Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.6K photos
3.1K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#йиғилиш

Сектор раҳбари бошчилигида ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари учун йиғилиш бўлиб ўтди

Қибрай тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Халматов 4-секторда фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари билан биргаликда 4 тоифа йўналишлари сифатли бажарилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида ҳатлов натижаларини платформага тўлиқ ва сифатли киритилиши, ишсиз аҳолини иш жойи билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратилиши юзасидан бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ёшлар етакчиларига сектор ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида, маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшлар учун бўш иш ўринларини яратиш ва уларни жамоатчилик ишларига кенг жалб қилиш бўйича вазифа ва топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#Ёшлар_овози

"Ёшлар овози" фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди

🎤 Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай туман бўлими ҳамда туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда "Ёшлар овози" фестивалининг туман босқичи ташкил этилди.

🎼 Танловда иштирок этган санъатсевар иқтидоли ёшлар 3та ёш тоифаси бўйича турли йўналишларда беллашдилар. Танлов давомида ҳайъат аъзолари томонидан иштирокчилар ҳаққоний тарзда баҳолаб борилди. Кўрик танлов давомида туманда янгидан янги истеъдодлар кашф этилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#яшил_макон

"Парвоз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кӯркам боғ барпо этилмоқда

💠 Маҳалладаги 5.5 га майдонни эгаллаган ҳудудда эрта тонгдан тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбар ва ҳодимларидан иборат ҳашарчилар хайрли ишларни бошлади.

🌴Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салихов, туман ИИБ бошлиғи У.Жӯраев ва туман ДСИ бошлиғи Ш.Халматов, ҳоким ӯринбосарлари, ташкилот, корхоналар раҳбарлари ва ҳодимларидан иборат 300 га яқин ҳашарчи 30 турдаги 2200 дан зиёд мевали ва манзарали кӯчатларини ӯтқазиб, ҳудудни кӯкаламзорлаштирмоқдалар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#яшил_макон

Туман ҳокими М.Миркасимов ташаббуси билан ташкил этилаётган боғ ҳудудида дарахт қаторлари орасига сабзавот, резавор мевалар экиш ва етиштириш учун эҳтиёжманд оилалар ҳамда ёшларга ер участкалари ажратилиши режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |