Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#янги_ўқув_йили

Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб ўтган "Биринчи қўнғироқ" тадбирларидан 👉фотолавҳалар

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Иқлимнинг кескин ўзгараётгани, кўп давлатларда қурғоқчилик бўлгани оқибатида бутун дунёга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда.

Халқаро майдондаги вазият туфайли глобал ишлаб чиқариш занжирларининг узилиши, логистикадаги муаммолар сабабли кўпчилик давлатлар озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига чекловлар қўяётганини ҳам кўриб турибсизлар.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бундай шароитда ўз ҳудудида ички талабни тўлиқ таъминлаш ва экспортни ошириш бўйича имкониятларини ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Лекин, ҳали кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Бу йил 80 минг гектар майдон пахта ва ғалладан қисқартирилиб, аҳолига бўлиб берилди. Бугун имзоланган Президент қарорига кўра йил якунига қадар яна 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади. Келгуси йилда 100 минг гектар экин майдони аҳолига танлов асосида ажратилади. Бунинг ҳисобига, 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Андижон, Бухоро, Хоразм вилоятлари бу ерлардан самарали фойдаланиб, 3 мартагача ҳосил олиб, ички бозорни таъминлаш билан бирга экспортини 1,5 бараварга оширгани таъкидланди.

Ислоҳотлар натижасида республикада парранда гўшти, тухум, балиқ, гуруч маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси анча яхшиланди.

Мисол учун, сўнгги 3 йилда:

- балиқ етиштиришни Андижон 4 минг тоннадан 25 минг тоннага, Бухоро 3,5 минг тоннадан 23 минг тоннага оширган;

- парранда гўштини Самарқанд 22 минг тоннадан 100 минг тоннага, Тошкент вилояти 31 минг тоннадан 90 минг тоннага етказган;

- тухум ишлаб чиқаришни Сирдарё 127 миллион донадан 200 миллион донага, Наманган 480 миллион донадан 700 миллион донага, Фарғона 350 миллион донадан 600 миллион донага кўпайтириб, тўлиқ ўзини-ўзи таъминлаяпти.

Лекин, айрим вилоят ҳокимлари бу ишларни тўғри ташкил қила олмагани қайд этилди.

Нима, бу вилоят ҳокимлари ҳудудига қанча озиқ-овқат етишмаслиги, қанча импорт кираётганини билмайди-ми?”, дея савол қўйди Президент.

Ички бозор 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига боғлиқ бўлиб қолаётгани қайд этилди.

Президентимиз бу ҳолатни қаттиқ танқид қилиб, мутасаддиларга вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда ушбу 25 турдаги импорт маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқариб, кўпайтириш бўйича лойиҳа пакетларини тақдимот қилиб, ҳукумат қарорини чиқариш топширилди.

Келгуси йил олти ой якуни билан бу борада ўзгариш қилмаган вилоят ҳокимлари ишдан олиниши кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#таълим

Янги ўқув йилида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларига неча нафар ўқувчи қабул қилинганини биласизми?

🔔Аввал хабар берганимиздек,бугун туманимиздаги барча умумий ўрта мактабларига илк бор қадам қўйган болажонлар учун "Биринчи қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йил,туманимиздаги мавжуд 42 та (1 та 42-сонли таянч-ҳаракатида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб- интернати) умумий ўрта таълим мактабларига жами 2 минг 311 нафар (94.2%) (мактабларнинг қамрови 2453) ўқувчилар биринчи синфга қабул қилинди.

🏫Шунингдек, мазкур йилда, тумандаги 1-мактаб, биринчи синфга энг кўп, 201 нафар ўқувчини қабул қилган (1 минг 909 нафар ўқувчи таълим олади)бўлса, энг кам ўқувчи 12 нафар ўқувчи 12-мактабнинг биринчи синфига (188 нафар ўқувчи таълим олади)қабул қилинган.

Жорий йил мактаб битирувчиларининг неча фоизи таълимнинг кейинги босқичига қамраб олинди?Бу ҳақида кейинроқ батафсил...

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Йиғилишда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг мавсумий ўзгариши юқорилиги кўрсатиб ўтилди. Сабаби - қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 50 та туманда музлаткич, қуритиш, саралаш ва сақлаш қувватлари етишмайди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 50 та туманда сақлаш қувватларини кескин ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш топширилди.

“Бунинг маблағлари бор. Лекин, бирорта ҳоким ўзида қанча маҳсулот сақлаш қуввати борлигини ҳам, бор маблағларни ишлатишни ҳам билмайди”, деди Президент.

Жорий йилда мева-сабзавотга ажратилган 1,5 триллион сўм кредит ресурсларининг 670 миллиард сўми ўзлаштирилгани ҳам қайд этилди.

Ҳокимлар ўзларининг таклифларида фақат амалга ошириладиган янги лойиҳалар, улар ҳисобига олинадиган маҳсулот ҳажмини кўрсатаётгани, бу аҳолининг таъминотига қандай таъсир қилади, йил якунигача нарх-наво нима бўлади, деган саволларга жавоб йўқлиги танқид қилинди.

Вилоят ҳокимларига ўн кун муддатда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзимизда кўпайтириш бўйича аниқ тадбиркор ва аниқ лойиҳаларни кўрсатиб, ҳар бир маҳсулот кесимида ҳозир қанча ва бир йил ичида қанчага кўпайтириши бўйича аниқ режа ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳадаги вазифалар ва янги имкониятларни айтиб ўтди.

Энг аввало:

- жорий йилда қўшимча ажратилаётган 20 минг гектар ва келгусида бериладиган 100 минг гектар экин майдонлари ҳисобидан импортни қисқартириш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари экишни камида 300 минг гектарга етказиш.

Умуман, озиқ-овқат учун мўлжалланган ерларга экинларни жойлаштиришни бундан буён Боғдорчилик агентлиги белгилаб беради.

Мутасаддиларга 15 сентябрдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишни йўлга қўйиш топширилди.

Бунда, ушбу маблағларнинг ярмини нақд пулда ажратишга рухсат берилади. Бунинг учун, Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мева-сабзавотчиликни кредитлашнинг мутлақо янги тизимини жорий қилиш топширилди.

Эндиликда картошка, сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунинг учун, келгуси бир йилда Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 50 миллиард сўм йўналтирилади.

Бундан буён пахта ва ғалладаги каби озиқ-овқатга кредит беришда суғурта полиси кредит таъминоти ҳисобланади.

“Бу янгилик кўплаб деҳқонларимизнинг ишини юргизиб, Қишлоқ хўжалиги жамғармасида ишлатилмай турган 700 миллиард сўмдан самарали фойдаланишга имконият яратади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Қиш-баҳор ойларида бозорларда мева-сабзавотлар нархи барқарор бўлиши учун сақлаш ва ташиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бу масалалар бўйича лойиҳалар бўлса, уларга барча шароитлар яратиб берилиши кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, бугунги кунда четдан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган 140 миллион доллар узоқ муддатли маблағлар банкларда ҳалигача ўзлаштирилмаган. Яна 330 миллион доллар тайёр кредит линиялари йил бошидан бери ҳаракатсиз турибди.

На банклар, на лизинг компаниялари раҳбарлари, на ҳокимлар бу маблағларни тадбиркорларга бериш бўйича жон куйдирмаяпти”, деди Президент.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу маблағларни ўзлаштириш бўйича ўзининг лойиҳаларини тақдим этиш топширилди.

Янги лойиҳаларни ишга туширишда “Агролизинг” акциядорлик жамияти умуман ишламаётгани танқид қилинди, унинг фаолиятини тўлиқ трансформация қилиб, деҳқон ва фермерларга молиявий кўмакчи бўладиган тизимга айлантириш топширилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:

– келгуси бир йилда ҳудудларда маҳсулотни сақлаш бўйича 200 минг тонна қувватларни ишга тушириш;

– 100 миллион доллар ҳисобидан интенсив боғлар ва сабзавотчилик, сақлаш омборлари, қадоқлаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини бошлаб, тадбиркорларга лизингга беришни йўлга қўйиш;

- барча вилоятларда иссиқхона эгаларига енгилликлар бериш бўйича қарор лойиҳасини киритиш;

- аграр соҳада молиялаштириш, кредит, лизинг ва суғурта тизимини тўлиқ янгилаш бўйича қарор лойиҳасини тақдимот қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#ўрганиш
#таълим

Туман ҳокими:Ҳозирги ёшлар, дунёқараши кенг,ўз фикрини эркин ва мустақил ифода эта олиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов ва туман прокурори С.Салихов биргаликда тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчи ёшларга яратилган шароитлар билан танишди.

Туман мутасаддилари,ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди ва уларнинг келгусидаги мақсад ва режалари билан қизиқиб, мустақил ва эркин фикрлаш қобилиятларини савол-жавоблар орқали синовдан ўтказдилар.

Туман ҳокими ўқувчилар билан суҳбатда,дунёқараши кенг, мустақил фикрига эга,хорижий тилларда эркин сўзлаша оладиган илмли ёшлар учун барча имкониятлар эшиги очиқлиги ҳақида айтиб, уларга ўз маслаҳати ва тавсияларини берди.

📌Шунингдек, мактабдаги шароитларни яхшилаш,ўқувчиларнинг давоматини тизимли назорат қилиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар бериб, айрим камчиликлар юзасидан мактаб маъмуриятига ўз эътирозларини билдириб ўтди.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Тошкент яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилади!

2022 йил 8-9 сентябрь кунлари пойтахтимизда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити бўлиб ўтади.

Парламентлараро иттифоқ 200 га яқин мамлакатларнинг парламентларини бирлаштирган бўлиб, мулоқот учун энг йирик майдон ҳисобланади.

МДХ мамлакатлари орасида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган мазкур саммитда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар ҳамда ҳамкор халқаро парламент ташкилотларининг аёл раҳбарлари иштирок этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#ижро_интизоми

Туман ташкилотларида ижро интизомига риоя этиш ҳолати ўрганилди

🔹Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Н.Халилов ва Қибрай туман ҳокими М.Миркасимовлар бошчилигида туманидаги корхона-ташкилотларда мурожаатлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ва борадаги камчиликлар муҳокама қилинди.

🔸Туман прокуратурасида ўтказилган йиғилишда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси ўз вақтида таъминланмаслиги оқибатида аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозлар ҳамда мурожаатлар сони ортганлиги танқид қилиниб, ташкилотлар кесимида таҳлил қилинди.

Туман прокурори С.Салихов
, туманда ижро интизомига риоя этиш ҳолати тегишли тартибда доимий назоратга олинганлигини ва аксарият ҳолларда масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилаётганлигини аниқ рақамлар билан келтириб ўтди.

📌Прокурор ўринбосари, барча масъулларга топшириқ ва мурожаатларни белгиланган тартибда ижросини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

|telegram|facebook| |Instagram|