Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40K photos
3.16K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Туманимиз ёшлари вилоятда ҳам тенгсиз

💠Нурафшон шаҳридаги Хумо стадионида Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган сайл давом этмоқда.

🔰Ӯйингоҳда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган йигит ва қизлар миллий спорт ӯйинларимиз, тасвирий санъат, лапару-ӯланлар билан сайлга ӯзгача шукуҳ беришмоқда.

🔸Дарвоқе, арқон тортиш бахсларида Қибрай тумани ёшлари фахрли биринчи ӯринни эгалладилар.

🔹Юқорида туманимиз ёшлари иштирокида арқон тортиш, варрак учириш ва ланка тепиш бахсларидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#табрик

Ассалому алайкум муҳтарам отахон ва онахонлар, мунис опа-сингиллар, қадрли ака-укалар, ҳурматли тумандошлар!

Барчангизни уйғониш ва янгиланиш, қут-барака элчиси бўлган Наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман.

Айтиш жоизки, Наврўз байрами ўзаро қадр-қиммат, ҳайру-саҳоват, меҳр-оқибат тимсолидир. Эзгулик, саҳоватга йўғрилган уйғониш, яшариш айёми бу йил дилларимизни яна қувончу-шодликка чулғади.
Наврўз байрами доимо халқимизни тинчлик, баҳамжиҳатлик, ҳайру-саҳоватга чорлайди.

Қадрли тумандошлар!

Сизларни мана шу гўзал ва тароватли Наврўз айёми билан яна бир бор табриклаб,сизларга соғлик-омонлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва бахт-саодат тилайман.


Янгиланиш-яшариш байрами муборак бўлсин!

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ Instagram/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#табрик

22 март- "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан Қибрай туман ҳокимининг байрам табриги

Маҳалла Ўзбекистоннинг бой тарихи билан чамбарчас боғлиқ ўзига хос институт экани, жамиятда аҳоли осойишталигини ва қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалла институтининг роли нақадар катта эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилни "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилиниши замирида, инсон қадрини улуғлаш энг аввало маҳаллалардан бошланишига эътибор қаратилган десам муболаға бўлмайди.

Сиз азизларни, 22-март "Маҳалла тизими ходимлари куни" билан маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган барча фидоий ходимларни самимий табриклайман.

Сизга юксак маъсулиятли, машаққатли ва шарафли меҳнатингизда улкан зафарлар,оилавий  ҳаётингизда эса бахт,омад ёр  бўлишини  тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов
#Наврӯзи_олам

Наврӯз - миллатлараро тотувлик байрами

🔹Қибрай туманидаги мактабларда ҳам Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.

👫Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги 24 умумтаълим мактабида бўлиб ўтган байрам тадбирида, ўқувчи ёшлар томонидан қардош халқларнинг миллий рақс ва қўшиқлари, миллий қадриятларимиз ҳамда урф-одатларимизни акс эттирувчи саҳна кӯринишлари намойиш этилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берганимиздек, туманимиз Марказий ӯйингоҳи атрофида Наврўз умумхалқ байрамининг сайлу томошалари, концерту кӯргазмалари бӯлиб ӯтди.

Элимиз ардоғидаги санъаткорлар чиқишлари, ёш истеъдодларимизнинг ижод намуналари кӯргазмалари, миллий қадриятларимиз акс этган куй ва қӯшиқлар ва Наврўз шодиёналари шукуҳи юқоридаги видеолавҳада.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қибрай туманида бӯлиб ӯтган Наврӯз сайли "Dunyo bo'ylab" телеканали нигоҳида

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Ис газидан огоҳ бўлинг!

💠 Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади.
🔥Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида 50-60% гача ис гази бўлади.

🔸 Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, ташқарига чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизмати ёки 101, 1050 рақамларини териб қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак.

🔹Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш қатъиян тақиқланади.

✍️ Кибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.
#шукуҳ

Туманимиз бӯйлаб байрам тадбирлари давом этмоқда.

📍Хусусан, шундай тадбирлардан бири Беруний маҳалласидаги "Салом" тантаналар кошонасида бўлиб ўтди.

📌 Маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда эл суюган санъаткорлар иштирокидаги байрам дастури юқори кайфиятда ӯтди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/