Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.6K subscribers
39.6K photos
3.12K videos
60 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#семинар_тренинг

🔰Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон психологлари ассоцацияси билан ҳамкорликда Қибрай туманидаги хотин-қизлар фаоллари учун оилалар ва хотин-қизларга ҳуқуқий-психологик ёрдам кўрсатиш борасидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

🔹Тажрибали психологлар томонидан кун давомида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига нотинч оилалар билан ишлаш, низоли вазиятларни олдини олиш, руҳий тушкунликка тушган шахсларга кўмаклашиш, шунингдек бахтли турмуш кечириш сирлари, оилалардаги тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш каби мавзуларда кўникмалар берилмоқда.

🔸Семинар якунида тест натижаларига кўра хотин-қизлар фаолларига сертификатлар топширилади.

Семинар очилишида иштирок этган Қибрай тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Б.Юсупханов
, ҳоким ўрнибосари М.Буриевалар бу каби семинарлар хотин-қизлар фаолларининг иш фаолиятида муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#Расмий

ZOYIR MIRZAYEVNING MIGRANTLAR BILAN ONLAYN MULOQOTI BO‘LIB O‘TADI

📣 Birozdan so‘ng Nurafshon shahrida Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev migrantlar bilan onlayn muloqot o‘tkazadi.

✔️ Asosiy maqsad xorijda mehnat qilayotgan fuqarolarni yurtga qaytarish va ularni munosib daromad manbaiga ega qilishdir.

❗️Muloqotda Toshkent viloyati shahar va tumanlarining hokimlari, korxona, tashkilot va boshqarma boshliqlari ishtirok etadi.

🎙 Onlayn muloqot Toshkent viloyati hokimligi va “Yoshlar kundaligi” media loyihasi resurlarida jonli efirda namoyish qilinadi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Live

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МУТАСАДДИЛАРИНИНГ МИГРАНТЛАР БИЛАН МУЛОҚОТИ БОШЛАНДИ

➡️Мулоқот аввалида Тошкент вилояти ҳокими мигрантларга мурожаат қилиб, ҳудудда мавжуд иш ўринлари, улар Ватанга қайтса қандай имкониятлар яратилиши ҳақида ахборот берди.

✔️Айни пайтда вилоятдаги шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари мигрантларга жорий иш ўринлари, меҳнат бозоридаги талаб ва имкониятлар ҳақида ахборот бермоқда, Ватанга қайтишга чорламоқда.

Жараённи онлайн эфирда томоша қилиш:

Facebook 📹YouTube