Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
e-auksion.uz platformasi biznes uchun qulay platforma!

38,5 mingga yaqin ko'chma savdo joylarini 3 yilga ijaraga oling!

🟢 Toshkent viloyatidan 4638 ta joy (ko'rish)

Ushbu obyektlar Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qaroriga ko'ra savdoga chiqarildi.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#хотин_қизлар
#ижтимоий_ҳимоя

Жорий йилнинг олти ойи давомида "Аёллар дафтари"га киритилган тумандаги 3 минг нафар хотин-қизларга 3 млрд 186 млн сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.

🏨Шунингдек, 3 минг 524  нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатилган бўлса, 1 минг 461 нафарига ҳуқуқий маслаҳат берилди ва 579 нафарига психологик ёрдам кўрсатилди.

🔰"Аёллар дафтари"га киритилган 195 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, 29 нафарининг уй-жойини таъмирлаўда амалий ёрдам  кўрсатилди.

💹Юқоридаги инфографика орқали Қибрай туманида "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи 5 минг 671 нафар хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар тўғрисида батафсил танишишингиз мумкин.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#nazorat

Viloyatdagi 400 dan ortiq qidiruvdagi avtotransport vositalari ushlandi

Joriy yilning oʻtgan 6 oyi mobaynida viloyat hududida huquqni muhofaza qiluvchi organlar (IIV, prokuratura, sud va boshqa) tomonidan qiduruvga berilgan 402 ta transport vositalarini yoʻl harakati xavfsizligi xizmati xodimlari tomonidan ushlandi.

Tegishli tartibda xujjatlar rasmiylashtirilib, transport vositalari jarima maydoniga joylashtirildi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 июл кунидаги тегишли фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 10 июл кунидан 10 август кунига қадар республикамиз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таʼминлаш бўйича ўтказилаётган ”Долзарб 30 кун“ тадбири доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Жамшид Хайдаров иштирокида брифинг.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Фуат Октай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Турецкой Республики во главе с председателем Комитета по внешним связям Великого национального собрания Фуатом Октаем.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДИҚҚАТ!!!

“Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ огоҳлантиради!!!

📍Бугун 13 июль куни "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖга қарашли "Қодирья" сув кўтариш иншоотидаги электр энергия тизимида юқори кучланиш вужудга келгани сабабли, насос агрегатларининг иш фаолияти тўхтади.

"Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ томонидан хизмат кўрсатиладиган Зангиота, Тошкент ва Қибрай туманларидаги ҳудудларда. шунингдек, бюджет ва юридик корхоналарда ичимлик сув таъминотида узилишлар кузатилишини маълум қиламиз.

🟡Айни пайтда электр энергияни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Электр энергия тиклангач, насос агрегатлари ишга туширилиб, ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилади.

☎️Мурожаат учун телефон: 95/194-38-60; 78/129-03-33; 71/208-70-50.

Келтирилган ноқулайлик учун “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ аҳолидан узр сўрайди
.
#Bilasizmi

❗️Itlar ochiq joylarda sayr qildirilganda va turar joy binolarida itlarning egalari tinchlik saqlanishini ta'minlashlari – ertalab soat 8.00 gacha va kechqurun 22.00 dan keyin itlarning vovillashining oldini olishlari kerak.

🦮 It ochiq joylarda sayr qildirilganda tumshuqbog'da va 2 metrgacha uzunlikdagi yetovda, jamoat joylarida 1 metrgacha uzunlikdagi yetovda bo'lishi kerak.

☑️ It va mushuk boqish qoidalarini buzish ma'muriy javobgarlikka sabab bo'ladi.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot_lotin
#билдириш

Қибрай туман электр таъминоти маълум қилади.

⚡️Қибрай тумани электр таъминоти балансидаги ТП-192 , ТП-959
ва ТП-959да таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли бугун, соат 17:00га қадар Бобур ва Янги Ўнқўрғон ҳамда Ифтихор маҳалаларида электр таъминотида узилиш бўлади.

Ноқулайликлар учун Қибрай туман электр таъминоти узр сўрайди.

Диспетчерлик хизмати:
☎️70/202-07-15; 95/194-03-82, 95/194-01-83

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Бўлажак гроссмейстерлар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сонли қарорига асосан Қибрай туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Шахмат мусобақаси" мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

🏆Тумандаги 36та мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия олаётган болажонлар ўртасида кечган қизғин баҳсларда ғолибликни қўлга киритиган 46-ДМТТ тарбияланувчилари, Қудратуллаев Асадуллох ва Эргашева Мадинабонулар вилоят босқичида туман шарафини ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритди.

Ғолиб ва иштирокчилар туман Мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/