Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.4K photos
3.06K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

🎞Қибрай тумани "Наврўз" маҳалласидаги 46-умумий ўрта таълим мактабининг очилиш маросими "O‘zbekiston24" телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Фатво: "жиҳод" чақириқларига ишониб, Украина ҳудудига жанг қилиш учун бориш ўзбекистонликлар учун шаръан ҳаром

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Россия ва Украина урушида юртдошларимизни иштирок этишга бўлаётган чақириқлар юзасидан фатво берди. Фатвода жумладан шундай дейилади:

«Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.

Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди.

Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас.
Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳар қачонгидан кўра огоҳ ва ҳушёр бўлиши даркор. Хусусан, турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноқонуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш тақиқланган.

Хулоса қилиб айтганда, Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол? Ўзбекистон фуқароси чет давлатдаги урушда қатнашса нима бўлади?

Жавоб! Ё жароҳат оласиз, ё вафот этасиз, соғ-омон қайтсангиз 10 йилгача муддатга қамаласиз!

Ҳуқуқий тарғибот рукунига саволларингизни телеграм'даги @Press_GUVD ҳаволаси орқали йўлланг.


@BB_Tulyaganov
#ёшлар

Туманда ёшлар сардорлари сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қибрай туман Кенгаши томонидан тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида "Туман сардорлари-2022" сайлови бўлиб ўтди.

🔸Сайловда номзодлар ўзларининг энг яхши лойиҳа ва сайлов олди дастурлари билан иштирок этиб, лойиқ топилган номзодлар "Камалак" ва "Иттифоқ" йўналишлар бўйича туман сардорлари этиб сайландилар.

🔹Янги сайланган сардорларнинг келгуси ишларида зафарлар тилаб,уларга Миллий Гвардия туман бўлими ва туман Ёшлар иттифоқи томонидан ишонч ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#эътибор

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш маркази ташкил этилади

Давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосан тумандаги "Ботаника" маҳалласида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш тарзини яхшилаш,уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида тадбиркорлик маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда.

🔹Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари З.Маҳкамова ҳамда Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Миргазиевалар Қибрай тумани масъуллари ҳамроҳлигида тумандаги
хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича ташкил этилаётган марказ биноси ҳамда у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди.

🔸Шунингдек, мутасаддилар маҳалладаги "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи хотин-қизларнинг хондонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароити билан танишдилар.Уларга совғалар улашилиб, бугунги тинч-осойишта кунлар учун дуолар қилинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

Қибрайда бананзор борлигини биласизми?

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#спорт

Туман ҳокими ёш футболчиларнинг машғулот жараёнларини кузатди

🔹Маълумки,юртимизда ёш авлодни жисмонан бақувват бўлиб етишишлари учун спортнинг барча турлари бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб,уларга кенг имкониятлар берилмоқда.

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов туман Болалар ва ўсмирлар мактаби мураббийи Равшан Сахобутдинов қўл остида спортнинг футбол тури билан шуғулланиб келаётган ёшларга яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида улар машғулот ўтаётган ўйингоҳга борди.

⚽️Бу ерда, 2-лига баҳсларида туманимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган "Humo" жамоаси аъзоларининг жажжи ўринбосарлари билан суҳбатлашиб,уларнинг машғулот жараёнларида иштирок этди ва уларга келгусида юртимиз байроғини юқори кўтаришларига ишонч билдирди.


✍️Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |