Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#ёшлар_фестивали

🎤 Гала концертнинг навбатдаги меҳмони ёшларимиз қалбидан "Кӯзмунчоғим" қӯшиғи билан чуқур жой эгаллаган Достон Эргашев бӯлди.

🔺 Байрам дастури ташкилотчилари навқирон авлод вакиллари, келажагимиз эгалари - жонажон Ӯзбекистонимиз ёшларини байрам билан самимий муборакбод этади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Менинг_Конституциям

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси

📖 Бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугун ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон обод бўлмоқда. Аҳолининг яшаш шароитлари яхшиланиб, эртанги кунга бўлган ишончи ортмоқда. Ана шу жараёнларда жамиятнинг ҳар бир қатлами бугуни ва эртаси, келажаги учун фаол, мамлакатимиз келажагига дахлдорлик ҳиссини туйган ҳолда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Қибрай тумани Уймавут маҳалласида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси - Мирзабек Йўлдашбаевнинг туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланган Конституция халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам пойдевор бўлиши ҳақидаги мулоҳазалари.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#шукуҳ

Тумандаги маданий тадбир ташкил этилди

🔸Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан Дӯрмон маданият уйида тумандаги "Темир дафтар"да рӯйхатда турувчи ижтимоий ҳимояга мухтож ва кам таъминланган аҳоли вакилларини бӯш вақтларини унумли ташкил этиш ҳамда яқинлашиб келаётган Ёшлар куни муносабати билан концерт дастури ташкил этилди.

🎤 Мазкур концерт дастури доирасида Самарқанд вилояти филармонияси ижодкорлари ӯз чиқишлари билан меҳмонларни ҳушнуд этди.

🪕 Филармония ҳонандаларининг репертуарлардаги миллий санъат намуналари ташриф буюрганларда катта таассурот қолдирди.

📃 Фуқароларимиз учун доимий равишда бепул концерт дастурлари, маданий-кӯнгилочар тадбирларни туманимизнинг сӯлим гӯшаларида ташкиллаштириб келинмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгиланиш_одимлари
#менингкоституциям

Қибрай туманида кўп тармоқли фермер ҳўжалиги раҳбари, "Уймавут" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Мирзабек Йўлдашбаевнинг фикрича, туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланиш жараёнларида Бош Қомусимиз мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтади.

Бугун халқимиз қизғин муҳокама қилаётган лойиҳада тақдим этилаётган кўплаб янгиликлар, ўзгартиш ва қўшимчалар бу имкониятларни яна кескин ошириши турган гап...

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#таълим

Қибрай тумани ҳокими бошчилигида моно-марказ очилиш маросими бӯлиб ӯтди

💠 Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов бошчилигида туманимизнинг Уймавут маҳалласида ёшларни касбга тайёрлаш, зарурий билим ва кӯникмалар бериш, чет тилларини ӯргатиш ва замонавий касбларга йӯналтирувчи моно-марказ очилиш маросими бӯлиб ӯтди.

🔸 Замонавий воситалар билан жиҳозланган ушбу моно-марказ туман ёшларини асосан IT соҳаси бӯйича ихтисослик курслари ташкил этилди. Шунингдек, инглиз ва рус тиллари бӯйича ҳам қисқа муддатли курслар фаолият юритади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

💠 30-июнь - Ёшлар куни муносабати билан Қибрай туман ҳокими Мирагзам Миркасимов ташаббуси билан Ёшлар агентлиги Қибрай туман бӯлими, туман маданият бӯлими ҳамкорлигида "Янги Ӯзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида ташкил этилган Ёшлар фестивали ёрқин ва эсда қоларли онларга бой бӯлди.

🎤 Эл ардоғидаги ва ёшларимизнинг суюкли ҳонандалари қӯшиқлари, кӯзни қамаштирувчи даражада ёрқин саҳна безаклари, ёшларимиз юзларидаги самимий табассум ва кайфият, туман ҳокимининг ёшларимизга табрик сӯзлари - буларнинг барчаси Бобур Одилов тайёрлаган видеолавҳада.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Олий Мажлис сенатори иштирокида давра суҳбати бӯлиб ӯтди

💠 Қибрай тумани ҳокимлигида Ӯзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати сенатори, аёллар ва гендер тенглик масалалари қӯмитаси Раиси М.Қодирхонова иштирокида Ободонлаштириш бошқармаси туман бӯлимининг 30 нафар ишчи аёллари билан давра суҳбати бӯлиб ӯтди.

📖 Ӯзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳасини муҳокамаси ва Бош Қомусимиз - Конституцияга ӯзгартиришлар ва қӯшимчалар киритиш мавзуси фикр алмашинилди.

📂 Учрашувда Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Д.Юсупов ва ҳокимлик мутасаддилари иштирок этди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |