Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.8K photos
3.14K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#эътибор

Фидокорона хизматларнинг яна бир эътирофи

Мустақил Ўзбекистон Адлиясининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев мазкур тизим фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Зойир Тоировични ушбу эътироф билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятига омад ва муваффақиятлар тилаймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ: Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ
#обод_маҳалла

Таълим масканларидаги айрим камчиликлар ишчи гуруҳ томонидан бартараф этилмоқда

Хусусан тумандаги “Жомий“ маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик-қурилиш ишлари таълим масканларида ҳам амалга оширилмоқда.

🔹Туманнинг оғир ҳудудини обод маҳаллага айлантириш мақсадида олиб борилаётган амалий ишлар давомида маҳаллада жойлашган 22-умумтаълим мактабининг ўқув биноси ва хоналаридаги камчиликлар,ёритиш тизимидаги носозликлар бартараф этилиб, таълим маскани ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#билдириш

Ҳурматли фуқаролар!

⚡️Маълумки республикамизда электр таъминотида юзага келган носозлик (авария) сабабли туманимиздаги маҳаллаларда ҳам электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
ФВВ:

📢 Ҳурматли фуқаролар!

Электр тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли газ ҳамда электр билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узиб қўйишингиз сўралади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекиситон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда автоматик олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Қибрай тумани Дўрмон чорраҳаси

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотига кўра, олиб борилаётган амалий ҳаракатлар натижасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён, Белдирсой ва Амирсой тоғ дор йўлларида электр энергияси таъминоти тикланди. Ҳозирда дам олиш комплекслари одатий иш режимида ишламоқда.

Айни вақтда электр энергияси таъминоти ҳудудларда босқичма-босқич тикланмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ истеъмолчиларга муурожаат билан чиқди

"Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

Республикамиз бўйлаб электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Шу сабабли хонадонингиздаги газ жиҳозларига янада эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.

Хонага кирганингизда газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилмагунча, электр жиҳозларини ёқманг.

Кўп қаватли уйларда ўрнатилган замонавий электр жиҳозларидан, икки контурли иситиш қозонларидан фойдаланишда ҳушёрроқ бўлишингизни илтимос қиламиз.

Агар газ иситиш қозонингиз ертўлада жойлашган бўлса, албатта, уни қайта кўздан кечирган ҳолда фойдаланинг.

Агар хонадонингиздаги газ жиҳозларидан газ сизиб чиқиш ҳолатини сезсангиз, зудлик билан хоналарни шамоллатиш чораларини кўринг ва 104 авария диспетчерлик хизматига мурожаат қилинг", дейилади мурожаатда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрай тумани ҳокимият чорраҳа
⚡️⚡️⚡️

Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой ГЭС, Навоий вилоятидаги Навоий ИЭС, Қорақалпоғистондаги Тахиатош ИЭС ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона ИЭМ орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.
#тезкор

⚡️⚡️⚡️
Ҳудудий ИЭСларда электр блокларининг қайта ишлай бошлаши муносабати билан Ангрен, Оҳангарон ва Олмалиқ шаҳарларида электр таъминоти тикланмоқда.

Каналга уланиш👉👉
https://t.iss.one/toshvilpressa
#тезкор
⚡️⚡️⚡️

1055 Марказий диспетчерлик хизмати телеграм гуруҳи айни пайтда фаол ишламоқда.

Ҳар бир ҳудудда электр таъминоти билан боғлиқ вазиятлар бўйича фуқаролар ўзлари хабар бемоқда.

Хусусан, айрим фуқаролар ўзлари яшаётган маҳаллаларда электр таъминоти қайтадан ёнгани ҳақида айтиб ўтмоқда.

Шу каби яхши хабарларни барча ҳудудларимиздан кутиб қоламиз.
👇👇
https://t.iss.one/toshvilpressa