Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.18K videos
60 files
13.2K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#қабул

Қибрай тумани ҳокимлигида фуқаролар қабули бӯлиб ӯтди

🗓Туман ҳокимлигида мутасаддилар иштирокида фуқаролар қабули бӯлиб ӯтди. Қабул давомида 30 дан ошиқ фуқароларнинг ижтимоий, маиший ва қурилиш соҳаларидаги мурожаатлари атрофлича ӯрганилди.

📄 Ҳусусан, туман фуқароларининг маҳалла ҳудудидаги ноқонуний қурилмани бартараф этишда амалий ёрдам, маҳалла ҳудудидаги майдон ободонлаштирилиши, ишга жойлаштиришда амалий кўмак ва кӯплаб масалалари ӯз ечимини топишида масъуллар томонидан кӯрсатмалар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#йиғилиш

Туман ҳокимлигида туман ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда

📜Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, 1-Минтақавий марказ бошлиғи Ҳ.Қодиров ва туман ИИБ бошлиғи У.Жўраев бошчилигида бўлиб ўтаётган йиғилишда ички ишлар бўлими ходимларининг 6 ойлик ҳисоботи тингланмоқда.

🗒 Ички ишлар бўлими ҳодимлари ва профилактика нозирлари иштирокида бўлиб ўтаётган ушбу йиғилишда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси борасидаги ишларда жараёнига масъулият билан ёндошиш зарурлиги ҳақида сўз бормоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Туманда барпо этилаётган кӯп қаватли уйларда ӯрганишлар амалга оширилди

🏗 Қибрай тумани Меҳнат маҳалласида қад ростлаётган кӯп қаватли уйларда туман ҳокими ӯринбосари ҳамда Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши котибияти мудири томонидан ӯрганиш амалга оширилди.

🏢 Қишлоқ қурилиш инвест инжинеринг компанияси томонидан бунёд этилаётган ушбу кӯп қаватли уйлар пудратчи ва қурувчилари билан суҳбатда қурилиш ишларини ӯз вақтида якунлаш, белгиланган муддатда аҳолига топшириш юзасидан топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Туман ҳокимлигида фермер ҳўжалиги вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда

💠 Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салиҳов, туман ИИБ бошлиғи У.Жўраев, туман ДСИ бошлиғи Ш.Халматов туманда фаолият юритувчи фермер ҳўжаликлари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

📗 Туман ҳокими томонидан жорий йилда ғалла ўрими мавсуми туманда намунали тарзда ташкил этилганлиги, ғалла режаси муддатидан аввал бажарилганлигини алоҳида эътироф этилиб, ғалла ўримидан бўшаган ер майдонларига қайта экин экишларини жадал ташкил этиш таъкидланди.

📈 Шунингдек, бўш ер майдонларини сабзавот, дуккакли ва полиз экинлари экиш мақсадида фуқароларга ажратиб бериш ишларини жадаллаштириш борасида сўз борди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |