандиллар ишлаб чиқарилади.
Учрашувда, иштирок этган бўлажак тадбиркорлар Умида опанинг фаолияти, нега айнан лампа ва қандиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлиги, ҳозирги кундаги фаолияти ҳамда келажакдаги режалари билан қизиқиб, кўплаб саволларига жавоб олдилар.
"MISS LIGHTING" МЧЖ раҳбари Умида Рахмонова 2022 йил "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланган.
✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/гщ