Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.4K photos
3.06K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
#жараён Туман раҳбари таълим масканидаги шароитлар билан яқиндан танишди 🔹Хусусан, Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов, "Аҳиллик" маҳалласида жойлашган 17-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, таълим масканидаги шароитларни кўздан кечирли ва ушбу…
#топшириқ_ижро

Аввалроқ, Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов, "Аҳиллик" маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофини кўздан кечириб, чиқиндилардан тозалаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш каби вазифалар юзасидан масъулларга кўрсатма берган эди.

Топшириққа асосан кўп қаватли уйлар атрофи чиқиндилардан тозаланиб, аҳолига қулайлик яратилмоқда
.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эътибор

Қибрай тумани сектор раҳбарлари бошчилигида Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбир тафсилотлари ҳақида батафсил "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

✍️Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#эълон​

ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 ноябрдаги ПФ-4054-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги” Низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ПҚ-291-сон қарорига мувофиқ, навбатдаги 2023 йилги чақирув мавсумига Қибрай тумани ҳудудида доимий рўйхатда турувчи 1997-2006 йилларда туғилган чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўташ учун 2024 йилнинг 10 феврал кунига қадар танловда қатнашишларини сўраймиз.

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2867-сонли Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга олий ўқув юртларига ўқишга топширишлари учун тўплаган балига қўшимча 50% миқдорда тавсиянома берилиши маълум қилинган.

📌Сизларга 2024 йилда муддатли ҳарбий хизматга бориш учун чақирилувчилар ўртасида ўтказиладиган танловда иштирок этишингизни ҳамда муддатли ҳарбий хизмат бепул эканлигини маълум қиламиз.

Манзилимиз: Қибрай тумани А.Навоий кўчаси 40а уй.
Телефон: +99870 202 80 82

ҚИБРАЙ ТУМАНИ МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЛИМИ МАМУРИЯТИ

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқ_имтиёз

Қибрай тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан "Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи" тамойил асосида тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Бу борада амалга оширилаётган самарали ишлар ҳақида батафсил "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида танишинг.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#таҳлил

Туманда ижро интизомига риоя этиш ҳолати ўрганилди

🔹Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов бошчилигида туман ҳокимлиги, корхона-ташкилот раҳбарлари,ижро интизомига масъул ходимлар иштирокида мурожаатлар ижроси ва бу борадаги камчиликлар муҳокама қилинди.

🔸Туманда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар, ижро интизомига риоя этмаслик ҳолатлари ҳамда топшириқлар ижросининг ўз вақтида таъминланмаслиги оқибатида аҳоли томонидан билдирилаётган эътироз ва мурожаатлар сони ортганлиги йўналишлар кесимида таҳлилий-танқид қилинди.

Шунингдек, ижро интизомига риоя этиш ҳолати доимий назоратга олинганлигини ва келгусида бу каби камчиликларга йўл қўйган раҳбар ҳамда масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилиши таъкидлаб ўтилди.Масъулларга мурожаатларни белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website
#Bilasizmi

🚫 Tashabbusli byudjetlashtirish jarayonlari doirasida byudjet tashkilotlarining rahbar xodimlari tomonidan majburiy ovoz yig'ish bo'yicha xodimlarga topshiriq berishlari taqiqlanadi.

Bunda, majburiy ovoz yig'ishga majburlash tegishli tashkilot xodimlarini majburiy mehnatga jalb qilish sifatida tasniflanishi belgilangan.

Qonunchilikka ko'ra, mansabdor shaxs tomonidan mehnat va mehnatni muhofaza qilish to'g'risidagi qonunchilikni buzish, BHMning 5 baravaridan 10 baravarigacha miqdorda (1 mln 650 ming so'mdan 3 mln 300 ming so'mgacha) jarima solishga sabab bo'ladi.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube
#эътибор

Бугун, туман ҳокимлигида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Бахром Юсупханов  ва ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Абдуллатиф Абдуқодировларнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан кузатиш маросими ўтказилди.

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов ўз сўзида, Бахром Юсупханов ва Абдуллатиф Абдуқодировлар бириктирилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, туман ривожи йўлида қўшган ҳиссаларини алоҳида қайд этиб, келгуси фаолиятиларига омад ва зафарлар тилади.Шунингдек, сўзга чиққанлар Бахром Юсупханов ва Абдуллатиф Абдуқодировларнинг раҳбарлик фаолиятидаги фидойилик ва меҳнатсеварликларини алоҳида эътироф этдилар.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website
#сайёр_қабул

Туман прокурори аҳоли мурожаатларини ўрганди

🔹Қибрай туман прокурори Ф.Мирзаев  ва Халқ қабулхонаси раҳбари Ж.Хужаяровлар биргаликда 2-сектор ҳудудидаги Ғофур Ғулом маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг мурожаатлари мутасаддилар томонидан атрофлича ўрганилиб, масъулларга мурожаатларга ечим топиш бўйича зарур чоралар кўришга кўрсатма берилди.

📌Шунингдек, айрим фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.Сайёр қабул давомида билдирилган мурожаатларга ўз вақтида, белгиланган тартибда ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website