Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.6K subscribers
39.6K photos
3.12K videos
60 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
❇️O'zbekiston Respublikasining "Reklama to'g'risida"gi Qonuni va Vazirlar Mahkamasining "Lotin yozuviga asoslangan o'zbek alifbosiga bosqichma-bosqich to'liq o'tishni ta'minlash chora-tadbirlari to'g'risida"gi 61-sonli qarori ijrosini ta'minlash maqsadida Qibray tuman hokimining ma'naviy-ma'rifiy ishlar samaradorligini oshirish, davlat tili to'g'risidagi qonun hujjatlariga rioya etilishini ta'minlash masalalari bo'yicha maslahatchisi N.Usmonova hamda Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Qibray tuman bo’linmasi rahbari Z. Mirzayusopov bilan birgalikda tumandagi noqonuniy o'rnatilgan reklamalar hamda imloviy xatolar bilan yozilgan bannerlar o'rganidi va kamchiliklarni bartaraf etish choralari ko'rilib, zarur tavsiyalar berildi.

🔰
O'rganish davomida lotin yozuviga amal qilgan holda reklamalar o'rnatgan tadbirkorlarga minnatdorchilik bildirildi.

✍️Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Qibray tuman bo‘linmasi
#супер_контракт

✔️Имтиҳондан етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар ўз ҳоҳишларига кўра, супер-контракт асосида ўқишлари мумкин.

📣Супер-контрактнинг миқдори қуйидагича:

➡️ Агар 0.1 баллдан 1.0 баллгача етмаса оддий контрактнинг 1.5 баробарини тўлайди;
➡️ Агар 1,1 балдан 2,0  баллгача етмаса оддий контрактнинг 2 баробарини тўлайди;
➡️ Агар 2,1 балдан 3.0 баллгача етмаса оддий контрактнинг 2.5 баробарини тўлайди;
➡️ Агар 3,1 баллдан 4.0 баллгача етмаса оддий контрактнинг 3 баробарини тўлайди;
➡️ Агар 4,0 баллдан ортиқ балл етмаса ва у 56.7 балл ва ундан ортиқ баллни тўплаган бўлса табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорини тўлайди. Бу миқдор йўналишларга қараб базавй контрактнинг 8 баробардан 20 баробаргача белгиланиши мумкин.

☝️Агар талаба 56.6 ва ундан кам балл тўплаган бўлса юқорида келтириб ўтилган табақалаштирилган тўлов-контрактининг минимал миқдорининг 2 баробарини тўлайди. Яъни супер контракт 10 баробар этиб белгиланган бўлса, 56.6дан кам тўплаган абитуриент 20 баробар тўлайди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#туҳфа

Қибрай тумани "Парвоз" маҳалласидаги 14-давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими тафсилотлари "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шарҳсиз_лавҳа

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов бошчилигида "Шалола" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулдан шарҳсиз лавҳалар.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
#шарҳсиз_лавҳа Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов бошчилигида "Шалола" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулдан шарҳсиз лавҳалар. ✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати /telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#топшириқ_ижро

Туман ҳокимининг "Шалола" маҳалласида ўтказган сайёр қабули давомида фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларга ижобий ечим топилмоқда.

Хусусан, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳалланинг Зебо кўчаси текисланиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида асфалт қоришмаси ётқизилмоқда
.Шунингдек, маҳалладан ўтувчи марказий кўча атрофидаги ариқлар тозаланмоқда.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#ҳамкорлик

Туман ҳокими туркиялик сармоядорлар билан учрашди

🌐Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов Туркия Республикасининг "RHM Asfalt" компанияси бош директори Rahim Aribas va
"Memorial" халқаро компанияси бош директори ёрдамчиси Rezzan Lale хонимни қабул қилиб, улар билан таклиф ва лойиҳаларни муҳокама қилди.

Асосан йирик лойиҳаларни молиялаштириш билан шуғулланувчи мазкур компания раҳбарлари, туманда фаолияти тўхтаб турган ҳамда келгусида амалга ошириш режалаштирилган лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтдилар.

🔹Туман ҳокими, билдирилган ишонч ва таклиф учун миннатдорчилик билдириб, уларга қулай шароит яратишда барча имкониятлардан фойдаланишини ҳамда келгусида улар билан ҳамкорликда ишларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Конституцияда баён этилган мулкдорлар ва мулк ҳуқуқларининг ишончли ҳимояси ва кафолатлари билан боғлиқ моддаларнинг аҳамияти хусусида Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьяси Низом Юсупов сўз юритади

Сайт I Telegram I Facebook I
#Bilasizmi

⚡️Yengil avtomobilda yoʻlovchi tashish litsenziya varaqasini olishning tartibidan xabardormisiz?

Bunda haydovchi avvalo Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) orqali masofadan yoki Davlat soliq inspeksiyasi hududiy boʻlimiga borgan holda oʻzini oʻzi band boʻlgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtishi lozim. Roʻyxatdan oʻtish va guvohnoma olish bepul.

📑Soʻngra haydovchi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) orqali yoki Davlat xizmatlari markazlariga tashrif buyurgan holda, yengil avtomobilda yoʻlovchi tashish litsenziya varaqasini olish uchun 1 yilga 300 ming soʻm davlat boji toʻlab, litsenziya varaqasi oladi.

🔅Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) orqali murojaat qilinganda 10 foiz chegirma qoʻllaniladi, yaʼni 270 000 soʻm toʻlashning oʻzi yetarli.

Oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan haydovchi rasmiy ish stajiga ega boʻlishni istasa, ixtiyoriy ravishda 1 yil uchun 300 ming soʻm ijtimoiy soliq toʻlashi mumkin. Takrorlab oʻtamiz, ijtimoiy soliq toʻlash oʻzini oʻzi band qilganlar uchun ixtiyoriy sanaladi.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#ЭЪЛОН

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими маълум қилади.

Қибрай тумани Зебунисо маҳалласидаги кўп қаватли уйда юзага келган носозлик сабаб, бугун, соат 9:30 дан 17:00 га
қадар тумандаги Уймаут, Шодлик, Ғ.Ғулом, А.Навоий, Соҳибкор, Беруний ва Ифтихор маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Ҳозирда носозликни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими ноқулайликлар учун узр сўрайди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

🎞Қибрай туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари табиячилари ўртасида ўтказилган "Энг яхши тарбиячи-2023" кўрик-танловининг биринчи босқич тафсилотлари "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#тайинлов

Иноятов Камолиддин Салохиддинович- Қибрай тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔹Иноятов Камолиддин Салохиддинович- 1987 йил Қибрай туманида туғилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар К.Иноятов Қибрай тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, екология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website
#эътибор

Туман ҳокими Муборак аяга амалий ёрдам бериш мақсадида хонадонига борди

🔹Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов, "Пўлат қадам" маҳалласида яшовчи Ахмедова Муборак аянинг муаммосини яқиндан ўрганиш ва унга ижобий ечим топиш мақсадида хонадонини кўздан кечирди.

Ҳозирда, икки нафар фарзанди ва набиралари билан ижарада яшаб келаётган Муборак аянинг хонадонини янгитдан қуриш учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилиб, қурилиш ишларига амалий ёрдам кўрсатилган.

Туман ҳокими, хонадондаги таъмирлаш ишларини якунлаш учун зарур бўлган қурилиш маҳсулотлари билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан ҳоким ўринбосарига топшириқ берди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/