Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.65K subscribers
42.2K photos
3.34K videos
64 files
13.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#ўрганиш

Сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули

🔹Кибрай туман прокурори С.Салихов бошчилигида Ифтихор махалласи биносида фуқаролар учун навбатдаги сайёр ташкил этилди.

🔸Маълумки, 2-сектор раҳбари ташаббуси билан мунтазам равишда ташкил этилувчи қабулларда аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, мавжуд муаммолар тезкорлик билан ўз ечимини топмоқда. Бу сафарги қабул давомида 12 нафар фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, муаммолар ечими борасида мутасадди ташкилот раҳбарларига зарурий топшириқлар берилди.

📃Шунингдек, туман прокурори Қўшарик ва Ўзгариш кўчаларида ўрганиш олиб бориб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Сайёр қабул доирасида 3 нафар фуқаронинг мурожаати ўз ечимини тоди, 5 та мурожаат ижроси таъминланмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
Инсон азиз – хотира муқаддас!

🔰 Бугунги тинч ва осойишта кунларимиз учун жон фидо қилган, ўз ҳаётини қурбон қилган ватандошларимиз хотирасини ёд этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида “Шараф лентаси” тарғибот акциясига старт берилди.

🎗 Ушбу акция доирасида Ёшлар Иттифоқи Қибрай туман кенгаши сардорлари ҳам фаол иштирок этган ҳолда туманимизнинг марказий кўчаларида барча фуқароларимиз учун "Шараф лента" ларини тақишди.

Бу каби акциялар туманимиз бўйлаб 10-май кунига қадар давом этади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#спорт

Ёш спортчилар учун давра суҳбати ташкил этилди

🔰Жорий йилнинг 6-май куни Тошкент вилояти ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ вилоятда спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда долзарб масалаларни ўрганиш ва муаммоларни ҳал қилиш учун муҳокама ўтказиш юзасидан учрашув режасига мувофиқ Қибрай туман Бўстон МФЙ да жойлашган болалар ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича спорт мусобақа ҳамда спортчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур 225 нафардан ошиқ спортчилар иштирокида таэквондо WТ, пенчак силат, ўзбек жанг санъати спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлар бўлиб ўтди. Шунингдек тадбирда таэквондо WТ спорт тури устаси 2-карра Осиё чемпиони 8-карра Ўзбекистон чемпиони Ф.Хасанова ва халқаро мусобақалар ғолиби З.Рустамова, А.Норовлар билан давра суҳбат бўлиб ўтди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#ўрганиш

Ёш тадбиркорлар учун зарурий асбоб--ускуналар топширилди

📂Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов бошчилигида туман прокурори С.Салихов билан биргаликда тумандаги маҳаллаларда ўрганиш ишлари ўтказилмоқда. Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар ҳамда билдирилган таклифларини инобатга олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган фуқароларга, яъни Олмазор маҳалласида яшовчи Л.Мирзалиева, Дўрмон маҳалласида яшовчи С.Хаджиева ҳамда Навбахор маҳалласида яшовчи З.Кучкароваларга тикув машинаси топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |