Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.18K videos
60 files
13.2K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#ўрганиш

Вилоят прокурори томонидан хонадонбай ӯрганишлар амалга оширилмоқда

💠 Кун давомида Тараққий маҳалласида ӯрганишлар олиб борган Давлат адлия маслаҳатчиси Cалом Исматович ва туман раҳбари М.Миркасимов маҳаллада фаолият юритувчи ҳоким ёрдачиси ҳамроҳлигида Тараққий маҳалласи фуқароси хонадонларида бўлиб, иссиқхона ва узумчилик фаолияти билан танишди.

📄 Хонадон соҳиблари билан суҳбатда мавжуд тадбиркорлик хӯжаликлари билан яқиндан танишилди ва фаолиятини кенгайтириш борасида зарурий амалий ёрдам борасида келишиб олинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#эътироф

Комбайн ҳайдовчиларининг меҳнати эътироф этилди.

🌾 Туманда ғалла ӯрими мавсуми бошланганидан бери комбайн ҳайдовчилари тун-у кун меҳнат қилмоқдалар.

🚜 Қибрай тумани ғаллакорлари давлат дон корхонасига режада белгиланган 1229 тонна ғаллани катта қисмини топшириб, вилоят миқёсида юқори поғоналарда бораётганлиги комбайнчиларнинг самарали меҳнатидан даракдир.

💠 Юқорида қайд этилган машаққатли меҳнатнинг самараси ӯлароқ, "Шерзод Жуманов" фермер ҳӯжалиги ҳудудида меҳнат қилаётган комбайн ҳайдовчилар Шухрат Абдуллаев ва Тойир Абдураҳмоновга Қибрай тумани ҳокими томонидан ташаккур билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

💠 Туман раҳбари М.Миркасимов ва туман ИИБ бошлиғи У.Жўраев механизатор комбайнчиларни ишларига ривож тилаб, бу йилги ӯрим кӯрсаткичлари ӯтган йилгиларидан анча салмоқли эканлигини таъкидлади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
Forwarded from Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов томонидан Қибрай тумани "Оқ олтин" маҳалласида туман сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фуқаролари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ӯтган ушбу сайёр қабул давомида фуқароларнинг коммунал, молиявий ва ижтимоий соҳадаги мурожаатлари ӯрганилди.

Вилоят прокурори маҳаллада фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, ҳотин-қизлар масалалари бӯйича маслаҳатчи ҳамда профилактика нозири билан суҳбатлашиб, маҳалла ҳаёти билан танишди.

Сўнгра, маҳалла нуронийлари ва жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида эҳтиёжманд оила хонадонида бӯлиб, хонадон соҳибларининг уйини том қисмини таъмирлаш учун қурилиш материаллари етказиб бериш орқали амалий ёрдам кӯрсатилиши бӯйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Сайёр қабул туманнинг "Май" маҳалласи фуқаролар йиғини биносида давом этди.

Маҳалла фуқароларининг тиббий хизмат, маҳалла кӯчаларидаги ёриткич чироқлар таъмири, заргарлик соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бӯлган фуқарога ускуна олишда амалий ёрдам ва бошқа кӯплаб мурожаатлари тезкорлик билан ечим топиши учун муҳим топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

👉@uzbprokuratura
#ӯрганиш

Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги

💠 Маҳалла ички кӯчаларидан ӯтиб бораётган вилоят прокурори Салом Исматович йӯл четидаги катта ариққа эътибор қаратди.

📄 Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси иштирокидаги ӯрганишлар натижасида Давлат адлия маслаҳатчиси С.Самадов ва Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов томонидан мазкур ариқни ободонлаштириш, катталаштириш ва кӯркам кӯринишга келтириш борасида Ободонлаштириш бошқармаси туман бӯлими раҳбарларига топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#ёшлар_агентлиги

"Фидоий ёшлар етакчиси" танлови бӯлиб ӯтди

🔹Қибрай туманининг Дӯрмон маданият саройида "Фидоий ёшлар етакчиси" кӯрик-танлови бӯлиб ӯтди.

🔸Танлов давомида ёшлар етакчилари ӯзларининг маънавий савияси ва билими, фаолияти давомида эришган натижалари, маҳалла ёшлари ӯртасида амалга оширган лойиҳаларини ва ӯз иқтидорларини намойиш этди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |