Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#эътибор

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти эътиборда

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов ва туман сектор раҳбарлари ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб , уларнинг иш фаолияти, маҳаллалардаги мавжуд масалаларни қай даражада ҳал этаётганликлари билан танишди.

🔹Туман ҳокими маҳаллардаги ҳоким ёрдамчиси аҳоли турмуш тарзи ҳамда яшаш шароитини яхшилаш борасида шахсий ташаббус кўрсатиб, аниқ режалар асосида ишларни ташкил этиши лозимлигини ва бу борада уларга сектор раҳбарлари доимо кўмакдош бўлишини таъкидлаб ўтди.

🔸Шунингдек, туман раҳбари маҳаллаларда фаол тарзда иш олиб бораётган, фуқаролар мурожатларига масъулият билан ёндашаётган ҳоким ёрдамчилари О.Эрбаччаев ва М.Юлдашбаевларга Тошкент вилояти ҳокимининг ташаккурномаларини топширди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

I telegram I facebook I Instagram I
#жараён

Ҳавонинг қулай келиши биланоқ аҳоли мурожаати ижобий ҳал этилмоқда

Айни дамда Қибрай тумани "Узумзор" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Улуғбек-Оққовоқ-Чирчиқ" йўналиши
даги таъмирталаб бўлган 4 К693 қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🛣Туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан биринчи босқичда мазкур йўлнинг 450 метр масофаси жорий таъмирланиб,асфальт қопламасини ётқизиш ишлари давом этмоқда.

📌Маълумот ўрнида
4 К693 автомобил йўлининг таъмирталаб бўлган қисмини жорий таъмирлаш ишлари икки босқичда амалга оширилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#ободонлаштириш

Туман марказий йӯлларидан бирини таъмирлаш ишлари бошланди

🔹 Ёмғирли об-ҳаво натижасида зарар кӯрган туман марказий ва ички йӯлларини таъмирдан чиқариш тун-у кун давом этмоқда.

⚠️ Жумладан, "Университет" кӯчасидан ўтувчи "Тошкент - Ӯнқӯргон - Ёнариқ" йуналишли 4К 700 йўлининг асосий қисмига асфальт қопламаси ётқизиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунида умумий 4200 м² хажмда асфальт қопламаси ётқизилиб, йўлнинг 2 километрдан кўпроқ қисмини тўлиқ асфальтлаш режалаштирилган.

🔸Айни дамда юқорида келтирилган манзилда Йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жалб қилинган 32 нафар ҳодим ва 7 дона асфальтлаш техникаси иш олиб бормоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати


| telegram | facebook | Instagram |
#йиғилиш

Сайловларни мукаммал ташкил этиш бӯйича ташкил этилган ишчи гуруҳ тарғибот ишларини бошлади

📂 Май ойида ӯтказилиши режалаштирилган фуқаролар йиғинлари раисларининг сайловини ташкил этиш бӯйича ишчи гуруҳ маҳаллаларда фуқаролар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

🔰Ҳусусан, Кибрай туман хоким ўринбосари Н.Алимов, Ҳалқ депутатлар Қибрай туман Кенгаши котибияти мудири О.Тоиров ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳалла фаоллари иштирокида туманнинг Беруний маҳалласи ҳудудида жойлашган маҳаллаларида йиғилиш ташкил этилди.

💠 Йиғилиш давомида кун тартибидаги сайлов жараёнларини ташкил этиш ва уни муносиб ўтказиш, жойларда сайлов жараёнларини қонунчилик талабларига мувофиқ ташкил этиш, фуқаролар йиғини раислигига муносиб номзодлар излаш ва энг муносиб номзодларни саралаб олиш бўйича тушунчалар берилди

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/
#Наврӯзи_олам

Жойларда Наврӯз сайллари давом этмоқда

🔸Қибрай тумани 48-умумтаълим мактабида "Миллий қадриятлар болалар нигоҳида" номли маънавий-маърифий Наврӯз сайли бӯлиб ӯтди. Юртимиз азалий қадриятларини тараннум этган сайлда ӯкувчи ёшлар томонидан тайёрланган чиқишлар меҳмонларни хушнуд этди.

🔹Тадбирда иштирок этган Қибрай тумани ХТБ ҳодимлари И.Мусаев, З.Абдурахмонова, Г.Маҳмудова, Қибрай тумани 1-сектор масъул котиби Н.Қаюмходжаев юқори синф ӯқувчилари томонидан "Менинг ёш ниҳолим", "Энг яхши миллий либос" ва "Энг яхши миллий тузатилган дастурхон" танловларини бахолаб бордилар.

📌Сайл давомидаги "Ош чемпионати" тадбирга янада баҳорий кайфият улашди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |