Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#ҳашар

Тумандаги барча маҳаллаларда энг улуғ, энг азиз байрамни кўтаринкилик билан ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Хусусан Қибрай туманидаги маҳаллаларни ободонлаштириш, ички ва марказий кўчаларни кўкаламзорлаштириш,ариқ ҳамда зовурларни тозалаш мақсадида ҳашарлар уюштирилмоқда.

🔹Маҳалла раислари бошчилигида ўтказилаётган бу каби хайрли ишларда маҳаллалардаги ёшу-қари бирдек фаол иштирок этиб, элимизнинг энг азиз шодиёнаси бўлмиш – Мустақиллик байрамини кўтаринкилик билан ўтказишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


| telegram | facebook | Instagram |
#ижтимоий_химоя

⚡️Қибрай туманида хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Суд қачон оқни оқ, қорани қора дея олади?

Юридик фанлар номзоди ва ИИВ бўлим бошлиғи бу бўйича фикр билдирди

Батафсил — bugun.uz/152714

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Эътибор_кўмак

Янги ўқув йили арафасида болажонларга қувонч улашилди

🔹Халқимизга хос фазилатлардан бири эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш,уларга беминнат ёрдам кўрсатиш эканлиги барчамизга маълум.

♻️Хусусан Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги "Темир дафтар"га киритилган 104 нафар (48 нафар ўғил ва 56нафар қиз болалар) ўқувчи ёшларга хомийлар ва саховатпеша инсонларнинг беғараз ёрдами билан мактаб формалари топширилди.

📌Шунингдек ўқув бошлангунга қадар" Аёллар дафтари"га киритилган 460 нафар хотин-қизларнинг фарзандларига ҳам мактаб формаларини бепул етказиб бериш режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


| telegram | facebook | Instagram |
#инвестиция

Мустақиллик байрами арафасида, Қибрай тумани М.Улуғбек маҳалласида туркиялик сармоядорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган "Super Roll" корхонаси ўз фаолиятини бошлади.

🔹Туман ҳокими М.Миркасимов, хорижий инвестиция маблағлари (500минг доллар) эвазига барпо этилган мазкур корхонанинг очилиш маросимида иштирок этди.

Туман ҳокими ўз сўзида: "Ушбу корхонани ишга туширилиши, аввало, 50 нафар ишсиз аҳолини доимий иш билан банд қилиш билан бирга уларнинг турмуш тарзини яхшилаш учун ҳам хизмат қилади",- деди.

Маълумот ўрнида,умумий майдони 1 гектарни ташкил этадиган ушбу корхона, махсус (ғилдиракли) техникаларни таъмирлашга ихтисослаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


| telegram | facebook | Instagram |