Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40K photos
3.16K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#шукуҳ

Маҳаллаларда байрам шукуҳи кезмоқда

Қибрай туманидаги маҳаллаларда
Мустақиллигимизнинг 31-йиллик байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Зебунисо маҳалласининг фаоллари,кекса-нуронийлар ва хотин-қизлар иштирокида байрам тадбири ўтказилиб, дастурхон тузалди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

I telegram I facebook I Instagram I
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ватанни севиш керак!

Тадбиркор:
— Ҳурматли Президент ҳаёт формулангизнинг сири нимада, бунчалик энергияни қаердан оласиз?

Президент:
— Бунда сир йўқ. Ватанни севиш керак!

🎥 Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувидан.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#учрашув

🎞Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида тумандаги 1-сектор ҳудудида мустақиллик байрами муносабати билан "Бувижонлар мактаби"шиори остида ўтказилган тадбир ҳақида "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


| telegram | facebook | Instagram |
#ЭЪЛОН

Ҳурматли тумандошлар ва туманимиз меҳмонлари!

Аввалроқ айтганимиздек, бугун, Қибрай туман марказий ўйингоҳида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз,инсон азиз" шиори остида асосий байрам тадбири бўлиб ўтади.

Тадбирда севимли санъатеорлар: Ғуломжон Ёқубов, Ёрқинхўжа Умаров,Аваз Олимов,Фирдавс,Мустафо,Самира, Хожиакбар Хайдаров, Шароф Болтаев, "Шахбоз Наврўз" гуруҳи ва бошқа кўплаб меҳмонлар ташриф буюради.

Барчангизни соат 19:00да марказий ўйингоҳда ўтказиладиган байрам тадбирига таклиф этамиз.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#шукуҳ

Туман ҳокими: Жорий йил тумандошларимиз учун ҳар йилгиданда мукофотларга бой бўлмоқда.

📌Қибрай туманидаги барча маҳаллаларда ўтказилаётган истиқлолимизнинг 31йиллик байрами тадбирлари "Аҳиллик" маҳалласида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими М.Миркасимов
, барчани мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан самимий табриклаб, жорий йил туманимизнинг кўплаб фуқаролари юртимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлганликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек,туман ҳокими байрам арафасида "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонига сазовор бўлган 2 нафар маҳалла фуқаросини табриклаб, уларга юксак мукофотларни топширди, бир гуруҳ маҳалла фаолларини эса, ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ўтказилган байрамда иштирок этган маҳалла фаоллари,кекса-нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари бугунги кунларга шукроналик билдириб,дуолар қилдилар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

I telegram I facebook I Instagram
#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!

Қибрай тумани электр таъминоти ҳамда Қибрайтумангаз корхоналари, юртимизда байрам муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида тижорат банкларининг ишламаслигини инобатга олиб,ноқулайликларни олдини олиш мақсадида электр энернияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида тўлашингизни сўрайди.

📟Электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни Apelsin, Paynet, Payme, Click ва банкоматлар ҳамда бошқа электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширингиз мумкин.

Эслатма! Фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун вужудга келган қарздорликлар натижасида тармоқдан автоматлаштирилган тарзда узилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Қўшимча маълумотлар учун:

Қибрай туман электр таъминоти👇
☎️99/194-01-83
☎️70/202-07-15
📱99/373-94-33

Қибрай туман газ корхонаси👇
☎️78/150-02-84
📱93/514-60-37
📱97/132-44-88


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#ЭСЛАТМА

⚡️Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тадбири ўтказилиши муносабати билан, Қибрай туманидаги марказий ўйингоҳга олиб борувчи Зебунисо ва А.Навоий (Macro супермаркети олди) марказий кўчаларининг кириш қисми, жорий йилнинг бугун соат 15:00 дан 23:00 га қадар жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автотранспортлар харакати вақтинча чекланади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Инвестиция

Европалик ишбилармон туманда корхона ташкил этиш истагини билдирди

Юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш,хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш борасида кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда.

🔹Жумладан, Қибрай туман ҳокими ўринбосари Б.Юсупханов
, нидерландиялик ишбилармон, “PEROZI” корхонаси раҳбари Филип Карими билан учрашиб,европалик сармоядорнинг режалари билан танишди.

🏭Нидерландиянинг йирик корхоналаридан бири бўлган мазкур корхона,туманда ойига 20 тонна чой маҳсулотини қадоқлаш ва экспорт қилиш қувватига эга бўлган корхона ташкил этишни режалаштирган.

Ҳоким ўринбосари, ишонч ва таклиф учун хорижий ишбилармонга ўз миннатдорчилигини билдириб, ҳамкорликда ташкил этиладиган бу каби корхоналар, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш билан бирга,янги иш ўринларини яратиш учун ҳам хизмат қилишини айтиб ўтди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#байрам_шукуҳи

Қибрай туман марказий ўйингоҳида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз,инсон азиз" шиори остида ўтказилаётган байрам тадбири бошланиш арафасида.

Барчангизни байрамга таклиф этамиз!

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/