Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.58K subscribers
39.7K photos
3.13K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#тaълим

Аввалроқ маълум қилганимиздек, Қибрай тумани марказида "Kids Academy School" номи остида хусусий мактаб ўз фаолиятини бошламоқда.

Куни кеча, мазкур мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.Тадбирда иштирок этган ўқувчилар, ота-оналар ва кўплаб меҳмонлар мактаб биносида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Янги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайдиган мазкур хусусий мактабда, 1-4 синф ўқувчилари учун дарслар давлат таълим стандартлари ҳамда қуйидаги қўшимча машғулотлар асосида олиб борилади.

🇬🇧 Инглиз тили
🇪🇬 Aраб тили
🇷🇺 Рус тили
🖥 IT
🤖 Робототехника
🎨 Рассомлик
🥋 Карате/гимнастика
Шахмат

Шунингдек, 5-7 ёш болалар учун мактабга тайёрлов гуруҳлари ҳам мавжуд.

🏢Манзил: Қибрай тумани, Зебунисо кўчаси, 1Б уй. (ДХМ биноси ёнида)

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#жараён

Маълумки, Қибрайтумангаз корхонаси томонидан 2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, юқори ва ўрта босимли газ қувурларини герметикликка синаш ҳамда носоз ўтказгичларни янгилаш мақсадида навбатма-навбат барча маҳаллаларда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни дамда, мутахассислар томонидан Беруний маҳалласидаги ер ости газ қувурининг носоз ўтказгичлари янгисига алмаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, Беруний, Янгиобод, Ботаника, Оқ олтин, Узумзор, Дархан, Бўстон, Ифтиҳор, Уймаут, Ёшлик, Ғ.Ғулом, Кўприк боши, A.Навоий, Шодлик, Сохибкор, Қипчоқ, Хосилдор, Олмазор маҳаллаларида куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари сабаб, табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_суд

Судлар томонидан одил судловни амалга оширишда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланмоқда.

Жумладан, бугун, Жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани суди раиси Санжар Дусманов бошчилигида ўтган сайёр суд давомида тумандаги 11 нафар шахсга нисбатан туман ИИБ пробация гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари жазодан озод қилиш юзасидан киритган тақдимномалари қаноатлантирилиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканликларини инобатга олган ҳолда, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш билан алмаштириш нормаси қайд қилинди. 

Шунингдек,сайёр суд иштирокчилари жиноий ижроий кодексига ва инсонпарварлик тамойиллари асосида жазодан озод этилганлар ўзларига тегишли хулосалар чиқаришлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди
.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/