Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.6K subscribers
39.6K photos
3.12K videos
60 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#ёшлар_сиёсати

⚡️Мактаб ўқувчилари ва маҳаллалар ёшлари ўртасида ватанпарварлик мусобақалари ташкил этилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#хабарингиз_борми

📌Контракт тўловлари 1 мартга қадар узайтирилди

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.

Ушбу муддат қуйидагилар:

тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#обод_маҳалла

"Май" маҳалласида ички кўчалар таъмирланмоқда

Қибрай тумани "Май" маҳалласида бунёдкорлик,ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари инсон қадрини улуғлаш,уларга қулайлик яратиш мақсадида қизғин руҳда давом этмоқда.

🚜Хусусан маҳалладаги таъмирталаб ички йўлларни таъмирлаш ишлари туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан амалга оширилиб, маҳалланинг "Истиқбол" кўчасига жами 1 минг 300 метр масофада майда қум-шағал аралашмалари ётқизилди.

Шунингдек маҳалла "Нуробод" маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари давом эттирилиб, ариқлар атрофи бетонлаштирилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#обод_маҳалла

Туман ҳокими: "Май" маҳалласида тупроқли йўллар бўлмайди

Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов туманнинг чекка ва оғир ҳудудларидан бири "Май" маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

🔹Хусусан туман ҳокими масъуллар билан биргаликда таъмирталаб ички йўлларни ўрганиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қум-шағал аралашмаларини ётқизиш ишларини тизимли равишда ҳал этиш ҳамда маҳалла кўчаларини ободонлаштириш юзасидан аниқ вазифа ва топшириқлар берди.

Шунингдек туман ҳокимлиги мутасаддилари маҳалла фуқаролари билан учрашиб, уларнинг турли соҳалардаги муаммо ва мурожаатларини ўрганди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Давлатимиз раҳбари вилоят ҳокимлари олдига келгуси икки йилда 2 мингта боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини ичимлик суви билан таъминлаш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан яна 50 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга ажратилган 160 миллиард сўм ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида 413 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга бериладиган 1 триллион сўм маблағлар ҳам биринчи навбатда шу мақсадларга йўналтирилади.

Ушбу мақсадларга қўшимча 100 миллион доллар халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш топширилди.
#Эслатма

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Қибрай тумани Давлат солиқ инспекцияси, Сиздан 2021 йилнинг 4-чорак учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларини муддати 2022 йилнинг 15 февралига қадарлигини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли қонуни билан Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларга асосан, айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати ҳар ойлик тартибига ўтганлиги муносабати билан 2022 йилнинг январ ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини жорий йилнинг 15 февралига қадар белгиланган.

🔹 Юқоридагиларни инобатга олиб, айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини 4-чорак ва жорий йилнинг январ ойи ҳисобтларини муддатидан кечиктирилмаган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

Қибрай тумани Давлат солиқ инспекцияси

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ Instagram/
#билдириш

Қибрай тумани Электр таъминоти корхонаси маълум қилади.

⚡️ХЛ-6кВ ф. "Нурафшон"," Дўрмон", "Олмазор", "Бўстон", "Фаровон" ҳамда "Янгийўл" маҳалларнинг айрим ҳудудларида носозлик (авария) сабаб электр таъминотида узилиш бўлди.

Носозликни бартараф этиш бўйича тезкор гуруҳ томонидан зарур амалий чоралар кўрилмоқда
.

Қибрай ТЭТК корхонаси вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўрайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#қабул

Туман ҳокими фуқароларнинг мурожатларини ўрганди

🔹Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов туман Халқ қабулхонасида ҳоким ўринбосарлари иштирокида фуқароларни қабул қилиб,уларнинг мурожаатларини тинглади.

Туман ҳокими қабул давомида аҳоли вакилларининг уй-жой,кадастр, кредит,тиббий хизмат ва бошқа кўплаб мурожаатлари ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли масъуллар билан биргаликда атрофлича ўрганиб, уларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар берилди.

📌Фуқароларнинг мурожаатлари ижроси туман ҳокими ўринбосарлари назоратига олинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/